3:36

Илоннинг чақиши

MP3

“Бизнинг Олийрухонийимиз заифликларимизга хамдард бўлишга ожиз эмас, У хар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гунох қилмаган. Шундай экан илохий мархаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун, Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик”. Ибронийларга 4:14-15

Ассалому алайкум биродарлар. Биз бир анчадан бери юрагимиздаги сахро хақида сухбатлашяпмиз. Биз Худованднинг инояти, мархамати, баракалари, Унга бўлган хизматимиз ва муносабатларни мустахкамлаш ва яна бошқа нарслар хақида сизлар билан жуда кўп марта сухбатлашганмиз. Аммо сухбатларимизни тинглаб бораётган бўлсангиз юрагимиздаги сахро мавзусига тўхталмаганмиз. Бу бошқа мавзулар каби мухим мавзу. Чунки бундай холатга тушган кўпгина биродарлар нима қилишларини билмай, саросимага тушиб қоладилар.

Бундай холатни бўлиши мумкин бўлмаган ғайриоддий деб биладилар. Айнан шунинг учун хам биз бу мавзуни анча чуқурроқ ўрганишга қарор қилдик. Агар сахродан ўтишингизга тўғри келган бўлса, бу пайтда душманимиз бизни оёғимиздан чалишга харакат қилади. Бу холат унинг учун жуда қўл келади. Менда хам шундай бўлган эди. Мен хаётимнинг энг узун сахросига тушиб қолдим. Бу сахрода анча нарсаларни ўргандим, шундай бўлса хам хали сахродан чиқиб кетмаган эдим. Узоқ вақт Худованд сукут сақлади. Бунинг нима учун эканлигини хам англадим. Худованд бутунлай Унга тобе бўлишимни истар экан. Бу сабоқни хам ўзлаштирдим. Бироқ шундай кунларнинг бирида илон мени чақиб олди. У жуда қаттиқ чақди. Мен Худовандни таниганимдан, хаётимни Унга берган кунимдан бошлаб, фақат Унга диққатимни қаратганман. Сахродаги холатимда хам Уни қидирдим. Топдим, йўқотдим. Яна топдим, яна йўқотдим.

Шундай кунларда мен ўз-ўзимга савол бердим. Менга нима бўляпти? Менинг истакларимни, мухтожликларимни қондирадиган Худойим қаерда қолди? Мен Худованд билан яқин муносабатда бўлиш учун қўлимдан келган хамма нарсани қилаётган эдим. Аммо булар хам мени сахродан олиб чиқиб кетмади. Мен жуда чанқаган, бироқ яқин атрофда сув йўқ эди. Шундай саволлар билан банд бўлганимда Шайтон, қулоғимга астагина шивирлади: «Сен хаётингдаги баъзи нарсаларни ўз қўлингга олишинг керак.” Мен бу фикрга берилиб кетдим. Бу фикрнинг нотўғри эканини билардим, аммо ўзимни тўхтата олмадим. Шу фикрлар миямга келганида, худди мен Худога: «Худовандим Сен мухтожликларимни мен хохлаганимдай қондира олмаяпсан. Шунинг учун уларни ўз қўлимга оламан. Ўзим мухтожликларимни қондираман.”, — деяётгандай бўлардим. Шундан сўнг муаммоларим ва мухтожликларим хақида ўзим қайғура бошладим. Характга тушдим.

Бироқ ўз кучим билан хеч нарса қилолмаслигимни англадим. КЕйин эса Худованддан ёлвориб ёрдам сўрадим. Ўзимнинг ожизлигимни тан олдим. Ундан ташқари мен ўз-ўзимдан хафа эдим. Васвасаларга қарши тура олмаганим учун аччиқландим. Худованд бу нарсаларга кучим етмаслигини билар экан, нега мени Ўзи шундайига қувватлантирмади? Охири тиз чўкиб, Худованддан кечирим сўрадим. Мухтож пайтимда менга иноят ва шафқат кўрсатишини сўраб ибодат қилдим. ШУнда юрагимнинг сахросига салқин аммо мулойим ёмғир ёға бошлади. Иноят ёмғири менинг юрагимни салқин қилди. У мени мулойимлик билан турғизди, менга далда берди. Мен Уни яна хам кўпроқ яхши кўриб кетдим. Муқаддас Каломда: «Кўп кечирилган кўп севади”, — деб бекорга ёзилмаган экан. Мен бу синовдан хам ўтишим керак эди. Бунинг сизлар учун хам оғир бўлганини биламан. Қийин бўлган бўлса хам, шу орқали Худовандимизнинг иродасини билиб олганмиз, тўғрими? Азизлар хаётингиз сахросидан ўтиб олишингиз учун сизга иноят ва мархамат сўраймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top