3:43

Тинчлик ўрнатиш ҳақида

MP3

Ўтган галги суҳбатимизда, тинчлик ўрнатиш ҳақида ва бу Худонинг бизга берган буйруқларидан бири эканлиги ҳақида суҳбатлашган эдик. Матто 18 боб 15-17 оятларни ўқисангиз, у ерда бирор биродар, гуноҳ қилса бориб унинг гуноҳини ўзига юзма-юз айтиш кераклиги ёзилган. Аммо айбларни юзига айтиш ёки танбеҳ бериш ҳеч қачон осон бўлмаган. Гуноҳ қилган кишининг юзига гуноҳини айтиб ташламаслик учун миямизда минг бир баҳона айланади. Бу нормал ҳолат, аммо Муқаддас Каломга тўғри келмайди. Биродарнинг гуноҳини юзига айтмаслик, уни севмаслик билан баробардир. Бу суҳбатимизда Калом севги ҳақида таълим берганидай нурда тинчлик ўрнатишдаги биринчи қадамни бошлаймиз. Бошқача сўзлар билан айтадиган бўлсак, тинчлик ўрнатиш билан муҳаббат ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Ҳозир биринчи навбатда Муқаддас Калом севги ҳақида нима дейди шуни билиш учун Иккинчи амрни асл текстдан ўқиймиз. Левийлар 19:18 оятни ўқинг. “Ўз халқинг орасидан бирор кишига нисбатан қасос олишга интилма ёки юрагингда гина сақлаб юрма, аммо қўшнингни ўзингни севганинг каби сев. Мен Худоман.”

Иккинчи Амрнинг аслида, севги қасос олишнинг ёки ичида гина сақлашнинг акси этиб тасвирланган. ШУ йўл билан севи гинадан ҳам устун бўлган аниқ бир термин билан изоҳланган. Агар гина қилмасликни ўрганишни истасангиз, Левийлар 19:17 оятни ўқинг. “Юрагингда ўз биродарингдан нафратланма. Қўшнингнинг айбига шерик бўлиб қолмаслик учун, унга очиқчасига танбеҳ бер.”

Л. Де Костернинг ёзишича, “Тинчлик ўрнатишда, биринчи қадамни қўйиш туйғуси шогирднинг ҳаққи, аммо бу қадамни қўйишдан бош тортиш севги эмас, гуноҳкорга ўта раҳмдиллик билан қараш яъни соҳта севги ҳисобланади.” 1 Бутрус 4: 8 оятда: “Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади” Бутрус севги кўп гуноҳларни ювади деганда агарда биз бир биримизни севсак, бу жуда кўп гуноҳларнинг олдини олади демоқчи бўлган. Ўргангаларингизни амалда қўллаш учун баъзи маслаҳатлар бор. Энг аввало, сизни ҳафа қилган одам учун Худодан севги сўранг. Муқаддас Каломдаги севги ҳақида ёзилган оятлар ҳақида мушоҳада қилинг ва сиз хафа бўлган биродарни севишингиз учун Худодан ёрдам сўранг. Манна шу бир- бирини ихлос билан севиш дегани.Жуда кўп холларда, Худо сизга ғалаба беради ва сизнинг ўша одамга бўлган севгингиз кўп гуноҳларни ювади. Бошқа томондан эса агар сиз 1 Бутрус 4:8 оятни амалда қўллаган бўлсангиз ҳам, сизни хафа қилувчи билан ўртангизда ҳали ҳам тўсиқ борлигини ҳис қилсангиз (ёки орангизда адоватга сабаб бўлган жиддий гуноҳ бўлган бўлса) Ваҳий 3:19 оятни қўллашингиз керак. “Мен кимни севсам, унинг гуноҳини фош қиламан ва адабини бераман. Шундай экан, ғайратга кел ва тавба қил.” Агар чин дилдан тинчлик ўрнатувчи бўлишни хоҳласангиз Самовий Отамиз сизга албатта донолик ва бу йўлда ёрдам беради. Бугунги суҳбатимиз сизнинг руҳан ўсишингизга озгина ёрдам бўлса, биз бундан хурсандмиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top