3:52

Сахро хақидаги хотиралар

MP3

“Зеро Эганг Худованд сени яхши ерга кўллари ва ариқлари сувга тўла ерга, водийлари ва тепаликларида булоқ қайнаб чиқадиган, буғдой ва АРПА, узум ва анжир, анор, зайтун ёғи ва асалга тўла юртга олиб боряпти . Сен у ерда нонга мухтож бўлмайсан, ва ќеч нарсадан зориқмайсан.” Қонунлар китоби 8:7-9

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун сизлар билан сахро хақидаги охирги сухбатимизни тугатамиз. Биз бир неча сафардан бери қалбимиздаги сахро ва ундаги синовлар, олган сабоқларимиз хақида сухбатлашяпмиз. Сиз билан бирга жуда кўп нарсаларни ўргандик. Албатта биз бу сухбатлардан анчагина нарса ўргандик бироқ хар биримизнинг хаётимизда бундай сахроли дамлар бир неча марта бўлган. Хаётимиздаги хар бир қийинчилик, ходиса ва воқеалар шундай бекордан-бекорга ўтиб кетмайди. БИзни Ўзига яқинлаштириш, бизни Ўз Ўғлининг суратига ўхшаш қилиш учун ХУдовандимиз мана шундай нарсалардан фойдаланади.

Агар хар биримиз ортга назар ташласак, хаётимизда Худованд қилган ишларни тахлил қилсак, хаётимизда содир бўлган ўша қийинчиликлар орқали Худованд албатта бирор-бир нарсани ўргатганини кўрамиз.

Биз ўрганганларимиз эса доимо биз билан бирга. Инсон зоти баъзан бир нарсани ўрганиши учун бир нечта босқичлар ва қийинчиликлардан ўтишига тўғри келади. Худованд сиз билан бизга бир нарсани ўргатмагунча қайта-қайта ўшандай холатларга олиб келаверади. Менинг хаётимда хам азобли, қийинчилиларга тўла кунлар бўлган. Бир неча марта ўзимни худди сахрода қолгандай хис қилганман. БУ кунлардан ўтиб олиш осон бўлмаслигини ўзингиз хам яхши биласиз. Шунга қарамай, Худованд доимо мен билан бирга бўлди. Ўша пайтларда буни хис қилмаганман, бироқ имонда хис-туйғудан кўра ишонч ва факт асосий ўринни эгаллайди. Биз хис – туйғуларга қараб яшамаслигимиз керак.

Биз аниқ фактларга ва ишончга асосланиб яшашимиз керак. БУндай яшаш учун эса Худованднинг ваъдаларига ишонишимиз лозим. Мен хар бир синовдан, қийинчиликдан ўтар эканман, шу кунлар давомида анча-мунча нарсаларни ўрганганимни англайман. БУ кунлар менининг кейинги хаётимда тўғри юришимга ва қоқилмаслигимга асос бўлиб хизмат қилади. ХАр бир қийинчиликдан сўнг, юрагим ва онгим тиниқлашади. Ўзимни енгил хис қиламан. Хурсанд бўламан. ХАр бир қийинчиликдан сўнг менинг Олий Рухонийим доимо мен билан бўлганини англайман. У менинг доимо ёнимда бўладиган таянчим. Мен У билан бирга Худованднинг адолат тахтига жасорат, хотиржамлик ва дадиллик билан кела оламан. Мен олдинда мени кутаётган Жаннатга ќаяжон ва интиқлик билан кўз тикаман. Жаннат… Унда бизнинг юракларимиздан фақат хамду-сано тўкилади. БУ дунёнинг қора ва аянчли манзараси Худодан ажралган.

Мен хеч қачон йиғи-сиғи, ғам-алам бўлмайдиган янги ер ва янги осмонни интиқлик билан кутаман. Атрофимдаги бузилган юракларни кўраман ва улар учун юрагим ачишади. ВА эслайман, ХУдованд хар бир бузилган кўнгилни хорламас, уларнинг кўзларидаги ёшни артиб қуритар. Мен бу қоронғи дунёда яшаётган бўлсам хам, юрагим, қалбим Жаннатда яшайди. Мендаги абадий хаёт аллақачон бошланган. Мен қуёш ботадиган томонга эмас, қуёш кўтариладиган томонга қараб қадам ташлайман. Мен тоабад У билан бирга бўламан, У эса мен билан. Бундан ортиқ бахт борми? Азизлар сиз Ўзингизни Худонинг режасида қандай кўрасиз? Унинг сизга бўлган мухаббати ва иноятини қанчалик англайсиз? Бизга сиз билан ўртоқлашиш жуда мароқли. Ўз тажрибаларингизни биз билан бўлишинг. Сизларнинг тажрибаларингиз ва ўрганганларингизни билиш хаммамиз учун хам фойдали бўлади. Сиз билан кейинги сухбатларда учрашгунча ОМОН бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top