MP3

“Ердаги ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва ўз фасли бор” Воиз китоби 3:1.

“Худо сизларда бошлаган ҳайрли ишини то Раббимиз Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман” Филиппликларга 1:6

Камолга етиш йўлида ҳеч қандай қисқа йўл йўқ. Вояга етиш учун йиллар ва ҳосил пишиб етилиши учун бутун бир фасл керак бўлади. Илоҳий Руҳнинг Самаралари учун ҳам вақт керак. Бизда Масиҳга ўхшаш ҳарактерни ривожлантиришда шошилишнинг ҳеч ҳам кераги йўқ. Ҳудди жисмоний улғайиш ва ўсиш каби Руҳий ўсишга ҳам вақт керак. Сиз мевани тезроқ пиширмоқчи бўлсангиз, унинг мазаси йўқолади. Баъзи давлатларда помидор ҳали пишмасидан олдин, териб олинади ва бошқа давлатларга экспорт қилинади. Улар дўконларга етиб бормасидан олдин, пишмаган помидорларни тезроқ етилтириш учун махсус суюқлик сепишади. Бу суюқлик помидорларга ранг беради, аммо бу помидорлар аста-секин ўз вақти билан пишган помидорлардан бутунлай фарқ қилади.

Аста-секин пишган помидор алоҳида мазали таъмга эга бўлади. Биз қандай қилиб тезроқ ўссам экан деб ўйлаган пайтимизда, Худо бизни қандай кучли бўлиб ўсишимиз ҳақида қайғуради. Биз қачонки ўз вақтида, кучли ва бамаъни бўлиб ўсганимизда, Худованднинг ишига яроқли бўламиз. Худованднинг бизнинг ҳаётимизни бошидан охиригача билади, шунинг учун У ҳеч қачон шошмайди. Биз имонга келганимизда ҳаётимизни бутунлай Худонинг қўлига топширдик деб ўйлаймиз. Аммо бу ундай эмас. Ҳаётимизда ҳали биз тўлиқ билмайдиган жойлар бор, ва бу жойларни ҳали Худованд забт этмаган. Баъзида билсак ҳам ўша ҳудудларни Худовандга беришга қўрқамиз. Масиҳ: «Мана мен эшик олдида туриб таққиллатяпман, кимда ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кирман”, дейди. Баъзиларимиз Унинг овозини эшитганимизда тезда эшикни очиб, Уни юрагимизга киритамиз. Баъзиларимиз эса узоқ вақт қаршилик қиламиз. Аммо имонга келганимиздан кейин Худованд аста секин бизнинг ҳаётимизни забт этиб боради. Бу жараён давомида жуда кўплаб жанглар, қаршиликлар бўлади, аммо Худованднинг каломида айтилганидай, У Ўз ишини вақтида тугатади.

Шогирдлик бу Масиҳга мослашиш жараёнидир. Муқаддас Каломда: «Бунинг натижасида биз ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб – биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз”, деб ёзилган. МАсиҳга ўхшаш бўлиш бизнинг охирги манзилимиз, аммо саёҳат бутун ҳаётимиз бўйлаб давом этади. Ҳар куни Худо оз-оздан бизнинг Унга ўхшаш бўлишимизни хоҳлайди. Муқаддас Китоб бу ҳақида: “Бунинг ўрнига Худони таниб-билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган Янги инсонни қабул қилдингизлар”, дейди. Биз тезроқ етилиш ҳақида ўйлаганимизда Худо бизни кучли ва мустаҳкам қилиб ўстириш ҳақида ўйлайди. Биз руҳан камолга етишда тезроқ ўсишни, қисқа йўллардан боришни хоҳлаймиз. Биз тезроқ камолга етиш ва васвасаларни қувиш учун семинарлар, ўқув курсларига қатнашамиз, аммо бу тезда содир бўладиган нарса эмас.

Ўсиш узоқ вақт давом этишидан ташқари, оғриқли ҳам бўлади. Биз Муқаддас Руҳ амри остида, Унинг бошқаруви билан юрадиган бўлсак, табиатимизнинг хоҳишларини ўлдиришимиз, ўзлигимиздан кечиб, Унинг хоҳишларини бажаришимиз керак бўлади. Бу эса осонгина ва силлиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўсиш давомида баъзида оғриқларни айланиб ўтишни истаймиз. Ҳаётимизда бир марталик руҳий ўзгариш билан руҳий етуклик пайдо бўлмайди, ўша руҳий ўзгариш қанчалик кучли бўлмасин, бизларни бир пасда етук қилиб қўя олмайди. Бу аста-секин ўсиб борадиган жараён. Балки бу ҳолатни ҳаётингизда ҳис қилаётгандирсиз, ёки яқинларингизнинг ҳаётида кўраётгандирсиз. Секин ўсаётганингиз учун асло ҳафа бўлманг. Худованд Ўз ишини бажаришда ҳеч қачон шошмайди ва ёки кеч ҳам қолмайди. Унга ишонинг ва йўлда давом этинг. Бугунги суҳбатимиз сизнинг руҳан ўсишингизга ёрдам беради Деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top