4:09

Ҳикояни талқин қилишга мисол

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Ўтган сафар ҳикояни тўғри талқин қилишга асқотадиган ўнта усуллар билан танишиб чиққан эдик. Бироқ ҳикояни талқин қилиш учун буларнинг ўзи етарли эмас деб ўйлайман. Бунинг учун аввало бирорта ҳикояни талқин қилиб кўриш керак. Бу ишни эса ҳозирнинг ўзидаёқ биргаликда бажарамиз. Бу билан сиз ҳам биз ҳам қандай қилиб ҳикояни талқин қилиш ҳақида билиб оламиз. Энг катта ҳикоялардан бири Юсуф ҳикоясидир. Бу ҳикоя Ибтидо китобининг 37 бобидан то 50 бобигача давом этади. Бу ҳикояни ўқисангиз ҳикоянинг марказида Юсуф турганини кўрасиз. Ҳикоя давомида баъзан Юсуфнинг тантиқ, баъзан мақтанчоқ, баъзан эса отасининг севимли ўғли эканлигини билиб оламиз. Юсуфнинг оилада биринчи ўринда туриш учун айтган такаббурона тушлари ҳам унга ёрдам бермади. Акалари уни қул қилиб сотиб юбордилар.

Кейин эса отасини Юсуфнинг ўлганига ишонтирдилар. Мисрга қул қилиб сотиб юборилган Юсуф Пўтифарнинг шахсий ходими бўлиб қолди. Нима учун шундай бўлди? Унинг шу ишга қобилияти бор эдими? Менимча ундай бўлмаса керак. Муқаддас Каломда бунинг сабаби аниқ қилиб ёзилган: «Худованд Юсуф билан бирга эди… Чунки Юсуф қўл урган хар бир ишга Худованд омад берар эди. Юсуф туфайли Худованд Пўтифарнинг уйига барака келтирди.” Юсуфда қандай қобилият бўлмасин, уларнинг ҳаммаси Худонинг Юсуф билан бирга экани олдида иккинчи даражали бўлиб қолади. Унинг иши гуллаб-яшнаётган эди, бироқ бирданига қамоққа тушди. Нима учун? Худо ундан узоқлашдими? У бирорта бир гуноҳ қилган эдими? Бу саволга Муқаддас Калом яна хеч қандай шубҳа қолдирмай аниқ жавоб беради: «Лекин Худованд Юсуф билан бўлиб, унга эҳсон қилар эди.” Муқаддас Руҳдан илҳомланиб бу ҳикояни ёзган шахс, ўқувчиларнинг кўнглига шубҳа соладиган ҳеч қандай сабаб қолдирмади.

Юқорида айтганимиздек бу ҳикоянинг марказида Юсуф турган бўлса ҳам, ҳикоя Юсуфнинг ҳаётида рўй бераётган воқеалар ҳақида бўлса ҳам, зийрак ўқувчи унинг асосий қахрамони Худо эканини билиб олади. Ҳақиқат шундаки, Худованд Юсуф билан бирга эди. Агар Юсуфнинг ҳикоясида Худодан бошқа бир қахрамонни топмоқчи бўлсангиз, у ким бўлиши мумкин? Бошқа фарзандларидан кўра Юсуфни кўпроқ яхши кўрган Ёқубми? Ёки Юсуфга адолатсизлик қилган Пўтифар билан унинг хотиними? Ё бўлмаса, номи зикр этилмаган зиндон бошлиғими? Балки Юсуфнинг ўзидир? Булардан бирортасини танласангиз ҳам, ҳикояни нотўғри талқин қилаётганингизни ва Худонинг бошқарувига тўғри келмаслигини сезасиз. Ҳикоянинг маъноси нима? Агар фақат Юсуфнинг ҳаётига диққатингизни қаратадиган бўлсангиз бошқалар каби сиз ҳам талқин қилишда нотўғри йўлдан кетаётган бўласиз.

Нотўғри талқин қандай бўлади? Бунда сиз Юсуфнинг ҳаётига диққатингизни қаратиб: “Бошингга бало орттирмаслик учун бошқаларга тушингни сўзлама, агар қобилияти бўлса, ҳатто қуллар ҳам кўтарилиши мумкин, қамоққа тушишдан олдин бирорта ҳунарни эгаллаган бўлсанг, қамоқда сенга яхши бўлади”, каби хулосага келасиз. Агар ҳикоя давомида фақат Юсуфга эътибор қаратсангиз, ҳикояни талқин қилишда Худованднинг ёрдамини ололмайсиз. Ҳикоя сизга Худонинг қилган ишлари ҳақида сўзлайди. Қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган одамни муваффақиятга эриштиргани ҳақида сўзлайди. Юсуфнинг ҳолати оғирлашади. У Худонинг кўз ўнгида қамоқҳонада кун кечирар эди. Ўша вақтда унинг ҳолати қандай бўлганини аниқ билмаймиз, бироқ Каломда ёзилишига кўра тасаввур қила оламиз ҳолос. Азизлар тўғри талқин қилиш ҳақида билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатимизни кутинг. Унда хозирги суҳбатимизнинг давомини тинглашингиз мумкин. Агар суҳбатларимизнинг баъзиларни тинглай олмаган бўлсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга киринг. У ердан сиз ўтказиб юборган суҳбатни ва ва бошқа қизиқарли мавзудаги маълумотларни олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top