Азиз тингловчилар бугун Худо билан бирга яшашимиз ва доимо Унга яқинроқ бўлишимизга жуда асқотадиган бир мавзу хақида сухбатлашмоқчимиз. Бугун ортга қайтиб Илёс пайғамбар хақида сухбатлашамиз ва унинг хаёти қилган ишлари орқали ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб оламиз. Илёс пайғамбар Баалнинг пайғамбарларини ўлдиргач. Ахабнинг хотини Изабелл чопар орқали унга шу хабарни етказди: “Сен пайғамбарларни жонини қандай олган бўлсанг, мен хам сенинг жонингни шундай оламан. Илёс бу хабарни эшитди-ю, ўрнидан туриб жонини қутқариш умидида Бэршэва шахри томон йўл олди. Хизматкорини ўша шахарда қолдириб, ёлғиз ўзи чўлда бир кун йўл юрди. Нихоят бир юлғун дарахти остига келиб ўтирди. Ўзига ўзи ўлим тилаб: «Етар эй Эгам!”- деб хитоб қилди у, — энди жонимни олақол. Ахир ота-боболаримдан менинг ортиқ жойим йўқ.” Илёс юлғун остида ётиб ухлаб қолди.
Бир пайт фаришта уни туртиб: “Тур, таом еб ол, олдингда хали узоқ йўл турибди,”- деди. Илёс туриб қарса, бош томонида иссиқ тош устида нон, кўзада сув турибди. У еб ичиб бўлиб, яна ётди. Эгамизнинг фариштаси иккинчи дафъа қайтиб келди ва Илёсга тегиниб: «Тур, таом еб ол, олдингда хали узоқ йўл турибди,”- деди. Илёс туриб еб-ичиб олди. Таомнинг қуввати билан қирқ кечаю қирқ кундуз йўл юриб Худонинг тоғи Хоревга етиб келди. Бу парча 3 Шохлар 19 бобдан олинган. Бу парчада хозиргина эшитганингиздай, Илёснинг қирқ кеча-ю, қирқ кундуз юриб Хорев тоғига чиққани ёзилган. Энди эса кўз олдингизга тоғни келтиринг. Хеч тоққа чиққанмисиз? Кишининг бир ўзи тоққа чиқиши жуда хам қийин-а, шундай эмасми? Ха, Илёс хам ўшанда жуда тушкунликка тушган ва Худо билан учрашиш учунгина тоққа кетаётган эди. Жуда тушкун ва хаётдан тўйган холатда қирқ кун йўл босишнинг азобини тасаввур қилиш мумкин. У фақат ягона бир умид – Худони учратиш ва У билан сухбатлашиш умиди билангина тоққа чиқаётган эди.
Энди эса воқеанинг давомини эшитинг! «Илёс Хореев тоғидаги бир ғорга кириб, ўша ерда тунади. Бир пайт Эгамиз ундан: “Эй, Илёс, бу ерларда нима қилиб юрибсан?”- деб сўради. – Эй, Парвардигори Олам – Эгам, Исроил халқи Сен билан қилган ахддан қайтди, қурбонгохларингни бузди, пайғамбарларингни қиличдан ўтказди. Эй, Эгам, Сенинг пайғамбарларингдан ёлғиз мен қолдим, холос. Энди жонимни олиш учун мени хам қидириб юрибдилар. – Чиқ, тоғда Менинг рўпарамда тур, ёнингдан ўтаман, — деди Эгамиз унга. Эгамиз ўтганда, қудратли бўрон тоғларни ёриб, қояларни парча-парча қилиб ташлади, лекин Эгамиз бўрон ичида эмасди. Шамолдан сўнг зилзила бўлди, лекин Эгамиз зилзилада хам эмасди. Зилзиладан сўнг эса аланга кўтарилди. Бироқ Эгамиз аланга ичида хам эмас экан. Алангадан сўнг Майин шабада товуши эшитилди. Илёс товушни эшитиб, юзини чакмони билан бекитиб олди. Ташқарига чиқиб. Ғорнинг оғзида турди. Эгамиз унга айтди: “- Сен келган йўлингдан орқага қайт. Дамашқ яқинидаги сахрога борОвил-малахлик Элишайнинг бошига ёғ қуй, у сенинг ўрнингга пайғамбар бўлади” ”.
Илёс Худованд айтганидай қилди. Бу парчага яхшилаб эътибор қаратадиган бўлсак, бунда Худованднинг ғамхўрлигини, Илёсни қанчалик тушунганини кўрамиз. Ундан ташқари Илёс қийин пайтда қаерга борди? Худованднинг хузурига. У қийналган чоғида, бундан буён нима қилишини билмай турганида Худованднинг олдига борди. Худованд унга йўл кўрсатди. Илёс Худони, Унинг иродасини қидирди. Қийналиб тоққа чиқса хам Худованд билан бирга бўлишни хохлади. Биз хам хаётимиздаги хар бир ишимизни Худованд билан бирга бошласак, энг тўғри йўл тутган бўламиз. Азизлар бу сухбатимиз шу ерда тугамайди. Бунинг давоми бор. Агар хар бир ишингизни Худо билан бошлашни истасангиз, кейинги сухбатларимизни хам тинглаб боринг. Ундан ўзингизга керакли хулосаларни чиқариб оласиз. Бу сухбатимизни кейинги сафар яна давом эттирамиз. Унгача соғ ва ОМОН бўлинг.