“Худо Иброхимни синовдан ўтказаётганда, Иброхим имон билан ўғли Исхоқни қурбонликка олиб борди. Ха, у Худодан маълум ваъдалар олганига қарамасдан, ягона ўғлини бағишламоқчи бўлди. Вахоланки, Худо унга: « Сенинг наслинг Исхоқ орқали кўпаяди, — деб ваъда берган эди. Демак Иброхим Худо хатто ўликларни хам тирилтиришга қодир, деган фикрда эди. Шунинг учун хам у рамзий маънода Исхоқни ўлимдан қайтариб олди.” Ибронийларга 11:17-19.
Азизлар Худованднинг Ибромни синаши синовдан кўра кўпроқ уни тозалашига тўғри келади. Шу орқали хамма нопокликлар бутунлай олиб ташланиб, фақатгина тоза имон қолиши керак эди. Шу тозаланиш жараёни орқали хар биримизнинг имонимиз покланади. Хеч бир нарса тозаланиш жараёнидай имонимизни мукаммал ва пок қила олмайди. Худованд хар биримиздан шундай пок ва тоза имонни хохлайди. У қирқ йил давомида Иброхимни шундай имонга эга бўлиши учун ишлади. ХАр сафар унинг имонини яна хам кучлироқ қилди. Худованд Ибормни чақирганида у “Лаббай”, деб жавоб берди.
У Одам Атога ўхшаб Худодан яширинмади. Бу пайтга келиб у Худонинг дўсти деган номга эга бўлган эди. Шунинг учун хам у доимо Худонинг даъватларига доимо зудлик билан жавоб берар ва Унинг амрларини тўлиқ адо этарди. Бу сафар Худованд унга: «Ўзинг севадиган ягона ўғлинг Исхоқни олиб Мўриё ерга кет. У ерда Мен сенга айтадиган тоққа чиқиб, ўғлингни қурбон қил, — деди.” Худованд жуда узоқ йиллар давомида Иброхимнинг юрагида Ўзига бўлган ишончни, мухаббатни ва имонни шакллантирди. Энди эса ўша имоннинг хаётий воқеаларда синаш вақти келган эди. Бу чақириққа Иброхим имон ва бўйсуниш билан бирга жавоб бериши керак эди. Биринчидан, Худованд унга «ёлғиз ўғлинг Исхоқни ол”, деди. Худованд , сенинг наслинг Исхоқ орқали кўпаяди, — деб ваъда берганига қарамай, Исхоқни қурбонликка сўраётган эди. Иброхим Худонинг Исхоқ орқали қиладиган ишларидан хабардор эди. Ибромнинг хаётида нимаики қилмасин Исхоқ орқли қилиниши хақида Унинг Ўзи ваъда берган эди. Энди эса Иборм мукаммал ишончни кўрсатиши керак бўлган вақт етган эди.Бу ишонч эса унда қирқ йилдан ортиқ вақт давомида шаклланди.
Иккинчидан эса Худованд Исқоқни деб айтган – «Исмоилни” эмас. Исмоил Иброхимнинг тўнғич ва Худо ваъда қилган ўғли эмас эди. У Иброхимга ваъда қилинган ўғлингни ва ўн беш йил давомида сенга қувонч келтирган ўғлингни қурбон қил, деяётган эди. Учинчидан эса «севадиган ўғлингни“, деб айтди. Тўртинчидан эса «Мўриё ерига кет. У ерда Мен сенга айтадиган тоққа чиқ…” Бу тўртталасида хам Худованднинг ягона ва севимли ўғли Исо Масихга ўхшашликлар бор. Яъни Исо Масихнинг келишини Худо кўп йиллар давомида Ўз халқига ваъда қилди. У Ўз умматининг тўнғичи хисобланади. Ундан ташқари Худованд Уни биз учун хочда қурбон қилди. Унинг қаерда хочга михланганини хаммамиз биламиз. Аммо Исхоқнинг қурбонлик қилиниш учун олиб келинган жойи хақида хамма хам билмайди. Худованд Ибромга кўрсатган тоғ Исо Масих хочда қурбон бўлган ерга, Гўлготага жуда яқин эди.
Ибром бу хақида хали ќеч нарса билмас эди, аммо Худованднинг айтганини итоат қилди. Мухаббат юракда бўлади. Худованд хохлайдиган имон хам юракда бўлиши керак. Бундай имон тоза олтиндай соф бўлиши лозим. Иброхим хеч нарса қилиши керак эмас эди, у бор йўғи хамма нарсани уни шунчалик севган Худога ташлаши керак эди. Баъзан биз хам Худованднинг ишларини тушунмаймиз. Унинг нима учун бизга шундай деётганини хам билмаймиз. Аммо биз хам Иброхим отамиз каби иш тутсак, Худовандни мамнун қилган бўламиз. Иброхимга Худованд шу сўзларни айтганида, у нима учун айнан у ерга, ёки Сен менга шу фарзандинг орқали баракалайман, деган эдинг-ку каби саволлар бергани йўқ. У Худовандга тўлиқ ишонди ва бўйсунди. Анна шундай ишонч ва итоаткорлик хар биримизда шакллансин. Бу эса бизга хам барака келтиради.