Бу сухбат Масихийлик билан Исломнинг талабларини кўриб чиқишга харакат қилади. Хар икки жойда, ватаним Сурияда ва чет элда хам хар икки томондан; Масихийлик ва Исломдан савол бериб сўраш хар доим менинг ташвишим (дардим) бўлган. Мусулмонлик хукмронлик қиладиган жамиятда Масихийча хаёт кечирадиган одам сифатида, бошқа эътиқод (дин), Мусулмончилик хақида кўпроқ ўрганишни хохладим; Араб сифатида эса бошқа Араблар хақида кўпроқ билишга эхтиёж сездим. Бу ерда гап менинг “Араблигим” ёки Масихийлигим хақида хам эмас; мен излаётган нарса Масихийлик билан Мусулмонлик жамияти ўртасида кўприк ўртаниш эди, деб ўйлайман. Гарчи Масихийлар билан Мусулмонлар бир неча юз йиллар давомида бирга яшаб келишган бўлса хам, онг жихатдан, айниқса уларнинг эътиқодлари юзасидан ажратилиш бўлган. Бир-бирининг эътиқодидан бехабарлик, баъзиларнинг бахслашишлари ғам-ташвишдан холи бирга яшашнинг бахоси бўлган, аммо Масихийлар учун эса бу яшаб кетишнинг бахоси бўлган бўлса керак.
Бу ўзаро муросага келиш ўша пайтдаги ўсмир болакайга, яъни менга тўғри келмаслигини исботлади (тасдиқлади). Мен юқори синфга борганимда бундай мунозарага биринчи марта хақиқий имконият туғилди. Мен Ислом дини бўйича таълим берадиган ўқитувчидан, унинг дарсида қатнашишга рухсат сўраганимда, менинг илтимосимга қандай жавоб беришини билмай боши қотиб қолди. Чунки Мусулмонлар билан Масихийлар ўз динлари бўйича алохида ўқитиларди. У менинг унинг дарсига қатнашишни чиндан хохлаётганимни синаб кўргач, рози бўлди. Баъзан очиқчасига, баъзан эса қизғин, аммо дўстона мунозаралар орқали шу нарсани англадим-ки, улар хам (менга ўхшаб)бир хилдаМасихийлик хақида кўпроқ ўрганишга интилишар экан. Аста-секин бир нечта Мусулмон тенгдошларим менга дўст бўлиб қолишди. Дўстларимни уйимга таклиф қилдим. Уларнинг баъзилари аввал хеч қачон Масихий оилада бўлмаган. Биринчи марта Масихийни уйларига таклиф қилиш уларга хам ёқди.
Она ватанимдан кетиб, Европага келишим (дастлаб Францияга сўнг Британияга), менинг Масихий – Мусулмон ўртасидаги муносабатларга берилганлигимни заррача хам камайтирмади. Шуни айтиб ўтишим керакки, мендаги Масихий – Мусулмон ўртасидаги муносабатларга берилганлик Масихийча имонимдаги тушунчамдан келиб чиқади. Менинг у ерда кишилар билан, айниқса мени ёқтирадиган ва ўз юртларидан узоқда бўлган Мусулмонлар билан мулоқотга киришишимда хеч қандай муаммолар бўлмади. Айни пайтда мен Масихий жамоатининг фаол аъзоси хам эдим. Аммо хар иккала томонда хам ўзини бемалол хис қила олмайдиган кишининг холатида бўлиш жуда ноқулай. Мен бундай хис қилиш икки тарафлама деб ўйлайман. Менинг келиб чиқишим, фикрларимга таъсир қилганини рад этмаган холда, буни таққословчи омил деб оламан: менинг мулохазаларим бутунлай академик эмас, улар менинг Мусулмонлар билан инсоний тажрибаларимга асосланган.
Мусулмон китобхоннинг, бу китобни Масихий ёзган, деб таъкидлашга хаққи бор. Бу тадқиқот бутунлай нейтрал ёки бетараф эмас. Масихийлар ва Мусулмонлар қандай бўлса хам имоннинг одамлари ахир. Улар имон масалаларини мухокама қилаётганида бутунлай нейтрал бўла олишлари даргумон. Аммо эътиқодлар орасидаги сухбатга қўшилганлар, хурмат қиладиган, ўрганишга тайёр, даъват этилган бўлиши керак. Улар бошқа бир эътиқод хақидаги таълимни мунозара қилаётганида хаққоний бўлишлари керак.