3:57

Эр-хотинларнинг табиати

MP3

Хурматли тингловчилар одатларга қўшимча равишда биз турмуш қурган ёки қурадиган киши билан орамиздаги характерларимиз ва табиатимиздаги фарқларни ҳам эътиборга олишимиз керак. Оилада эр камгап ва одамови, аммо хотин эса аксинча киришимли ва тезда дўст орттирадиганлар тоифасидан бўлиши мумкин. Шундай холатда биз Худо уни шундай яратганини ва уни ўзимизга ўхшатишга ҳаракат қилмай, қандай бўлса шундайлигича қабул қилишни ўрганишимиз керак. Яқинда бир аёл: ”менинг эрим жуда одамови. Уйимизга ҳатто меҳмонлар келганда ҳам кам гапиради. Мен эса унинг бу одатидан жуда аччиланиб, уни койирдим: “Уйимизга келган меҳмонлар нима деб ўйлайди? Нега меҳмонларни зериктирмаслик учун улар билан бирор нарса ҳақида гаплашиб ўтирмайсиз”, — дердим”, деб ўз ҳаёти ҳақида гапириб берди. Орамизда шундай аёллар ёки эркаклар учраб туриши табиий. Кишига ўз турмуш ўртоћидан кўра бошқалар муҳим бўлиб қолмаслиги керак.

Одатда эр-хотинлар эри ёки хотини қандай ўйлаши ва ҳис қилишидан кўра кўпроқ уйига келганлар ўзларини қандай ҳис қилиши ҳақида ва уларнинг ҳис-туйғулари ҳақида қайғуришади. Шунинг учун хам улар ўзлари били бёки билмай турмуш ўртоқларини ўзгартиришга, интилишади. Аммо бошқаларнинг нима деб ўйлашидан кўра турмуш ўртоћимиз бизга мухимроқ бўлиши керак. Биз уларни ўзгартиришга харакат қилишни тўхтатганимиздан сўнггина улардаги ўзгаришларни пайқашимиз мумкин. “Худойим Мени Ўзгартир!” Турмушда эр ёки хотин билиб ёки билмаган ҳолда турмуш ўртоћини ўзгартиришга ҳаракат қилиши ҳатто у яхши ниятда бўлса ҳам, турмушда бўладиган келишмовчиликларга сабаб бўлади. Бу турмушда бўладиган келишмовчиликларнинг бир сабаби ҳолос. Аммо бу ҳаракат ҳеч қандай иш бермайди! Эсимда бир дугонам юрагида Масиҳдан кўра дунёга иштиёқ кўпроқ бўлган бир йигитга турмушга чиқишга тайёрланаётган эди. Мен унинг тўйдан кейинги ҳаётидан хавотирланаётганимни айтганимда у менга: “Ҳавотирланма, ўзим уни ўзгартириб оламан”, — деб жавоб қайтарган эди. Аммо мана уларнинг турмуш қурганларига йиллар бўлибди ҳамки, у эрини ўзгартириб ололгани йўқ.

Доктор Говард Гендрикс ўзининг китобида, Соҳталик қилма…Уни Севги билан айтгин, деб ёзади. У бу гапларни: “Худовандим Сен эримни севасан, мен эса уни ўзгартираман”, деб ибодат қилаётган аёлга нисбатан ёзган эди. Аёл шундай ибодат қилганида ҳеч нарса ўзгармади. Кейин эса у йиғлаб, “Худойим мен эримни севаман, илтимос уни Сен ўзгартиргин”, — деб ибодат қилганида Худо уларнинг иккаласини ҳам ўзгартирди! Мен ва хотиним жуда кўп томонлардан бир биримизга ўхшамаймиз. Мен ўзимнинг мағрур ва қайсарлигимни биламан. Мен ҳар доим ҳақман деб фикрлашга ўрганиб қолганман. Шунинг учун мен Худога ибодат қила бошладим: “Худовандим уни ўзгартиргин!” Аммо Худо менга бир оғриқли сабоқ берди. Қандай дейсизми? Хотиним эмас мен ўзим ўзгаришим керак экан. Мендаги мағрурлик, ўзбошимчалик ва қайсарликлар ўзгариши керак экан. Мен ўзимдаги шу сифатларни кўриб, синиқ ҳолда камтарлик билан Худонинг олдига келиб, илтижо қилдим: “Худовандим, мени ўзгартир!” Менинг бебаҳо Раббим менинг ҳаётимда энг ажойиб ишни қилди – У мени ва аёлимни ҳам ўзгартирди!

Муҳаббатда бир бирингизга камтар, мулойим ва сабр-тоқатли бўлинглар.Бу ҳислатлар сизда борми? Камтарлик? Мулойимлик? Сабр-тоқат? Муҳаббат билан қабул қилиш? Бу ҳислатлар сизнинг хонадонингизда борми? Бундай севгини қабул қилишга сизда камтарлик ва жасорат етарлими? Азиз тингловчилар бугунги мавзудан ўзингизга етарлича хулоса чиқариб олишга вақтингиз етарли. Биз Худо асос солган хар бир оиланинг мустахкам бўлишини истаймиз. Шу истагимиз асносида сизларга бугунги сухбатни хавола қилдик. Оилангизни мухаббат, тинчлик асло тарк этмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top