4:48

Эски Аҳддан ҳикоялар

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Соғ-омонмисиз? Ҳар доимгидек Муқаддас Каломни чуқурроқ ўрганиш ниятида бўлганлар диққат қилиб, суҳбатимизни тингласин. Бугунги суҳбатимиз Эски Ахд китоблари хақида бўлади. Биз Муқаддас Каломни яхшироқ билсак, Худо бизга Ўз Каломи орқали нималар демоқчи эканини ҳам билиб оламиз. У билан муносабатимиз ҳам чуқурлашади. Муқаддас Каломга киритилган китоблар турлича, улар мактублар, хикоялар, панд-насиҳат, шеърлар каби турларга бўлинади. Масалан Муқаддас Китобнинг 40 фоизи ҳикоялардан иборат. Ибтидо, Ёшуа, Ҳакамлар, Рут, Дониёр, шохликлар Езра, Нехемия, Юнус, Аюб китоблари ҳикоя турига мансуб китоблардир. Ундан ташқари Чиқиш, Сахрода, Еремия, Езекиел, Ишаё китоблари хам қисман ҳикоя тарзида ёзилган. Янги Ахдда эса дастлабки тўртта хушхабар ва Хаворийлар китоби хам ҳикоя тарзида ёзилган.

Тахминимизча Муқаддас Руҳ кишиларни Муқаддас Каломнинг катта қисмини ҳикоя тарздида ёзишга илҳомлантирганида нима қилаётганини жуда яхши билган. Чунки адабиётнинг бу жанри Худони инсонларга таништиришда катта рол ўйнайди. Муқаддас Каломни бошқача қилиб айтганда Худонинг ҳикояси дейиш мумкин. Худонинг ҳикояси мутлақо тўғри, ўта муҳим ва баъзан тушунарсиз ҳикоядир. Худонинг ҳикояси шунчаки воқеалар ҳақида эмас, тарихда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сўзлайди. Худо ҳикояларининг мақсади Ўзи яратганлари орасида қилаётган ишларини кўрсатади. Ҳикоялар Худони улуғлайди. Уни бизга танитади ва Худодан завқланишни, ҳурмат қилишни ўргатади. У ҳикоялари орқали бизни ҳимоя қилишини, ғамхўрлигини билдиради. Муқаддас Калом ҳикоялари уч босқичга бўлинади. Биринчи босқич Худо бутун борлиқни яратгани, инсониятнинг гуноҳи, гуноҳнинг тарқалиши, инсонларнинг нажотга муҳтожлиги, ва нихоят Масиҳнинг келиши ҳақидаги ваъда билан тугайди.

Иккинчи босқич эса, Исроил тарихи, яъни исроил халқининг келиб чиқиши ҳақида маълумот беради. Худонинг Иброҳимни чақириши, Иброҳим орқали исроил халқининг келиб чиқиши ва Иброҳимнинг авлодларига Канон ерининг берилиши ҳақидадир. Учинчи босқичда эса бир нечта шахсларнинг хаёти берилган. Масалан Юсуфнинг қандай қилиб Мисрга келиб қолгани, унинг бошидан кечирганлари, қандай қилиб Миср устидан ҳукмрон бўлиб қолгани ҳақида ёзилган. Ундан ташқари Гидеон деган паҳлавоннинг Худо билан сўзлашгани, Худонинг иродасини аниқ билиш учун Уни турли йўллар билан синаб кўргани ҳақида ёзилган. Яна Довуднинг шохлиги, унинг қилган гуноҳи ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Муқаддас Каломда ёзилган бир шахс ҳақидаги ҳикоя-бу фақатгина ўша шахсга тегишли ҳикоя эмас. Ҳар бир ҳикоя, у ким ҳақида бўлмасин, бутун бир Исроил ҳалқининг тарихини гапирадиган ҳикоядир.

Эски Аҳддаги хикоялар, Янги Аҳд даврига қадар давом этади ва ўрнини бошқа ҳикояларга бўшатиб беради. Бироқ биз ўқиётган ҳикоямиздан олдинги ҳикояларни тўлиқ билмай туриб, унинг маъносини яхши англай олмаймиз. Баъзан Каломдаги ҳикоялар қисқароқ, баъзан узунроқ, баъзан оддий, баъзан эса мураккаб. Муқаддас Каломдаги ҳикояларни диққат билан ўрганиш сизга ҳозиргидан хам яхши масиҳий бўлишингизга, бошқаларга хизмат қилишингизга ёрдам беради. Муқаддас Каломдаги Масиҳ хақида ёзилган башоратлар ва У ҳақида айтилган маълумотлар Муқаддас Каломнинг энг муҳим қисмларидир. Эски Аҳдда ёзилган башоратлар ва Янги Аҳдда уларнинг бажо келиши, Масиҳнинг ҳақиқатдан хам Худо юборишга ваъда қилган Нажоткор эканидан далолат беради. Бу ҳақиқатга хеч қандай шубҳа қолдирмайди. Азизлар Муқаддас Каломдаги ҳикоя жанрини кўпроқ билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатларимизни кутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top