Бир неча йиллар давомида мен ҳар сафар бу парчани ўқиганимда бу гап масиҳийларга бошқаларни имонга олиб келиш учун айтилган, деб ўйлардим. Аммо бу ерда Исо бу гапи билан жонларни қутқаришга ундаганига ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Бу шундай маънони ҳам беради. Изланишларимга кўра мен Муқаддас Каломда “ҳосил”, “самара” ва “ҳайрли ишлар” сўзлари бир бири билан ўрин алмашган ҳолда учраганини аниқладим. Масалан Титусга ёзилган мактубдаги оятга эътибор беринг: «Бизнинг одамларимиз ҳам самарасиз кун кечирмасдан, зарурий эҳтиёжларини қондириш учун яхши ишлар қилишни ўргансинлар.” Исо гапираётган сўзларини изоҳлаб бериши шарт эмас эди. чунки табиатга яқин яшаган инсон ҳосил ёки мева сўзлари бу яхши натижанинг ёки ҳаётдаги тотли совғанинг рамзи эканлигини яхши билади. Улар қуйидаги оятни яхши билган бўлсалар керак.
“Солиҳ оқар сувлар қанорига ўтқазилган, мевасини мавсумида тугадиган, барглари эса сўлмайдиган дарахт кабидир… у неки қилса, толе унга ёрдир.”Аслида ҳосил ёки мева сўзи , яхши ишлар, яхши хулқ, яхши муносабатлар ва яхши фикрлар маъносини беради. Чунки буларнинг ҳаммаси атрофдаги инсонлар олдида Худонинг қадр қимматини оширади ва Уни улуғлайди. ШУнинг учун ҳам Исо: “Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуғланади”, деган эди. Агар сиз Худо сизнинг ичингизда Масиҳга ўхаш сифатларни ривожлантиришига йўл қўйсангиз, ички ҳосилга эга бўласиз. Галатияликлар 5 боб 22 оятни эсланг: «Муқаддас Руҳнинг самараси эса муҳаббат, севинч, ҳотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, ҳайриҳохлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир.” Агар сиз Худо сиз орқали ишлашига йўқ қўйсангиз, ташқи ҳосилга яъни самарага эга бўласиз. Бу адашганларга хушхабар айтиш дегани. Ҳаворийлар ҳаётларининг ҳар бир дақиқасида ҳосил келтиришга имконият излаган.Ҳаворий Павлус шундай деб ёзади: “Сизлар ҳамма вақт ҳамма нарсага тўла қаноат ҳосил қилиб, турли ҳайрли ишларга бой бўлишингиз учун, Худо сизларни ҳар хил ноз-неъматлардан бой қилишга қодир” Энди эса узумзор оралаб юрайлик. Баъзи новдаларда умуман ҳосил йўқ, баъзиларида эса бир икки бош узумлар осилиб турибди, яна баъзиларида эса кўп ҳосил етилибди. Бир оз юрсангиз у ерда бир новдада энг кўп ҳосил етилибди. Исо ҳосил бермайдиган новдалар ҳақида: «Мендаги ҳосил бермайдиган новда”, деб айтган. Ҳосил берган новдаларни ҳам кўрдик тўғрими? Ана шундай ҳосил берадиган новдани эса Боғбон ҳомток қилиб тозалайди ва парвариш қилади. У ўша новдадан кўпроқ ҳосил кутади. Отамиз Худо ҳам бизнинг ҳаётимизга шахсан аралашади ва ишлайди. Нима учун деб сўрарсиз? Чунки биз ҳосил бериш учун яратилганмиз. Сизлардан бир нарса сўрамоқчиман. Шу пайтгача қанча ҳосил келтирдингиз? Қанча ички ҳосил ва қанча ташқи ҳосилни келтирдингиз? Бу ўйлаб кўришга арзийди. Ҳаётингизга ва ўзингизга назар солинг. Сиз узумзордаги қайси новдага ўхшайсиз? Худо ҳар биримизнинг ҳаётимизга бефарқ эмас, У бизнинг ҳар бир онимизда бизнингёнимизда, шунинг учун кўп ҳосил бериб Уни мамнун қилайлик.