4:25

Севги қаерда? 2

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугун хам сухбатимиз оилалардаги холат ва уларда муаммоларнинг келиб чиқиши, фарзандлар тарбияси хақида бўлади. Ўтаган сухбатимизда айтганимиздек, аёлларга шўро хукумати томонидан тенг хуқуқлиликнинг берилиши, оилада бирор жанжал чиқса, дархол хукуматга арз қилиши каби холлар оиланинг мустахкамлигини сақлаш ўрнига ичидан дарз кетишига сабаб бўлди. Албатта бундай холатда эр хотинидан ажрала олмасди ва ажралган оилалар сони кам бўларди. Бироқ оилада мухаббат эмас, бир бирига нафрат ва вевафолик юзага келган. Шўро хукумати тугатилгандан сўнг хам оилада эр-хотинларнинг муносабати ўзгармади. Кейинги йилларда оилаларнинг ажралиш сони кўпайиб кетди. Хозирги ёшлар 100 йил аввалги момолари каби фикрламайдилар. Турмуш қуришгач, хар ким ўз хукмини ўтказишга интилади. Агарда қиз она хам хукмронлик қиладиган оилада вояга етган бўлса, қиз-йигит мухаббат билан турмуш қурган бўлсалар хам “бир-биримизга тўғри келмадик”, дея ажрашиб кетишади.

Бир оилада иккита хукрон шахс бўлиши мумкин эмас. Табиатан аёл киши эркакдан кейинги ўринда туради. Бироқ бу — уларни хўрлаш, оёқ-ости қилиш ва тахқирлаш мумкин дегани эмас. Аёл киши қайсидир маънода эркак билан тенг хуқуқли. Аммо оилада доим бўлиб келганидек аёл эмас эркак бош бўлиши керак. Бу табиат қонунини қабул қилган аёллар эрлари билан кўнгилдагидек турмуш кечиришади. Бироқ буни адолатсизлик деб биладиганларнинг оиласида жанжаллар тўхтамайди. Бундай оиладан эса барака кўтарилади. Никох муқаддас ва уни эр-хотин умрларининг охиригача қадрлашлари керак. Ғарбда, хусусан Россияда никохга муваққат бир ходиса деб қарайдиган, оилавий муносабатни эркак ва аёл ўртасидаги шартномавий муносабатнинг бир кўриниши деб қарайдиган “замонавий” ёшлар хам пайдо бўлаётир. Улар вақт ўтиши билан икки ўртадаги шартномани бузиб, бошқа бир учинчи киши билан шартнома тузиб кетаверишади. Улар бундай шартнома асосидаги никохни шахсий эркинликнинг бир кўриниши деб қарашар экан. Бундай кишилар эса оила учун эмас, ўз шахсияти учун яшайдиган худбинлардир.

Энг ачинарлиси, муқаддас никох ахдига шундай шартномавий муносабатлар тизими деб қараш Ғарб оламида халқаро хуқуқ нормаларига кириб келаётир. Замонавий Ғарб давлатларида эркак ва аёлларнинг 30-40 ёшда турмуш қураётгани хақида матбуотда эшитиб қоламиз. Шундай мақолаларда ёзилишича бу ёшда улар оила, фарзанд тарбияси деган муқаддас тушунчаларга тайёр ва амал қиладиган бўлар эканлар. Аммо танганинг иккинчи томони хам бор. Хар қандай ёш йигит қиз 16-20 ёшида физиологик жихатдан балоғатга етади. Унда табиий жинсий майллар уйғонади. Уларни табиий йўл билан қондирмаслик рухий носоғликка олиб келиши тайин. Шу боисдирки ўша томонларда ёшлар ўртасида “қиз ўртоқ” яъни “гёл френд”, “ўғил ўртоқ – бой френд” деган тушунчалар пайдо бўлган. Ёшлар бир-бирлари билан бирга яшайверадилар-у, фақат расман турмуш қурмайди. Оила йўқ бўлгач фарзанд хақида ўйлашмайди. Хомиладорликнинг олдини оладиган турли хил воситалардан фойдаланиб юришади. Эркак ва аёлнинг биргаликдаги турмуши муқаддас никох ахдига асосланмас экан, буни зинонинг оддий бир кўриниши дея тушуниш керак.

Атрофимизда хам шундай шахсларни учратиш мумкин. Илло бугунги кунда иш ахтариб, узоқ шахарларга, хатто бошқа давлатларга кетаётган эркаклар оиласини иқтисодий жихатдан таъминлаш ниятда эканликларини баралла айтадилар. Бироқ оилада отани жуда кам кўраётган фарзанднинг тарбияси эртага қандай бўлади? Қолаверса узоқ вақт ўзининг жинсий шеригидан четда бўлиш хам физиологик ва рухий жихатдан муаммолар келтириб чиқариши тайин. Ундан ташқари оиласидан бир неча ойлар узоқда яшаган эркак, муқаддас никох ахдига содиқ қолади , деб ким кафолат беради. Бошқа давлатда оиласини моддий томондан таъминлаш бахонасида кетган эркак, бошқа аёл билан юриш орқали муқаддас никох ахдига хиёнат қилган бўлмайдими? Эркакнинг бу хатти харакати оиласига ёмон таъсир этади. Унинг хатти харакатлари нафақат ўзига балки фарзандларига хам салбий таъсир кўрсатади. Оилада хақиқий мухаббат хукмрон бўлса, эр-хотин бир бирларини тушуниб яшаса, бундай оила мустахкам бўлади. Турмушда учрайдиган хар қандай тўсиқни биргаликда хал қилишади. Илохим атрофимизда шундай оилалар кўпаяверсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top