2:52

Эр оиланинг ҳимоячиси сифатида 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Сизлар билан ўтган сафар ҳар бир эркак оила ҳимоячиси сифатида аёлини ва фарзандларини руҳан ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида суҳбатлашдик. Аёли ўзи ҳақида яхши фикрга эга бўлиши учун эрининг у ҳақидаги фикри муҳим. Агар эр хотинини қадрласа, аёл ҳам ўзи ҳақида яхши фикрга эга бўлади. бошқаларнинг у ҳақидаги фикрига аҳамият бермайди. Болалар учун ҳам шундай. Болалар шахс сифатида камолга етишида оталарининг улар ҳақидаги фикри катта рол ўйнайди. Оталар фарзандларининг характерига қараб, бирига далда бериши, бошқасини эса рағбатлантириши лозим. Хотини танқидни ёқтирмагани каби болалар ҳам танқидни ёқтирмайдилар.

Улар билан муносабатда мақтов яхши ёрдам беради. Агар ҳаётга диққат билан қарасангиз, ҳар бир яхши сифатли ва хушфеъл йигитчаларнинг отаси меҳрибон бўлганини билиб оласиз. Бундай йигитчаларнинг оталари улар билан кўпроқ вақт ўтказган ҳар бир ишининг яхши томонларини кўра олган. Оталарининг улар билан муносабати натижасида болакайлар ҳам вақт ўтиб, шундай меҳрибон, хушфеъл ва тарбияли йигит бўлиб улғайишади. Оиланинг эркаги хотинини ва фарзандларини психологик жиҳатдан ҳимоя қилишдан ташқари оиласини фалсафий хатодан ҳам ҳимоя қилиши керак. Бизни ўраб турган дунё шундай тузилганки, ҳамма нарса инсон онгини бошқаришга ҳаракат қилади. Аммо ҳар бир Масиҳий ота бундан огоҳ бўлиши лозим.

Худо Муқаддас Калом орқали жамоатни ва оилани ўз принципларига асосланиб яшашга ундайди. Худонинг қонун-қоидалари орқали бу ҳаётда У истаганидек тўғри яшай оламиз. Бошқа томондан шайтон фарзандларимизнинг онгини заҳарлаш учун ҳар қандай ёвузликни қўллашга интилади. Фарзандларимизни ёшлигиданоқ Худонинг режасидан чалғитишга ҳаракат қилади. Болалар ҳали ёш бўлгани учун қандай нарсалар уларга зарарли бўлиши мумкинлигини билмайди. Турли хил бўлмағур фильмлар, беҳаё суратлар, ва разил одамларнинг беъмани фалсафалари болалар онгини заҳарлайди. Муқаддас Руҳга тўлган ота эса буларни олдиндан кўра билиб оиласини шу нарсалардан ҳимоя қилади.

Донолик билан фарзандларига талаблар қўяди. Ундан ташқари ҳар бир ота фарзандининг қандай билим олаётганидан ҳам хабардор бўлиши керак. Баъзи дарсларга ёрдамлашиш ҳам ота билан бола ўртасидаги муносабатни яхшилайди. Дунёвий билимлардан ташқари ота фарзандларининг руҳий билимлари ҳақида ҳам қайғуриши лозим. Эркак киши оиланинг химоячиси сифатида хотини ва болаларини беҳурматлик қилишдан ҳимоя қилади. Болалар ёшлигида онасига ҳурматсизлик қилганида ота бунинг чорасини кўриши керак. Оталар фарзандларига оналарини ҳурмат қилиш кераклигини уқтиришлари лозим. Болаликдаги яхши тарбия болаларнинг келажакда бошқаларни ҳурмат қиладиган фарзандлар бўлиб етишишига ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top