3:40

Турли хил меҳмондўстлик ҳақида

MP3

Биз ўтган галги суҳбатларимизда ҳам турли хил инсонларнинг турли хил меҳмондўстликлари ҳақида суҳбатлашдик. Бугун яна шу мавзуни давом эттиришни маъқул кўрдик.

Араб халқи ва у ернинг санъати ва маданияти ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Араб мусиқаси ва кино санъати кўпчиликни бефарқ қолдирмаса керак. Аммо уларнинг меҳмондўстлиги ҳақида жуда кам кишилар бохабар бўлса керак. Араблар меҳмондўстликка жуда жиддий қарайдилар. Бу одат саҳрода қабилалар тирик қолиш учун курашган даврларда пайдо бўлган. Бунда бошқа одамларга арабистоннинг чўлида яшайдиган бедуинлар бошпана беришиб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишган. Айтишларича, эски замонларда саҳро шайҳи меҳмонни уйига таклиф қилиб исмини ёки ишини сўрамасдан, уни уч кунгача яхши меҳмон қилар экан, шундан кейингина у меҳмоннинг исмини, ёки унинг қиладиган иши ҳақида сўрар экан. Бу уларнинг қанчалик даражада меҳмондўст эканлигини англатади. Ўрта Осиё давлатларида меҳмонни уч кунгача меҳмон қилиш одати ҳалигача сақланиб қолган. Меҳмондўстлик одати яқинда пайдо бўлган одатлардан эмас. Бу одат жуда қадим тарихга эга. Муқаддас Калом бу ҳақида нима дейди: “Куннинг жазирама иссиқ вақтида Иброҳим чодирининг эшиги олдида ўтирган эди. бирданига Худованд Мамре болутзори ичидан унга зоҳир бўлди. Иброҳим бир қараб, рўпарада уч киши турганини кўрди. Иброҳим уларни кўриши биланоқ чодир эшигидан туриб, уларни кутиб олгани чопдида, ергача эгилиб таъзим қилди. – Ҳазратим, деди, — Агар мендан рози бўлсан, бандангдан юз ўгириб кетма. Бир оз сув келтирсин, оёқларингизни ювинглар, шу дарахт тагида ёнбошлаб, дам олинглар. Мен бир луқма нон олиб келай, дилингизга қувват киритиб, яна сафарни давом эттирасизлар. Бандангиз томон йўлингиз тушибди ахир. Хўп худди айтганингдай қилавер – деди улар. Иброҳим тезда чодирга Соронинг ёнига кирдида: — Тез бўл уч тоғора майда ун олиб, хамир қил, патир ёп, деди. Сўнг Ирохим пода томон чопди-ю, битта яхши ёш бузоқни олиб хизматчи йигитга берди. Йигит эса дархол бузоқни сўйиб пиширишга қўл урди. Шунда Иброҳим сариёғ билан сут келтирди. Бузоқ пишгач уни ҳам меҳмонлар олдига қўйди. Улар овқатланар эканлар Иброҳим дарахтнинг тагида ҳозир бўлиб турди.” Бугунги кунда бундай меҳмондорчилик услуби йўқолгани йўқ. У замонлар Оша мукаммал тусга кирган бўлса бордир, аммо меҳмондорчилик одати йўқолиб кетмаган. Тарихда ҳар бир шаҳарда махсус меҳмонхоналар, бўлган. Шаҳарга янги келган одам шу меҳмонхоналарда қулай жойларга эга бўлган. Бу ерда меҳмонларинг уловига ҳам яхши қарашган. Ундан ташқари ҳар бир оилада махсус хоналар қурилган бўлиб, бу хоналар асосан меҳмонлар кутиш учун ясатилган. Бу хона бошқа хоналардан кўркамлиги ва салобатлилиги билан ажралиб турган. Буларнинг ҳаммаси меҳмонинг қулайлиги учун қилинган. Мезбон доимо меҳмоннинг хизматига шай туриши бугунги кунгача сақланиб қолган. Халқимизда эса “Меҳмон отангдан улуғ” каби мақоллар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси меҳмонларнинг нақадар катта ҳурматга сазовор эканлигидан далолатдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top