4:32

Худо сиздан узоқда туюлганда

MP3

“Худованд халқидан яширинган, аммо мен Унга ишонаман ва умид қиламан.” Сиз ўзингизни қандай ҳис қилманг Худованд мавжуд. Ҳаётингизда ҳамма ишлар силлиқ ва яхши кечаётганда сизга ризқингизни бериб турганда, дўстлар, оила, соғлиқ ва бахтли лаҳзалар берганда Худовандни улуғлаш жуда осон. Бироқ ҳолатлар ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Ҳаётингизда қийинчиликлар бўлганда Худовандни қандай улуғлайсиз? Худованд сиздан жуда узоқдай туюлганда нима қиласиз? Худовандни улуғлашнинг энг олий чўққиси бу оғриқларга, қийин шароитларга, кўнгилсиз воқеаларга, васвасага тушганингизга, қарамай Уни сева олишингиз ва улуғлай олишингиздир. Одатда инсоний дўстликлар қийинчиликлар, турли хил воқеалар орқали синалади. Баъзида дўстингиз сиздан анча узоқ масаофада бўлишига тўғри келади. Сиз у билан гаплашолмайсиз. Худо билан ҳам худди шундай бўлади. Сиз ҳар доим ҳам Уни ўзингизга яқинлигини ҳис қилмайсиз. Ҳар қандай муносабат ўз ичига вақт, яқинлик, ва узоқда бўлиш каби ҳолатларни талаб этади. Худо билан муносабатингиз ҳам қанчалик яқин бўлмасин бу муносабат бир зумда узоқлашиб кетиши ҳам мумкин.

Сизнинг Худованд билан муносабатингизнинг қанчалик етуклигини билиш учун ҳудди ажралишгандай вақтлар билан синаб кўринг. Шундай пайтларда У сизни ташлаб кетгандай, ёки мутлақо унутгандай туюлади. Исо Масиҳдан ташқари Довуд пайғамбар ҳам Худо билан яқин муносабатда бўлган. Худованд уни «Менинг кўнглимдагидай одам”, деб айтган эди. Аммо Довуд Худонинг ундан узоқлашганидан жуда кўп марта нолиган: “Менинг Худойим ва қўрғоним Сенсанку, нечун мени рад қилдинг?” “Тангрим, Тангрим. Нега мени ташлаб қўйдинг?” албатта Худованд аслида Довудни ташлаб қўймаган эди ва сизни ҳам ташлаб кетмайди. У қайта – қайта: «Мен сени ташлаб кетмайман ва тарк этмайман”, деб ваъда берган. Баъзида У биздан Ўз юзини яширишни маъқул кўради. Бир куни уйқудан уйғонасиз ҳамма руҳий ҳисларингиз ғойиб бўлган бўлади. Ибодат қиласиз аммо ҳеч нарса содир бўлмайди. Шайтонга дўқ қиласиз, ҳеч нарса ўзгармайди, сиз дўстларингиз билан биргаликда калом ўқийсиз, ибодат қиласиз, гуноҳларингизни эътироф этасиз, аммо шунда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Баъзида бундай ҳоллар ҳафталаб, ойлаб давом этади. Шунда менга нима бўлаяпти деб ўйлайсиз?

Аммо сизга ҳеч нарса бўлаётгани йўқ. Бу руҳий ҳаётнинг нормал қисми. Ҳар бир масиҳий ҳеч бўлмаганда бир марта шу босқичдан ўтади. Одатда бундай босқич кўп марталаб содир бўлади. Бу жуда оғриқли аммо сизнинг руҳий ўсишингиз учун жуда фойдали жараён. Худованд биздан узоқдалигини ҳис қилганимизда ўзимиздан жахлимиз чиқади, гуноҳ қилганман деб ўйлаймиз. Ҳа ҳақиқатда гуноҳ биз билан Худованд ўртасидаги муносабатни бузади. Чунки биз гуноҳ қилиб, Худонинг Руҳини ҳафа қилган бўламиз. Баъзида эса бу ўз-ўзидан содир бўлади. Шундай бўлганда бу фақат бизнинг имонимизни синаш учун содир бўлади ҳолос. Бугунги кунда жуда кўплаб имонлилар бир нарсада адашишмоқда. Улар Худонинг Ўзини қидиришдан кўра бошдан ўтказишни қидирмоқдалар. Улар ҳис туйғуларига қарайдилар. Аммо бу нотўғри. Худованд кўпинча биздаги ҳисларни олиб қўяди. Чунки уларга боғлиқ бўлмаслигимизни хоҳлайди.

Ҳис қилишни қидириш, ҳатто Исо билан бирга эканлигимизни ҳис қилишни қидириш ҳам бу сажда қилиш эмас. Худованд бизга белгилаган йўлда юриш учун энг асосийси биз Муқаддас Каломдаги фактларга асосланишимиз, уларга кўра имонга эга бўлишимиз, керак. Ҳис туйғулар эса охирида келади. Сиз ёш масиҳий бўлганингизда Худованд сизга далда бериш учун сизга ҳислар беради. Аммо имонда ўсганингиз сари уларга боғланиб қолмасликни ўргатади. Чунки ҳис-туйғулар ўзгарувчан, Худонинг ҳақиқати эса ўзгарувчан эмас. Шу нарсани доимо ёдингизда сақланг. Биродарлар бугунги мавзумизнинг давомини кейинги суҳбатимизда давом эттирамиз. Бугун эшитганларингиз сизларга далда беради деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top