2:51

Каломни оилавий ўқиш учун режалар

MP3

Ассалому алайкум. Худованд эркак кишини хотиннинг, оиланинг боши қилиб яратди. Унда оилада оиланинг боши, ота, меҳрибон эр ва хонадоннинг рухонийси бўлишдек вазифалар бор. Ўтган сафар фарзандларнинг руҳий ҳаётлари учун отанинг жавобгарлиги катта экани ҳақида айтган эдик. Чунки Муқаддас Каломда оталарга: «Фарзандларингизни Раббимизнинг таълим тарбияси билан ўстиринглар”, деб буюрилган. Шунга кўра фарзандларнинг руҳий тарбияси учун оналар эмас асосан оталар жавобгардирлар. Ҳаётда оталардан кўра кўпроқ оналар фарзандларининг руҳий тарбияси ҳақида қайғуради. Албатта оналар фарзандларига оталардан кўра кўпроқ вақт ажрата оладилар.

Оналар ҳам фарзанднинг руҳий тарбиясига жавобгар. Бироқ ота ўз мажбуриятини бутунлай хотинига ташлаб қўймаслиги зарур. Чунки у оиланинг рухонийси. Ота оилада Калом ўқиш вақтини бошқариши керак. Калом ўқиш вақтини бошқариш учун эса, билим ва кўникма зарур. Қуйида Калом ўқиш вақтида оталар нималарга эътибор қаратишлари кераклиги ҳақида маълумот берамиз.

Калом ўқиш вақтини оилангизнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган вақтга белгиланг. Сиз бошида белгилаган вақт болаларнинг катта бўлишига ёки сизнинг иш жадвалингиз ўзгарганига қараб ўзгариб туриши мумкин. Аммо бир тайинли вақт бўлиши лозим. Оила аъзоларининг ҳаммасидан Калом ўқиш учун 30-40 минут ажратишлари талаб этилади.

Баъзи оилалар учун кечки овқатдан кейинги вақт Калом ўқиш учун қулай ҳисобланса, бошқалари учун эрталабки вақт маъқул ҳисобланади. Энг асосийси Калом ўқиш вақтида оила аъзоларининг ҳаммаси Худога қалбини очган ҳолда тўпланиши керак.

Калом ўқиш одатига қатъий ёндашинг. Баъзида бирор бир сабаб билан оиладагилар биргаликда Калом ўқий олмай қоладилар. Шундай бўлган тақдирда ҳам оила аъзолари билан келишган ҳолда ҳафтада ҳеч бўлмаганда беш марта Калом ўқиш вақтини ўтказиш лозим.

Калом ўқиш вақтини қолдирмаслик учун отадан ҳам онадан ҳам ҳамжиҳатлик талаб этилади.

Оилавий тарзда Калом ўқиш вақти белгилангандан сўнг, она кечки овқатни вақтида тайёрласин, токи Калом ўқиб бўлингач оила аъзолари бошқа режаларига ҳам улгурсинлар. Ота эса Калом ўқиш вақтига керакли бўлган нарсаларни тайёрласин. Балки овқат маҳалигача Каломдан ўқиладиган парчани олдиндан ўқиб олиши мумкин.

Болаларнинг ҳар сафар Калом ўқиш вақтига ўз вақтида ва доимий келишларини рағбатлантиринг. Калом ўқиш вақтига ўз вақтида келадиган фарзандни яхши гаплар билан мақтаб қўйиш лозим. Ундан ташқари ота Каломдан ўқиладиган ҳикоя ёки парчани шунчаки ўқиб кетмасдан, болаларнинг тушунишига ҳам эътибор берсин. Болалар Калом ўқиш вақтидан ўзлари учун бирор нарса олсинлар.

Қадрли тингловчилар, бизнинг www.najot.com сайтимизда оила мавзуси ҳақида кўплаб маълумотлар бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top