Биз ўтган суҳбатимизда васвасаларнинг вазифаси уларни қандай қабул қилиш ҳақида айтиб ўтган Эдик. Бугун эса васвасалар қандай ишлайди шу ҳақида суҳбатимизни давом эттирамиз. Хўш васвасалар қандай ишлайди. Шайтон бизга қандай ҳужум қилади. Унинг услуби ўзгармаган. У яратилишда қандай ёлғон ишлатган бўлса ҳозир ҳам шундай ёлғонлар ишлатади.Шайтоннинг васвасалари тўрт босқичдан иборат. У бу босқичларни Одам Ато ва Момо Ҳавога, Янги Аҳд даврида эса Исога қўллаган. Биринчи босқичда Шайтон сизнинг ичингиздаги хоҳишни билиб олади. Бу қасос олиш, бошқаларни назорат қилиш каби гуноҳли хоҳиш, ёки оддийгина севимли бўлиш хоҳиши бўлиши мумкин. Шайтон фикрлар бериш билан ўз васвасасини бошлайди. Ҳар доим қисқа йўллардан эҳтиёт бўлинг, бу тузоқ бўлиши мумкин. Биз васвасанинг ёлғонлари бизнинг атрофимизда бўлади деб ўйлаймиз, аммо Худо васвасанинг ёлғонлари ичимизда бўлишини айтган. Агар шу васвасага ички хоҳишингиз бўлмаганида васваса келмасди.
Исо: «Чунки ичдан, яъни инсоннинг қалбидан чиқадиган ёмон фикрлар, фаҳшу-зино, қотиллик, ўғрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ғайирлик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади.”, деган эди. Иккинчи босқич бу шубҳа бериш. Шайтон сизни Худованд гуноҳ ҳақида айтган сўзларга шубҳалантиришга ҳаракат қилади. Муқаддас Китоб: «Эй биродарлар, ҳар бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат қилинглар”, деб огоҳлантиради. Учинчи босқич эса алдаш. Шайтон ҳеч қачон тўғри гапирмайди, у гапиролмайди. Шунинг учун ҳам уни «Ёлғоннинг отаси”, дейишади. Унинг сизга айтадиган сўзлари ҳар доим ёлғон ёки ярим ёлғон бўлади. Шайтон Худонинг айтган сўзларини ўзининг ёлғонлари билан алмаштиришга таклиф қилади. Шайтон: «Сен ўлмайсан, Сен худди Худодай донно бўлиб қоласан. Сен ҳозироқ буни олишинг мумкин. Ҳеч ким кўрмайди. Шу сенинг муаммоингни ҳал қилади. Бундан ташқари ҳамма гуноҳ қилади, гуноҳ қилган бир сен эмаску, бу фақат кичкина гуноҳ ҳолос”, деб алдайди. Аммо кичкина гуноҳ қилиш бу худди озгина ҳомиладор бўлиб қолишга ўхшайди.
Кичик гуноҳ ҳам аста-секин ўзини ошкор қилади. Тўртинчи босқич эса итоатсизлик. Бу босқичда сиз ниҳият ичингизда ўйлаб юрган ўйларингизни амалга оширасиз. Оддийгина фикр сифатида бошланган нарса сизни бўйсунмасликка бошлайди.
Сиз шайтоннинг васвасасига алданиб қолган бўласиз. Ёқуб эса бундай деган эди: «Лекин ҳар Ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эса эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб ўлимга сабаб бўлади.”. Васвасани енгишни ўрганишимиз керак. Васвасанинг қандай ишлашини тушуниб олиб, уни енгишга астойдил ҳаракат қилиш уни енгишга ёрдам беради. Биринчи сиз шайтон сизнинг онгингизга солаётган фикрларни рад этишингиз керак. Баъзи имонлилар васвасага тушишдан уяладилар. Улар учун бу жуда хунук иш. Аммо шайтон аллақачон ёмон иш қиладиганларни васвасага солмайди, чунки ундайлар шайтонники. Васвасалар келиши шайтоннинг сиздан нафратланишини кўрсатади. Чунки сиз дунёники эмас Худоникисиз.
Шунинг учун васваса келганда ўзингизни йўқотиб қўйманг, бу инсонликнинг ва гуноҳли дунёда яшашнинг бир қисми ҳолос. Васвасаларнинг келиши гуноҳ эмас, унга енгилиб қолиш гуноҳ. Шайтон сизни енгиш учун ҳар қандай йўл билан ҳаракат қилади. У сизнинг энг нозик жойингизни топиб олиб ўша заифлик орқали иш қилади. У жуда айёр, аммо Худованддан кучли эмас. Шунинг учун шайтоннинг сизга бераётган гуноҳли фикрларини рад этинг ва Худога яқинлашинг. Агар сиз Худога бир қадам яқинлашсангиз, у сиз томон югуриб келади. Худодан шу пайтда сизга ёрдам беришини сўранг. Чунки қийин пайтларда Ундан ёрдам сўрашимиз бизнинг Унинг фарзандлари сифатидаги ҳуқуқимиздир. У эса доимо бизнинг ибодатларимизни эшитади. Шайтонга қарши чиқинг. Худовандни хурсанд қилинг. Олға!