4:02

Гунохнинг содир бўлиши

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Хўш, хаётингиз қандай кетаяпти? Бизнинг асосий мақсадимиз хаёлингиздан кўтарилмадими? Бугунги сухбатимиз хаммамизнинг хам рухий хаётимиз учун фойдали бўлади. Биз кундалик хаётимизда бир нечта гунох қиламиз. Гунох қилганимиздан сўнг эса жуда афсусланамиз. Қандай қилиб шу гунохни қилиб қўйганимизни ўйлай бошлаймиз. Ўйлаганимиз сари душманимиз биздаги уят ва хижолатлик хиссини орттиради. Агар гунохнинг қандай бошланишини ва душманимиз қандай харакат қилишини олдиндан билиб олсак, кейинги сафар унинг усулларидан огох бўлиб, гунох қилишнинг олдини олишимизга ёрдам беради. Шунинг учун келинг хозир душманимизнинг усулини яхшилаб ўрганиб чиқамиз. Бунинг учун эса Ибтидога яна бир назар ташлашимизга тўғри келади. ХАммамиз учун яхши таниш бўлган Одам Ато билан Момо Хавонинг гунох қилиши воқеасини кузатамиз. ЭСингизда бўлса Шайтон илон қиёфасига кириб, Момо Хавони гунох қилишга ундаган эди. У гапни нимадан бошлади?

”―Хақиқатдан хам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими?- деб сўради.” Хўш биринчи аёл илонга қандай жавоб берди? “― Йўғ-е, биз боғдаги хамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, …лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар хам, тегманглар хам, есангиз ўласизлар, деб айтган.” Душманимиз биринчи хужумни савол бериш билан бошлайди. У Худонинг айтган сўзларига ёки ваъдаларига бизда шубха уйғотиш учун савол билан хужум қилади. У: “Ростдан хам Худо шундай, дедими?” “Бу ростдан хам ХУдонинг сенга берган ваъдаси деб ўйлайсанми?”, каби саволлар билан дилимизда шубха уйғотади. Момо Хавонинг шайтонга берган жавоби бутунлай тўғри бўлган деб ўйлайсизми? Аслида Худо нима деган эди? БУни билиш учун Ибтидо 2 бобга қарашимиз керак. Ибтидо 2 боб 15-17 оятларда шундай ёзилган: “Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин, деб уни Адан боғига жойлаштирди. Парвардигор Эгамиз унга шундай амр қилди:

«Сен боғдаги хамма дарахтнинг мевасидан бемалол танавул қилавер. Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубхасиз, ўласан.”” Худованднинг сўзларида “тегманглар», деган сўз йўқ. Аммо Шайтоннинг саволидан сўнг Момо Хаво Худонинг «еманглар” деб айтган сўзига “тегманглар” деган сўзни хам қўшиб айтди. Бундан кўриниб турибди-ки, шайтоннинг савол билан қилган хужуми аёлга таъсир кўрсатишни бошлади. Илоннинг кейинги хужуми қандай бўлишини билишни истайсизми? Унда бу воқеанинг давомини кузатинг. “Илон эса хотинга: ― Йўқ ўлмайсизлар, — деди. Чунки Худо билади-ки, сизлар бу мевалардан есаларингиз, кўзларингиз очилиб, сизлар хам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар.” Шайтоннинг кейинги қадами билан хотинда Худонинг сўзига нисбатан ишончсизлик пайдо қилаяпти. У Худонинг сўзига мутлақо тескари нарсани хотинга уқтираяпти. БУ билан одамзодни хам ўзининг орқасидан эргаштирмоқчи.

Шайтоннинг ўзи хақида бир эслаб кўринг-а! У хам Худога ўхшаб, буюкликни хокимликни орзу қилгани учун шайтонга айланган эди. Демак одамларни хам Худога ўхшаш бўлиб қолиш орзуси билан ўз тузоғига илинтирмоқчи. У хотинга: «― Ўлмайсизлар”, — деб алдади. Худо эса Ибтидо 2 боб 17 оятда: “…яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубхасиз, ўласан.”, — деган эди. Хотин Худонинг сўзига ишончсизлик қилгани учун шайтоннинг ёлғонига учиб мевага қаради: «Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. …У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига хам берди.” Оятни шу ерда тўхтатиб, шайтоннинг усулига диққатимизни қаратсак. У биринчи ишини савол билан бошлайди. У ўз саволи билан кишида шубха уйғотгач эса Худонинг Каломини рад этади. Бу хақида чуқурроқ билишни истасангиз кейинги сухбатимизни тингланг. Албатта тингланг, сиз учун жуда фойдали. Унгача эса Эгамизнинг каломи дилингизни тўлдирсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top