3:15

Лаънатларнинг турлари ва уларнинг келиб чиқиши

MP3

Хурматли тингловчилар биз аввалги сухбатимизда Лаънатнинг нималиги хақида бир оз маълумот берган Эдик. Бугун эса лаънатларнинг турлари, уларнинг келиб чиқиши ва улардан қандай озод бўлиш мумкинлиги хақида суxбатлашамиз. Хозир эса лаънатларнинг турларини эшитинг:

1)Аждодлардан ўтиб келаётган лаънатлар (ота-боболарнинг гуноxи туфайли). (Қонунлар 30:19 “Бугун еру осмон гувоx: Мен олдингизга xаётни ва ўлимни, баракани ва лаънатни қўйдим. Xаётни танланг. Шунда сиз xам, авлодларингиз xам яшайсизлар.”). 2) Одамнинг ўзи қилган гуноxидан келадиган лаънатлар (уларнинг кўпчилиги Муқаддас Каломда ёзилган. Булар ўз гуноxимиз орқали Худонинг бизга берган адолатли xукми.). (Қонунлар 11:26-28 “Мана бугун мен сизларга марxамат ёки лаънатни танланг, деяпман Худойингиз – Эгамизнинг мен бугун сизларга айтаётган амрларини бажарсангиз, дуо қиламан. Унинг амрларига қулоқ солмай, бугун сизларга буюраётган йўлдан чиқиб, ўзингиз билмаган худоларга эргашсангиз, лаънатлайман.”).

3) Нопок ишларга аралашиш (лаънатланган нарсаларни уйга олиб келиш, нопок ишлар – маросимларни қилиш). 4) Лаънатланган ерда ёки нопок ёки лаънатланган уйда яшаш. 5) Жодугарлик лаънатлари (лаънатланган совћалар, нарсалар, xайвонлар, шахсий буюмлар), 6) Худога берган ваъдасини бузиш. 7)Лаънатловчи сўзлар: а. Бошқаларнинг бизларга айтган лаънатловчи сўзлари, б. Бизларнинг бошқаларга айтган лаънатловчи сўзларимиз, в) Бизларнинг ўзимизга айтган лаънатловчи сўзларимиз

Xоxламаган тарзда айтиладиган лаънатлар: Сен аxмоқсан, Сен кераксизсан, Сендан уяламан, Сен xеч нарсани эплай олмайсан Нега акангдай бўлолмайсан, Сендан нафратланаман, бундан кўра ўлиб қўя қолсанг бўлмайдими, Сен xеч қачон ўзгармайсан, xар доим шундайлигингча қолаверасан. Лаънатнинг таъсирларини бузиш xақида қайдлар. Худодан сиз лаънатланган ёки сиз лаънатлаган турли хил усулларни кўрсатишини сўранг.

Масалан:

-Бошқаларга айтган лаънатларингиз (пул бериб бошқани лаънатлаш ёки лаънатлаш учун пул олиш xам шунга киради).

-Ўз-ўзингизга айтган лаънатларингиз (билиб ёки билмай)

-Ўз гуноxингизнинг натижасида ўзингизни лаънат остида xис қилиш ( гуноxларингизни тан олинг ва ўша гуноxлар учун тавба қилинг).

-Бошқалар сизга қарши айтган лаънатларни бекор қилиш.

Сиз xаётингиздаги xар қандай лаънатни йўқ қилиш учун лаънатни синдириш ибодатини қилинг. 1.Агар сиз бошқа бировни лаънатлаш учун кимгадир пул берган бўлсангиз, ёки лаънатлашингиз учун пул олган бўлсангиз, ўша пул орқали руxий муxитнинг табиий муxитга бўлган таъсирини бузиш учун ибодат қилишни хоxлашингиз керак.

2. Агар сиз бошқа бировни (ёки ўзингизни) лаънатлаган бўлсангиз, лаънат ўрнига беришингиз керак бўлган тўлов бор, йўқлигини Худованддан сўранг.

3. Агар кимнингдир сизга қарши айтган лаънатини бузаётган бўлсангиз Худованддан шу лаънатнинг xаётингизда таъсир этишига сабаб бўлган бирорта гуноxингизни кўрсатишини сўранг. Xамда сизни лаънатлаган кишини кечиришингиз, уни xам лаънатдан xалос қилишингиз учун Худодан ёрдам сўранг ва Худодан унга барака сўранг. Лаънатларнинг xуқуқларини бузиб бўлгач, ёвуз руxларни xайдаб чиқаринг. Яна, сизга келган лаънатларга сабабчи бўлган юрак жароxатларини кўрсатишини xам сўранг. Уни кутинг. Ибодат қилганингизда Хаётингиздаги лаънатларни Исо Масиx номи билан синдириб, унинг ўрнини Худованднинг баракаси билан алмаштиринг. Худодан сизни баракалашини сўранг. Лаънатлар албатта олиб ташланиши керак, акс холда у инсон xаётига салбий таъсирлар олиб келаверади. Агар хаётингизда лаънат бор-йўқлигини билмасангиз, Худодан сўранг, У сизга ошкор қилади. Хаётингиз гуллаб яшнасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top