4:23

Хизқиё хукмронлиги даври

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Ўтган сафар қайсар ва бутпарас Ахазнинг хаёт ива хукмронлик даврини кўриб чиққанимиздан сўнг, бугунги сухбат сизга анча ёқимли бўлади деган умиддамиз. Хизқиё ўз отасига мутлақо ўхшамасди. У отасининг нотўғри ишларини ёқламади. У бобоси Йўтамнинг йўлидан кетди. Аммо бир нарсада у бобосидан ўзиб кетди. Эсингизда бўлса бобоси Йўтам халқнинг бутпарастлигига, тепаликларга бориб бутларга сиғинишига эътиборсизлик қилган эди. Аммо Хизқиё бундай қилмади. У ўша тепаликларни буздириб ташлади. Кўриб турганингиздай Хизқиё хўдожўй шох бўлибгина қолмасдан, халқ унутган нарсаларни қайта тиклаган хам. Тепаликлар бузилганидан сўнг халқ яна ўзига келди, ва Худога юз бурди. У халқни Худога юз буришига сабаб бўлди. У халқни яна аввалгидан Худога яқин бўлишига ундади ва хақиқий Эгасига қайтарди. Унинг хукмронлик қилиш усули отасиникидан мутлақо фарқ қиларди. У ёшлигиданоқ ўз отасининг дунёқараши ва яшаш тарзига қарши эди.

Балки биларсиз, балки билмассиз. Ахаз бутпараст бўлиши билан бирга, ўз ўғлини Баалга қурбон қилишдан хам тоймаган. Энди ўйлаб кўринг. Ўз акасининг Баалга қурбон бўлишини кўрган болакай отасига қандай муносабатда бўлади. Аммо фақат унинг учун эмас, юрагида Худовандга нисбатан мухаббат ва садоқати туфайли хам, у кўп жангларда халқни сақлаб қолди. Ассирия шохи уларни қамал қилганида, Хизқиё халққа ва аскарларга далда бериб шундай деди: “ Қўрқманг, зеро Эгамиз Худованд биз билан бирга.” Ассирия шохи Яхудо халқига нома юбориб, унда Худовандни хақоратлаган ва менинг қўлимдан сизларни хеч қандай худо қутқара олмайди», дея тахдид қилганди. Шунда Хизқиё Ишаё билан бирга Худовандга илтижо қилди. Худованд эса уларни Ассирия шохидан қутқарди. Ассирия шохи Яхудо халқига уларнинг ишончини пасайтириш, қўрқитиш ва Худога нисбатан шубха уйғотиш билан хужум қила бошлади. Доимо эсингизда бўлсин, биз Худога диққатимизни қаратсак хам барибир душман бизга хужум қилиши мумкин.

Баъзида душман, кучсиз ва Худованд йўлида заиф бўлган имонлиларга хужум қилади, чунки уларни енгиш осонроқ эканлигини билади. Бошқа вақтларда эса у имонда кучли, бутунлай Худовандга ўзини бағишлаган имонлиларга хужум қилади. Душманга асир бўлиб қолмаслик учун доимо хушёр ва эътиборли бўлайлик. Шайтон бизни ўзи хохлаган жойга боришга мажбур қила олмайди, аммо у тузоқ қўйишга уста. БАъзида қўрқувнинг йўқлиги, бу имон бўлиши мумкин. Бошқа пайтларда эса юрагингиз қўрқувдан титраб турган бўлса хам Худовандга ишонишни танлаш хам имон бўлади. Ассириянинг шохи Яхудо халқига турли хил тахдидлар қилганида Хизқиё ўзини қандай хис қилган деб ўйлайсиз. Менимча у хам қўрққан, аммо қўрқса хам Худовандга юз бурган. Қўрққан пайтимизда қандай харакат қиламиз. Қўрқиб, душманга асир бўламизми, ёки қўрқсак хам Худовандга ишониб, Ундан умид қиламизми? Энг мухими қўрқув эмас, қўрққан пайтида қандай харакат қилиш.

Хизқиё оғир касал бўлганида Худовандга илтижо қилди. Унга армия хам, саройдагилар хам ёрдам беролмасди. У Худовандга илтижо қилиб аччиқ-аччиқ йиғлади. Кап-катта кишининг йиғлашини кўрганмисиз? Улар камдан-кам йиғлашади, тўғрими? Хизқиё шох бўлса хам Худованд олдида йиғлади. Худованд эса унинг илтижоларини эшитди ва умрини яна 15 йилга узайтирди. Худованд унга ёрдам бергани учун Хизқиё умри давомида Уни улуғлашга ваъда берди. Сизнинг хаётингизда Худованд сизга неча марталаб ёрдам берган?Шундай пайтларда Худованддан миннатдор бўлиб, Унга қандай ваъда бергансиз? Шу ваъдангизни амалга ошираяпсизми? Баъзан хаёт ташвишларига кўмилиб кетганимиздан, Худованд биз учун қандай ишлар қилганини хам унутиб қўямиз. Бир дақиқага тўхтаб, Худованд сиз учун нималар қилганини эсланг. Ва Унга шукроналар айтинг. Эгамиз шунга арзийди. Сиз Уззиё, Йўтам, Ахаз ва Хизқиёнинг хаёти хақида ўргандингиз. Бундан ўзингизга тегишли хулоса чиқариб олгандирсиз, деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top