4:40

Болалар соғлиги билан муаммолар

MP3

Ассалому алайкум қадрли ота-оналар. Оила аталмиш қўрғонда турли хил яхши-ёмон холатлар бўлиб туради. Айниқса бу муаммолар боланинг соғлиги билан боғлиқ бўлса, ота-она бирдек азоб чекади. Одатда соғлом болалар бир ёшда бир нечта сўзларни биладиган бўлади. Бироқ баъзи оилаларда бола 2 ёки ундан каттароқ бўлганида хам гапирмайди. Бунинг жиддий сабаблари бўлади, албатта. Боланинг гапирмаслигидан она хам ташвишда. Хўш бунинг сабаби нимада? Бола уч ёшга тўлгунча болалар невропатологи билан алоқани узмаслик керак. Негаки болада Бирон-бир ўзгаришларни сезсангиз сизнинг гумонларингизни тасдиқлаш ёки инкор этадиган киши фақатгина мутахасис бўлади. Айнан у сизга қаерга бориш, нима қилиш каби маслахатларни беради. Тўғри йўл кўрсатади. Боланинг тили чиқмаслигига баъзи касалликлар масалан, қон босимининг юқорилиги, мия гипоксияси, кислород танқислиги ёки туғилганда лат олиши сабаб бўлиши хам мумкин.

Бунда фақат неврологик касалликлар назарда тутилган. Бундай камчиликлар кузатилгандан сўнг бола билан шуғулланмаслик, ахамият бермаслик туфайли уч ёшга етгач жисмоний ривожида сустлик сезила бошлайди. Бу холатлар қанча тез даволанилса шунча яхши. Ахс холда бола биринчи синфга борганда ўқишни яхши ўзлаштиролмаслиги мумкин. Бош чаноқнинг ички қон босими юқори бўлган болалар бир дарс, 45 минут ўтира олишмайди, дарсни ўзлаштиришлари хам қийин бўлади. Баъзи оналар болаларининг ёрта ёшлариданоқ ўқиш ва ёзишга ўргатишни исташади. Невропатолог-шифокорларнинг фикрича, болани барвақт ўқишга ўргатиш унинг ривожланишига телевизор каби таъсир этар экан. Бир ярим – икки ёшда болага харфлар керак эмас. Унга пирамида, кубиклар, ва рангли расмларга бой китоблар зарур. Бундан ташқари баъзи ота-оналар уч ёшиданоқ чет тилларни ўрганишга берилиб кетадилар. Бу хам боланинг ривожига салбий таъсир этади. 7 ёш — мактаб ёши деб танлангани бежиз эмас, ахир.

Мутахасислар беш ёшгача бола миясини харф, рақам ва чет тиллар билан чарчатмасликни маслахат беришади. Болага бола бўлишига имконият беринг. Сиз болангизни 6 ёшдан мактабга бермоқчисиз, аммо у бунга хали тайёр эмас. Агар унинг харакатларини, ўйинларини кузатсангиз бунга хали тайёр эмаслигига ўзингиз амин бўласиз. Баъзи болалар 6 ёшларида хам мактабга тайёр бўлади. Уларда ўқиш ва ёзишга интилиш кучли бўлади. Бундай болалар 6 ёшидан хам мактабга боришлари мумкин. Аммо болангизни тезроқ ақлли бўлишга шоширманг. Агар болангиз ўйиқароқ бўлса, харфлар ва ёзувларни қабул қилиши қийин бўлса, уни 6 ёшдан мактабга бериб, қийнаб қўйманг. Унинг мияси хали мактабга тайёр бўлмаган пайтда мактаб вазифалари унга оғирлик қилиши ва оқибатда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай болаларни 7 ёшдам мактабга берган маъқул. Бола хақида яна бир нарса. Бола уч ёшга тўлганидан кейин нутқи тез тивожланишда ва такомиллашишда давом этади. Бола уч ёш бўлганида унинг сўз бойлиги 1200-1300тага етади.

Нутқ боланинг катталар ва болалар билан муомала қилишининг, атрофдаги дунёни тушунишининг асосий воситасига айланади. Уч яшар бола тасвирий фаолият билан шуғулланиш қобилиятига эга бўлади. У расм чиза бошлайди ва хар хил нарсаларни ясайди. Суратларни томоша қилишни яхши кўради, тинмай саволлар беради ва катталарнинг хикояларини қизиқиб тинглайди. Бола асосий рангларнинг номини билади, осон шеърларни ва куйларни эсида тутади ва такрорлайди. Хис – хаяжонли кечинмалар тобора турли – туман бўлиб боради – севинади, жахли чиқади, уялади, хафа бўлади. Болаларда хис туйғуларни ривожлантириш учун у билан бирга ўйнаш керак. Шунда у хам отаси ёки онасининг мухаббатини сезади. У шу ўйин ва муносабат орқали ўзини «химоядаман”, — деб хис қилади. Боланинг харакатларини кузатиб, керак пайтда уни мақтаб қўйиш керак. Катта бўла бошлагани сари болага аста-секин жавобгарлик беришни ўргатиш, унга ўзини хақиқий оила аъзосидай хис қилишига ёрдам беради. Бола бошқалар билан муносабатда бўлишни ўрганиши учун янги мухитга, янги одамлар ва янги нарсалар орасига олиб бориш керак. Шу орқали у мақсад қўйишни ўрганади ва характери ривожланади. Боланинг қисқа вақт ота-онасидан узоқроқда бўлиши унинг мустақил бўлишига ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top