3:18

Ўрта Осиёда Масиҳийлик

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Биз аввалги суҳбатларимиз давомида қадимда Ўрта Осиёда Масиҳийлик бўлганми, йўқми, шу саволга жавоб изладик. Бугун ҳам шу мавзуни давом эттирамиз. Ўрта Осиё ва унга қўшни давлатлар 6 асрнинг охири 7 асрнинг бошларида араблар истилосидан олдин яъни Ўрта Осиёга мажбуран ислом дини кириб келишидан олдин, у ер жуда турли хил динларнинг макони бўлган. ЎРта Осиёда энг кўп тарқалган динлардан зардуштийлик ва буддизм бўлганини аввалги суҳбатларимизда ҳам айтган эдик. Аммо бу динлар билан бир қаторда Масиҳийлик ҳам бўлганлиги аниқ. Шу ерда этиборимизни бобокалонимиз буюк Амир Темур даврига қаратсак. Амир Темур саройида Темурнинг Византиялик меҳмони яшаган. У тез-тез Темур саройига ташриф буюрар ва узоқ вақт у ерда яшаб қоларди. У ҳам масиҳий бўлган.

Тарихий манбааларда ёзилишича Амир Темур уни жуда ҳурмат қилган. Амир Темур буюк саркарда бўлганлиги ҳаммага маълум. Амир Темур даврида унинг салтанатидан ҳайиқмаган давлатлар кам топиларди. Ҳатто Ғарб давлатлари ҳам унинг бостириб келишидан қўрқишган. Атрофдаги давлатлар Темурга ўлпон тўлаш билан бирга тез-тез совға салом ҳам жўнатиб туришган. Амир Темурнинг саройида ёғочдан ишланган бир катта дарвоза бўлган. Бу дарвозани Турк ҳоқони Амир Темурга совға сифатида юборган. Бу дарвозанинг бугунги мавзумизга қандай боғлиқ томони бор экан дерсиз. Эшитинг. Бу дарвоза ёғочдан ишланган бўлиб унда ҳаворий Павлус ва бошқа ҳаворийларнинг суратлари ишланган. Бу дарвоза эса бобокалонимиз Амир Темур саройини безаб турган. Бу дарвозани кўрган кишилар ундаги суратлар билан қизиқиши табиий. Бундан кўриниб турибдики, Буюк Амир Темур даврида ҳам давлат арбоблари, ва оддий ҳалқ ҳам ҳаворийлар ҳақида билишган. Ҳаворийлар ҳақида билишган экан, уларнинг устози Исо Масиҳ ҳақида ҳам билган бўлиши шубҳасиз.

Ўрта Осиё асрлар давомида бир нечта давлат ҳукмронлиги остида бўлган. Икки дарё оралиғи ҳамма ҳукмдорларни эътиборини тортган. 552 йилда Турк ҳоқонлиги Ўрта Осиёни ўзига бўйсундиради. Улар эса осмон-тангрига сажда қилишган. Ўша тангри шарафига мунтазан қурбонликлар қилганлар. Қурбонлик қилиш ҳақида Эски Ахд китобларида ёзилган. Қурбонлик қилишни Худонинг ўзи одамларга айтган. Эрамиздан аввал яшаб ўтган одамлар, пайғамбарлар ҳам Худонинг буйруғига кўра қурбонлик қилганлар. Демак турклар ҳам ўша эътиқоднинг таъсири билан осмон руҳига яъни Худога сиғинганлар. Турклар жоннинг абадийлигига ва нариги дунёнинг борлигига ишонганлар. Уларнинг бу эътиқодида масиҳийликнинг таъсири бўлса ажаб эмас. Ҳуллас Масиҳийлик қадим тарихимизда Ўрта Осиёда ҳам мавжуд бўлганига ишонч ҳосил қилдик. Агар атрофингизда масиҳий инсонларни учратсангиз асло ҳайрон бўлманг. Чунки улар ота-боболарининг эьтиқодларини давом эттиряптилар ҳолос.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top