2:47

Оилада oтанинг вазифаси

MP3

Ассалому алайкум. Бугун ҳам ўтган сафаргидек оилада эрнинг вазифаси ва мажбуриятлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ёдингизда бўлса ўтган сафар, эрнинг асосий вазифаси болаларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстириш экани ҳақида суҳбатлашган эдик. Эфесликлар 6 боб 4 оятда: «Сиз, оталар фарзандларингизнинг жахлини чиқарманглар. Уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар”, деб ёзилган. Фарзандларингизнинг жахлини чиқарманглар, нима дегани. Қандай қилиб фарзанднинг жахлини чиқариш мумкин? Бу оятнинг маъноси, фарзандларингизнинг юрагида жахл ёки нафрат пайдо қиладиган иш қилманглар дегани.

Агар оталар фарзандларини севса, уларга муҳтож бўлган меҳрни бера олса, фарзандларининг юрагида жахл ва ёмонлик пайдо бўлмайди. Аксинча бўлса-чи? Ота фарзанди муҳтож бўлганида ўз меҳрини бермаса фарзанд юрагида нафрат ва жахл пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам ота энг аввало фарзандини севиши, унга билган нарсаларини ўргатиши керак. Оталар имкон топди дегунча, гаражга ёки бир хонага кириб, стул ясашни, бирор бир буюмни тузатишни ўргатиши мумкин. Бу учун атайлаб вақт ажратишни истамасангиз, оилада тузатилиши керак бўлган нарсаларни фарзандингиз билан бирга тузатинг. Уни ҳам ишга солинг. Сизга керакли бўлган нарсаларни олиб беришни айтиб туринг.

Бузилган нарсани тузатиш баробарида фарзандингизга қандай тузатишни сўзлар билан тушунтириб беринг. У билан суҳбатлашинг. Мана шу ҳам фарзандингиз қалбига илиқлик бахш этади. Сизнинг мухаббатингизни шу орқали кўради. Оталар фарзандларини тарбиялашлари керак. Оталикнинг энг қийин вазифаси ҳам шу. Фарзандини чин дилдан севган оталар уларни тарбиялайди. Болаларга ўзини назорат қилишни, ўзини тутишни ўргатиш лозим. Оилада меҳр билан тарбия топган фарзандлар келажакда катта бўлгач, ўзларини назорат қила оладиган бўлади. Бугунги кунда кўпчилик оталар фарзандлари яхши билим олишлари учун махсус мактабларда ўқитмоқдалар. Ҳар қанча пул кетса ҳам яхши ва махсус мактабда ўқитишни истайдилар.

Бироқ фарзанднинг хулқи унинг билим олишидан ҳам мухимроқ. Сиз қанча кўп билимга эга бўлманг, агар хулқингиз яхши бўлмаса, атрофдагилар олдида қадрингиз бир пул бўлади. Фарзандлар ота-онаси уларни тарбиялашларини исташади. Келажакда бошқалардек яхши хулққа эга бўлмаса, бу борада ота-онасини айблайди. Атрофимиздаги жиноятчи ўсмирлар қаердан пайдо бўлмоқда. Агар ҳозир фарзандингизни тўғри тарбияламасангиз, бир куни келиб у ҳам шундай аҳволга тушиб қолмаслигига ким кафолат беради? Кейинги суҳбатимизда қандай ҳолатларда фарзандлар жиноятчи бўлиб қолиши ҳақида сўз юритамиз. Агар бунинг олдини олишни истасангиз, бизнинг суҳбатларимизни тингланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top