3:47

Сахродаги гуллар

MP3

“Ўзи синовдан ўтиб азоб чеккани учун, синовдан ўтаётганларга мадад Бера олади.” Ибронийларга 2:18

Ассалому алайкум биродарлар. Мавзумизни эшитиб: «Сахрода хам гул бўлармикан”, — деб ўйлагандирсиз. Ха бунга ишониш қийин, аммо бўлар экан. Нажот кўпинча кундалик васвасалар билан курашаётган пайтингизда келар экан. Кичкина булут шундай жанжалларнинг тепасига келиб тўхтади. Бу Исо МАсих менинг оғриқларимни хис қилишига менинг ожизлигимга хамдард эканига ишора эди. Мен қандай холатда бўлсам хам, Унинг мехрга тўла кўзлари менга боқиб туради. У мендан жирканмайди. Бундан ташқари У Худованд олдида мен учун ибодат қиляпти. Шунда ўз-ўзимни хукм қилиб, ўзимни жазолашда давом этсам, шайтон учун айни муддао бўлишини тушуниб етдим. Фақатгина Эгамнинг хузуригина бундай васвасаларни енга олади. Мен бундай қийин пайтларда фақат Унга суянишим кераклигини ўргандим. Мен хеч қачон Худога бунчалик яқин бўлмаган эдим. Мен ички, чуқур бир боғлиқлик билан Унга ёпишиб олдим.

Уни бир дақиқага хам қўйиб юборишга қўрқардим. Уни йўқотиб қўйишдан қўрқардим. Хаётимдаги мана шу сахродан У билан бирга юрар эканмиз, У менга васвасанинг тузоғидан қандай қилиб қутилиш йўлларини кўрсатди. У менга васваса хали онгда бошланган пайтдаги биринчи дақиқаларидаёқ ундан қочишни ўргатди. Агар биринчи дақиқасидан қочмай, тўртинчи бешинчи дақиқаларигача кутсак, кейин қайтишнинг имкони бўлмас экан. Мен қийналганимда У менинг ёнимда эди. Менга тасалли бериш учун мен билан бирга эди. Юрагимдаги бўм-бўшликка чидашим учун У менга ёрдам берди ва қувватлантирди. У билан бирга мен қалбимдаги ташналикка чидай олишимни англадим. ШУндай қийин пайтларда Унинг менга бўлган мухаббати менинг юрагимда хам Унга нисбатан кучли мухаббат уйғотди. Ўша севги мени Муқаддас Рухнинг қудрати билан тасаввуримдаги бутлардан юз ўгиришга ундади. Барча иноятлар манбаи бўлган Худованднинг Ўзи мени тиклади.

У Ўзининг илиқ мухаббати, иноят ёмғири ва хақиқати билан менда хайрли ишларни қилди. Гарчи онгим билан юрагимнинг туб тубида ёмонликлар борлигини тан олган бўлсам хам, хеч қачон улар билан юзма-юз келмаган ва ўзимни хали хам жуда кўп жихатдан «яхши одам” деб хисоблардим. Сахродаги жазирама менга ўзимнинг гунохли, ўз-ўзича солих юрагимни хамда Унинг чексиз иноятини кўрсатди. Менинг ўзим хақимдаги фикрларим бутунлай парчаланиб кетди. Мен фақат Исо Масихнинг мукаммал солихлигидагининг инояти туфайлигина яхши эканман. Сахродаги кунларим сони ошгани сайин, мен ўша ажойиб совғани назарий жихатдан эмас, амалда ўзимда хис қилдим. Ва унинг чексиз даражада ажойиб эканини англадим. Мен шунча нарсани ўрганган бўлсам хам, аввалгидай гунох қилиб қўярдим, бироқ энди аввалгидан фарқли равишда, ўша гунохларим учун тезда тавба қилар ва ўша гунохларимдан юз ўгирар эдим.

Мен гунохимни тан олиб Худовандимнинг тахти қаршисида турар эканман, ўзимнинг кечирилганимни ва яна Отамнинг тахти олдида тозаланган ва айбсизлик либосида эканимдан шодланардим. У менга ўзимнинг Худованд назарида қандай эканлигимни эслатди. Мен унинг қўлида гўзалликнинг тожи эдим. Куёв келини учун қанчалик шодланса, Худованд хам мен учун шунчалик шодланар экан. У менда Ўзи хохлаган одамни кўришни истайди. Унинг шодлиги менга завқ беради. Мен хар қандай холатда хам уятга қолмаслигимни англайман. Хар қандай холатда хам, У менга ёрдам беради. Мени ташлаб кетмайди, чунки У Ўз сўзига содиқ ва адолатлидир. Хар қандай қийинчиликлар менинг учун катта сабоқ вазифасини ўтайди. Азизлар сизнинг хаётингиздаги қийинчиликлар – чи? Улардан бирор нарса ўрганганмисиз? Агар шундай бўлса, ўрганганларингизни биз билан бўлишинг. Сизларнинг мактубларингизни кутамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top