4:39

Xар нарсанинг ўз вақти бор 2

MP3

Ассалому алайкум азизлар бугун сизлар билан ўтган сафар сухбатлашган мавзумизни давом эттирамиз. Биз ўтган сафар сизлар билан нима учун рухий етукликка эришиш шунча кўп вақтни талаб қилишига сабаблар келтирдик. Улар ёдингиздами? Келинг шу сабабларни яна ёдга олайлик: 1. Биз жуда секин ўрганамиз. 2) Ўрганмаган нарсаларимиз кўп. 3) Ўзимиз хақимиздаги хақиқатни тан олишга қўрқамиз. 4) Ўсиш кўпинча оғриқли ва қўрқинчли бўлади. 5) Эски одатларни ташлаб, янгиларини ривожлантириш учун вақт керак. Биз бу хақиқатларни ва сабабларни сизлар билан ўтган сафарги сухбатимизда кўриб чиққан эдик. Албатта бир нарсани одатга айлантириш учун анча вақт керак бўлади. Бундай сабабларнинг баридан ўтгач эса сиз рухий интизомни ўзлаштириб оласиз. Бунда эса сизга шошилмасдан иш кўришни маслахат берамиз. Биз рухан етукликка эришиш йўлида юрар эканмиз, Худога мослашиш жараёнида бир нечта усуллар бор. Шу усулларни сизлар билан бирга кўриб чиқамиз.

1. ГАрчи буни хис қилмаётган бўлсангиз хам, Худованд сизнинг хаётингизда ишлаётганига ишонинг. Рухан ўсиш жуда қийин ва жуда секинлик билан бўладиган жараён. Бу жараёнда жуда кичик қадамлар билан секин олдинга юрилади. Воиз китобида ёзилганидай хар бир нарсанинг ўз вақти бор. Сиз билан бизнинг рухий хаётимизда хам фасллар бор. Баъзан жуда қисқа вақт ичида куртак ёзиб барг чиқара бошлайсиз, худди дарахтлардай. Баъзида эса рухий хаётимиз бир оз совуқ ва тушкун холатда бўлади. Бошқа пайтда эса худди бир жойда қотиб қолгандай бўласиз. Биз ўзимиздаги муаммолар, оғриқлар, ёмон одатларнинг хаммасини бир зумда мўъжизавий тарзда йўқолсайди деб ўйлаймиз. Албатта мўъжиза бўлиши учун ибодат қилиш яхши, аммо хаётингизнинг айнан шу қисмларида мўъжиза бўлмай, аста секин ўзгариш бўладиган бўлса, бундан кўнглингиз чўкмасин. Сиз секин аммо бир маромда оқадиган дарё сувлари энг қаттиқ xарсангларни ва қирғоқларни емириб юборганини биласизми? Сиздаги аста-секинлик билан кечадиган рухий етукликка эришиш жараёни хам худди шу дарё сувларига ўхшайди. Кичкина ниxол вақт ўтиб катта ва мустахкам дарахтга айланади.

2.Ўрганиб бораётган сабоқларингизни ёзиб қўйиш учун бир кундалик тутинг. Бу кундаликка кундалик воқеаларни эмас, қачон Рухан ўсишингиз йўлида бир қадам олдинга силжиганингиздаги воқеалар ва сабоқларни ёзиб қўйинг. Воқеадан ўрганган нарсаларингизни, Худованд сизга ўргатган сабоқларни, ўзингиз хақингизда ўрганган хақиқатларингизни ва умуман хаёт хақидаги сабоқларингизни ёзиб қўйишни одат қилинг. Агар шундай кундалик тутиб ўрганганларингизни ёзиб боришни одат қилсангиз, вақти келиб Ушбу кундаликни вароқлаганингизда, ХУдованд сизга нималарни ўргатганини ва шу пайтгача қанчалик ўсганингиз кўз олдингизда намоён бўлади. Кундалик тутишимизга яна бир сабаб, биз ўрганганларимизни ёдимиздан чиқариб қўйишимиз мумкин. Ёддан чиқмаслик учун энг яхши йўл бу ёзиб қўйишдир. Муқаддас каломда : «биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак”лиги ёзилган.

3.Ўзингизга ва Худонинг ишларига сабр тоқатли бўлинг. Кўпинча бизга ёқмайдиган нарса бу Худованд назаридаги вақт соат билан бизнинг вақтимиз орасидаги фарқ. Чунки биз доимо шошамиз, хар нарсанинг тезроқ бўлишини хохлаймиз, аммо Худо ундай эмас, У хеч қачон шошмайди. Доимо эсингизда бўлсин, ХУдованд хеч қачон шошмайди, бироқ кеч қолмайди хам. У хар бир нарсани ўз вақтида бажаради. Агар Худованд қўзиқорин етиштирмоқчи бўлса, У буни бир кечада амалга оширади. Бироқ катта ва мустахкам чинор дарахтини пайдо қилиш учун эса, узоқ вақт ишлайди. Мустахкам имонга эга бўлган катта қалблар қийинчиликлар, тўфонлар ва ёмғирли кунлар орқали синалади ва шаклланади. 4.Асло тушкунликка тушманг. ХАбаккук пайғамбар ХУдованд жуда секин харакат қилаяпти деб ўйлаб тушкунликка тушганида, Худованд унга: “ Мен режалаштирган нарсалар тезда содир бўлмайди. Аста-секин, қатъий аммо аниқ холда ўз вақти келганда амалга ошади. Агар бу воқеалар жуда секин бўлаётгандай туюлса, асло тушкунликка тушма.” Бу сўзлар сизга хам айтилаяпти. Унга қулоқ тутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top