4:24

Иброхимга берилган ваъда 2

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун сизлар билан Худонинг Иброхимга берган ваъдаси хақида сухбатлашамиз. Бу сухбат орқали Худонинг садоқати хақида кўпроқ билиб оламиз. Ваъда хақида гаплашишдан олдин ўша ваъдани яна бир қайтариб олсак: «Худо Иброхимга хитоб қилиб деди: «Ўз ерингдан, она юртингдан, отанг уйидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет. Сендан буюк халқ вужудга келтираман. Сени табаррук қилиб, номингни улуғлайман. Сен баракали бўлгайсан. Сени дуо қилганларни мен дуо қиламан, сени лаънатлаганларни мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча қабилалар сендан барака топадилар.” Худо Иброхимдан буюк халқ вужудга келтирадиган бўлса, унга катта ер керак эди. Худо унинг номини табаррук қилишга ваъда берди. Хақиқатдан хам шундай бўлди. Иброхим пайғамбарни билмайдиган одамнинг ўзи йўқ. Ундан ташқари у “Худонинг дўсти”, деган номга хам сазовор бўлди. Худо : «Ер юзидаги барча қабилалар сендан барака топадилар” – деди.

Инсониятни Худо билан ораларига тўсиқ бўлган гунохдан қутқарадиган Зот ― Исо Масих Иброхимнинг авлодидан бўлиши керак эди. Бироқ шахсан Худованд Иброхимга берган бу ваъдада иккита муаммо бор эди. Биринчиси Иброхимнинг ери йўқ эди. Худо Урдаги ўз уйини қолдириб Канон юртига боришни буюрди. Иккинчи муаммо эса Иброхимнинг хотини Соро бепушт эди. Ер муаммосига келадиган бўлсак, Ибромнинг бу муаммоси биринчи бўлиб хал бўлди. Чунки Иброхим Худонинг сўзига қулоқ тутиб, Халдейларнинг Ур шахридан чиқиб кетди. Худо эса унга Канон юртини берди. Бу ер эса Иброхимнинг Зурриётининг ватани бўлди. “Мен бу ерни сенинг зурриётингга бераман”, деди Худованд. Ибтидо 13 бобда Лут билан Иброхим ажралишиб кетганидан сўнг Худо Иброхимга гапирди: “Энди сен турган жойингдан шимолга, жанубга, шарққа ва ғарбга кўзингни тиккин. Ана, шу сен кўриб турган мамлакатнинг хаммасини Мен сенга ва зурриётингга абадий бераман.” Шундай қилиб Канон ери Иброхимнинг абадий мулки бўлиб қолди.

Бироқ бу ерда яна бир савол пайдо бўлади. Худо бу ерни Иброхимнинг рухий зурриётига ваъда қилдими ёки жисмоний зурриётигами? Бу ерда Худо ерни Иброхимнинг жисмоний зурриётига ваъда қилган. Биринчи муаммо хал бўлди. Энди иккинчи муаммога тўхталсак. Соро қариб қолган ва бепушт эди. Шундай экан Худонинг ваъдаси қандай амалга ошади? Худо зурриётга тегишли шундай ваъда берди: «Мен сенинг зурриётингни ернинг қумидек кўпайтираман. Агар бирор киши ернинг қумини санай олса, сенинг зурриётингни хам санаб бўлади”. Бу оятларда Худо Иброхимнинг зурриёти ернинг қумидек кўп бўлади, деди. Худо Иброхимга бу ваъдани берганида Иброхим 75 ёшда эди. Бир неча йил Иброхим ваъданинг амалга ошишини кутди, хеч нима содир бўлмади. Яна ўн йилдан кейин эса Худо Ибромга кўринди. “Бу ходисалардан кейин Худованд Ибромга вахий орқали каломини юбориб: «Эй Ибром қўрқма, Мен сенга қалқонман. Сен учун мукофот ғоят катта бўлади, — деди. Ибром эса бунга жавобан: ― Ё Худоё, Худовандо! Сен менга нима берасан? Мана мен фарзандсиз кетаётирман. Рўзғоримни эса менга ўғиллик қиладиган дамашқлик қулбошим Елъазар бошқаради.

Сен менга авлод берманганингдан кейин, энди хонадонимда ўғиллик қиладиган мана шу қулбошим менинг ворисим бўлади – деди. Шунда Худованд Иброхимга каломини юбориб: ― Йўқ, бу сенинг ворисинг бўлмайди, балки ўз уруғингдан хосил бўлажак ўғлинг сенинг ворисинг бўлади, — деди. Сўнг Иброхимни ташқарига чиқариб: ― Осмонга қараб юлдузларни санай олсанг, сана ,- деди. Ва қўшиб: — Мана сенинг авлодинг хам шунчалик кўп бўлади – деди. Иброхим эса Худовандга ишонди ва шу тариқа оқланди. Иброхим тинчланиши учун Худованд бу сафар уни ташқарига олиб чиқиб юлдузларни кўрсатди. Унинг авлодлари мана шу юлдузлардек кўп бўлишини айтиб ваъда берди. Худо унга қалқон бўлишини айтди. Бу билан уни химоя қилишини билдирди. Кейин эса Худо ўз ваъдасини тасдиқлади. Елъазар сенинг ворисинг бўлмайди. Ўз пуштикамарингдан бўлган ўғлинг сенинг ворисинг бўлади, деди. Кейинги оят эса жуда ажойиб. «Иброхим Худога ишонди ва шу тариқа оқланди.” Бунинг маъноси шундай гунохкор табиатли Иброхим тўғри иш қилди ва Худонинг назарида солих қабулига ўтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top