4:24

Бунга вақт керак 2 қисм

MP3

Биз ўтган сафар руҳий ўсишимизга вақт керак бўлиши ҳақида гаплашдик. Бугун ҳам шу ҳақида гаплашамиз. Хўш, руҳий ўсишимиз учун вақт керак экан, ўсишимиз нега шунча узоқ вақтни олади? Худованд бизни тезда етук қилиб қўя олмайдими? ГАрчи Худовандимиз бизни бир зумда руҳан етук қилиб қўя олса ҳам, бизни аста-секин ўзгартиришга қарор қилган. Исо МАсиҳ Ўз шогирдларини ривожлантиришни жуда ҳам хоҳлайди. Исроилликларга Худо Ўзи ваъда қилган ерни аста-секин эгаллаб олишларини буюрган. Исроилликлар ваъда қилинган ерга эга бўлгач, аста-секин эгаллаб олишни бошлаганлар. Бу усул бизнинг руҳий ҳаётимизга ҳам жуда мос келади. Ўсишимиз ва ўзгаришимиз учун нега шунча узоқ вақт керак? Бунинг жуда кўп сабаблари бор. Биринчидан бизлар жуда секин ўрганамиз. Биз бирор бир сабоқни ўрганиш учун қирқ ёки эллик марталаб такрорлашимизга тўғри келади. Муаммо қайта-қайта такрорланаверади, шунда биз: «Янами, мен буни аллақачон ўрганиб бўлганман-ку”, деймиз. Аммо Худо биздан кўра яхшироқ билади.

Исроилликларнинг тарихига қарайдиган бўлсак, инсон зоти ўрганган нарсасини тезда эсидан чиқарадиганлар хилидан. Баъзида ўрганган нарсамизни такрорлаб туришимизга тўғри келади. Ўрганишимиз керак бўлган нарсалар кўп. Мисол учун биз оиламизда ёки ҳаётимизда узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган бир муаммони ҳал қилиш учун маслаҳатчи психологнинг олдига борамизда: “Менда шундай муаммо бор, тўғрилаб қўйинг. Фақат бир соат вақтим бор ҳолос”, деймиз. Бу қандай гап. Шунча йиллар давом этиб келаётган муаммони бир соат ичида ҳал қилиб бўларканми? Руҳий ўсиш ҳам худди шундай. Биз ўсишимиз, эски табиатимизни янгисига алмаштиришимиз учун йиллар ва қаттиқ меҳнат керак бўлади. Муқаддас Калом бу ҳақида: «эски ўзлигимизни улоқтириб”, “янгисини ўзлаштирайлик”, дейди. Биз ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатни камтарлик билан қабул қилишга қўрқамиз. Биз ўзимиздаги камчиликларимиз, эски одатларимизни тан олишни истамаймиз. Аммо уларни кўриб, тан олсак Худованд бизни ўзгартиришни ўша қисмлардан бошлайди.

Биз ўзимиздаги камчиликларни тан олмас эканмиз, ўсишимиз тўхтаб қолади. Ўсиш кўпинча оғриқли бўлади. Ҳеч қандай ўзгаришсиз, ўсиш бўлмайди. Йўқотиш ёки қўрқувсиз ҳам ўсиш бўлмайди. Ҳар бир ўзгаришда қанчадир миқдорда йўқотиш бўлади. Биз янги йўлда юриб кўриш учун эскисини қолдиришимиз керак. Эски йўлни қолдиришимиз қийин бўлади. Нима бўлганда ҳам у таниш ва қадрдон бўлиб қолганда. Биз ўйламаган ҳолда, агар мен эски одатларимни, юрагимда сақлаб юрган оғриқларимни ёки ишкалликларимни қолдирсам қандай одам бўламан? Ўзимга ўхшамай қоламан-ку, деб қўрқамиз. Эски одатларни қолдириб, янгиларини ўзлаштиришга анча вақт керак. Сизнинг характерингиз, бир уюм одатларингиздан таркиб топган. Сиз меҳрибон бўлишга одатланмагунингизча, меҳрибончилик кўрсата олмайсиз. Чунки меҳрибонлик ўз-ўзидан чиқиши керак. Сиз софдилликни одат қилиб олмагунингизча, софдил бўлолмайсиз.

Сизнинг одатларингиз сизнинг ҳарактерингизни кўрсатади. Масиҳга ўхшаш ҳарактердаги одатларни шакллантиришнинг ягона йўли бор, бу ҳам бўлса амалда қўллаб туриш. Павлус Тимўтийга: «Ҳамма бу ишлар билан шуғуллан. Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла”, деган эди. Агарда сиз бирорта бир иш билан доимий шуғулланиб турсангиз ўша ишнинг устаси бўлиб кетасиз. Агар билсангиз сиз учун Янги бўлган ишни бошлаганингизда аввалига қийин бўлади, кейин эса қўлингиз келишиб қолади. Бошида қийналган, тушкунликка тушган пайтларингизни тушунолмай қоласиз. Чунки вақт ўтиб ўша иш сиз учун қийин бўлмай қоладида. Шунинг учун ҳам ҳар куни руҳий ишларни ўзингизга одат қилиб олинг. Бу ишларни ҳеч ҳам тўхтатманг. Ана шундагина сизда бу одатлар шаклланади. Бир куни келиб Исо Масиҳга ўхшаб қолганингизни пайқайсиз. Сизга бу ишда омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top