Хурматли тингловчилар сиз билан яна ғойибона сухбатлашиб турганимиздан хурсандмиз. Ёдингизда бўлса биз ўтган сафар Илёс пайғамбарнинг хаётидаги бир воқеа хақида сухбатлашган Эдик. Бугун хам сизлар билан қисман ўша воқеанинг давомини тинглаш баробарида, Худонинг бошқаруви бизни қайга етаклашини кўриб чиқамиз. Хўш, Худо сизни қаерга бошқаришни хохлаётганини кўришга тайёрмисиз? Ундай бўлса, кетдик! Илёс Худонинг ёрдами билан Тоғдан тушиб, Шофот ўғли Элишайни топди. Биз аввалги сухбатимизда Илёснинг бир ўзи қирқ кечаю, қирқ кундуз қийналиб, тоққа чиққани хақида айтиб ўтган эдик. Энди эса Худованд унга умид берди, У билан бирга эканлигини эслатди. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, Худонинг хузурини хис қилиш, У билан учрашиш кишига қанчалик катта куч ва ғайрат беради.
Илёс Худонинг мадади билан тоғдан тушди ва Худованднинг айтганларини бажарди. У Элишайни топганида Элишай ўн икки жуфт хўкизни хайдаётган эди. Илёс Элишайнинг ёнидан ўтаётиб, чакмонини унинг устига ташлади. Элишай хўкизларни қолдириб, Илёснинг орқасидан югуриб борди.
— Ижозат бер, бориб ота-онамни ўпиб хайрлашиб келай, кейин орқангдан етиб бораман, — деди у Илёсга. Илёс Элишайга деди: — бор, лекин мен сенга қилганимни ўйлаб кўр!. Бу воқеа сизга таниш кўринмаяптими? Ха, эсингизда бўлса Исо Масих хам ака-ука балиқчиларни чақирганида улар хам қайиқларини қолдириб, Исонинг ортидан эргашган эдилар. Ёки бўлмаса солиқчи Маттони эсланг. Уларнинг хаммаси ишларини қолдириб Унинг ортидан эргашган эдилар. Исо уларни танлади. Агар Исонинг хаётига хам назар ташлайдиган бўлсак, У хам тез-тез Отаси билан сухбатлашиш учун ёлғиз Ўзи тоққа чиқар ва Худодан бошқаришини сўрарди.
Биз икки сафардан бери тоғ хақида сухбатлашмоқдамиз. Аввало бутун мавзуимизнинг маъносини билишингиз учун қисқача изох бериб ўтай. Биз Худога хизмат қилишга интиламиз. Баъзан Худога хизмат қилсак, яхши имонли бўламиз ва Худованд биздан мамнун бўлади, деган ёлғонларга қараб яшаймиз. Шунинг учун хам Худога хизмат қилишни биз тоғнинг пастидан бошлаймиз. Биз Худодан сўраб ўтирмай, ўз кучимиз билан хизматни бошлаймиз. Бироқ бир оз вақт ўтгач, ёлғиз ўзимиз бу ишни қилолмаслигимизни англаб етгач, дўстларимизни, биродарларимизни ёрдамга чақирамиз, шундай хам бўлавермагача хаммамиз биргаликда Худога мурожаат қиламиз. Аммо бу шундай бўлмаслиги керак. Биз қанчалик нотўғри бошлаётганлигимизни кўряпсизми. Биз Худонинг иродасини бажариш учун аввало юракдан Худога яқин бўлишимиз, Худо билан вақт ўтказиб, Унинг бошқарувини кутишимиз керак.
Илёс нима қилгани эсингиздами? У Худо билан учрашди. Худо унга йўл-йўриқ кўрсатди. Исо хар куни тонгда ёки бирор мухим иш олдидан нима қиларди? Отасинигн хузурига борарди. Демак биз хам Худога хизмат қилишдан олдин энг аввало У билан яқин бўлишимиз, Унинг хузурида туриб, иродасини билишимиз керак экан. Биз нима қиламиз? Биз хар доим шайтоннинг ёлғонларига ишониб, Худога хизмат қилиш билан бошлаймиз. Сиз ўзингизнинг хаётингизга яхшилаб эътибор бериб қаранг-чи. Сизда шундай ёлғонлар борми? Агар бор бўлган бўлса, бугундан бошлаб бундай ёлғонларни рад этинг. Худованд сизнинг хизматингизни эмас, ўзингизни хохлайди. У сиз билан яқин муносабатда бўлишни истайди. Агар хар биримиз Худога яқин бўлсак, хизмат ўз-ўзидан келиб чиқади. Биз хизмат қилишим керак, деган фикр билан эмас, мухаббат билан Ота Худонинг фарзандлари бўлганимиз учун хизмат қилишни хохлаймиз. Бу икки хил хизматнинг орасида катта фарқ бор. Азизлар агар сиз Худованд билан муносабатингизни ўстиришни истасангиз бизнинг сухбатларимизни тинглаб боринг. Биз сизларга бир-биридан ажойиб ва қимматли мавзуларда сухбат олиб борамиз. Яна ғойибона дийдорлашгунга қадар соғ бўлинг.