3:53

Маблағ ва оила 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун ҳам ўтган сафарги суҳбатимизни чуқурроқ ва кенгроқ давом эттирамиз. Агар ёдингизда бўлса ўтган сафар оилада маблағ бўйича муаммонинг белгилари қачон пайдо бўлиши ҳақида бир оз маълумот бердик. Келинг ҳозир биргаликда ўша белгиларни қайтариб оламиз. Биринчиси ортиқча нарсаларни ҳарид қилиш. Иккинчиси танқидий руҳ. Бу руҳ қачонки оилада маблағ танқислиги юзага келиб турган бир пайтда пайдо бўлади. Учинчиси тез-тез учраб турадиган сабаблардан бири. Ёлғон гапириш орқали пул яшириш. Пул яширишнинг энг оддий ва оммабоп усулларидан бири алдаш орқали амалга оширилади. Эрлар ҳам хотинлар ҳам ўз муҳтожликларини қондириш ниятида бир-биридан пул яширишади. Албатта буни ёлғон гапириш эвазига қиладилар.

Тўртинчи белгиси ўз-ўзига ачиниш. Бунда киши бошқаларда ўзига нисбатан ачиниш ҳиссини уйғотиш ва улардан вақтинчалик тасалли олиш ниятида моддий муаммолари ҳақида қайта-қайта гапираверади. Агар киши ўзига-ўзи ёрдам бермаса, бошқаларнинг ҳамдардлиги унга ёрдам беришдан кўра кўпроқ зарар етказади. Бешинчиси, ҳаддан зиёд толиқиш. Бу нарса жуда аста-секинлик билан келади. Охири киши қачон толиқиш ҳисси бошлангани ҳақида эслай олмайди ҳам. Асабийлашишлар, айбловлар билан ҳаёт кечириш оқибатида хотин айблашидан олдин эр, эр айблашидан олдин эса хотин мағлубиятни ҳис этади. Олтинчи белги руҳий ҳасталик. Узоқ вақт давом этган танг ҳолатлар, стресслар кишининг касалланишига олиб келади. Ҳар доим моддий муаммолар босими остида яшайдиган одам бу муаммоларнинг натижасида руҳий ҳасталикнинг бирор турига учраши эҳтимол.

Еттинчи белгиси жахл билан бошқани айблаш. Оилада турли хил ҳолатлар бўлади, эрнинг ёки хотиннинг ота-онасига ёрдам керак бўлиб қолиши, кимгадир пул қарз бериб туриш, бу нарсалар маблағ танқис бўлиб турган пайтда, унинг таъсири остида қолган эр ёки хотинга ёмон таъсир қилади. Бунинг оқибатида жахл билан бошқа бировни айблаш энг осон йўл. Моддий муаммони ҳал қилиш ва уни йўлга қўйишдан кўра хотинни ёки эрни айблаш осонроқ. Саккизинчи белги вақтинчалик совуқ муносабатда бўлиш. Моддий томондан танг аҳволдаги эр-хотин бир-бирига ширинсўз ва яқин муносабатда бўлолмайди. Агар моддий муаммо узоқ давом этадиган бўлса, эр-хотин ўртасидаги яқинлик ҳам йўқолади. Улар орасида бўшлиқ пайдо бўлади. Тўққизинчи белгиси сукут сақлаш. Бундай ҳолатда бири иккинчисига бақириб-чақирганда иккинси одам индамай ўтиради. Бироқ ичида бақираётган турмуш ўртоғига нисбатан қасд олиш ҳақида ўйлайди.

у ҳолат давом этаверса охири яхши бўлмайди. Ўнинчи белгиси эса ажрашиш. Бундай асабийликлар, танг ҳолатлар, бир-бирларини айблашлар оқибатида эр-хотин агар алоҳида яшасак, яхшироқ яшаймиз, пул муаммоси бўлмайди, яхшироқ ишлаймиз деган нотўғри фикрга келиб қоладилар. Эр-хотин бу хулосага келишдан олдин яхшилаб ўйлаб олишлари керак. Шу ўринда Маталлар китобидан бир оятни келтириб ўтаман: “Нодон ўз йўлини тўғри деб ўйлайди, доно эса маслаҳатга қулоқ солади”. Пул муаммоси пайдо бўлганда эр-хотинлар бошқаларга маслаҳат солишни маъқул кўрмайдилар. Ўзаро яқин муносабатларда, болалар тарбияси ва бошқа мавзулар бўйича бошқаларда осонгина маслаҳат сўрайдилар, бироқ пул муаммосида буни ўзларига раво кўрмайдилар. Айниқса эркаклар буни эп билмайдилар. Агар шундай қилса уларнинг эркаклик шаънига доғ тушгандек ҳис қилишади. Бундай ҳолатларда муаммо ҳал бўлмайдиган ҳолга келгунча кутишади. Муқаддас Каломда эса доно киши маслаҳатга қулоқ солади, деб ёзилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top