3:12

Меъёрдан ортиқ овқатланиш ёки семизлик

MP3

Бугунги суҳбатимизнинг мавзусидан гап нима ҳақида кетишини олдиндан англган бўлсангиз керак. Ҳа, ҳозирги суҳбатимиз кўпгина кишиларни қийнаб келаётган касалликларнинг асосий сабабларидан бири бўлган семизлик ҳақида. Семизлик кўпгина касалликларни келтириб чиқаради. Бу муаммо катта ёшдаги кишиларда ҳам ёшларда ҳам тез-тез учраб туради. Табиийки ёш ўтгани сайин организмда семизликка мойиллик кучаяди. Аммо бу катта ёшлиларда учрайдиган ҳолат. Семизликка мойиллик гендан ўтган бўлиши ёки меъёрдан ортиқ овқатланишдан ёки бўлмаса касалликдан бўлиши мумкин. Агар семизликка мойиллик гендан ўтган бўлса бу ҳолатдаги кишиларга ортиқча вазндан қутулиш қийинроқ кечади. Бундай кишилар доимо ҳаракатда бўлиши, камроқ аммо витаминли таомлар истеъмол қилиши лозим.

Бундай кишилар спорт билан шуғулланиш билан бир қаторда диета тутишлари ҳам керак бўлиши мумкин. Семизликка мойиллик гендан ўтган бўлса бундай кишиларга катта ирода ва сабр-тоқат кера бўлади. Аммо семизлик инсоннинг ўзидаги ёмон одатлардан бири яъни меъёридан ортиқ овқатланиш натижасида келиб чиққан бўлса, бундай одамлар иложи борича нафсларини тийишни ўрганганлари маъқул. Шундай кишилар озиш ҳаракатида бўлсалар, уларга қуйидаги маслаҳатларни бериб ўтамиз:

Иложи борича бир кунда 4 ёки 5 марта оз оздан ейишни ўрганинг. Асосий овқатлар нонушта, тушки овқат ва кечликдан ташқари ҳолатларда бирор мева ёки сабзавот ейиш етарли. Энг асосийси кам калорияли бўлиши керак.

Овқатни ҳеч қачон шошиб еманг. Ҳар доим овқатланишдан олдин бир бўлак карам баргини ёки бўлмаса савзи ейишни маслаҳат берамиз. Бунда карам барги танадаги ортиқча ёғларни парчаланишига ёрдам беради ва сизни очлик ҳиссидан ҳалос этади. Овқатни аста-секин ейишга ўрганинг шунда қорнингиз тезроқ тўяди.

Ҳеч қачон кечки соат 6 дан сўнг овқатланманг. Мабодо 6 дан сўнг қорнингиз очиққанини ҳис қилсангиз, сабзи, олма истемол қилишнгиз ёки қатиқ ичишингиз мумкин.

Ҳар куни 20 минутдан ёки бўлмаса ҳафтада уч марта 1 соатдан шейпинг машқларини бажаринг. Аммо машқларни овқатланишдан 1 соат кейин бажариш керак.

Иложи борича ёғли, қовурилган таомлардан камроқ енг. Умуман емаслик жуда яхши бўлади.

Ҳар доим ёдингизда бўлсин, инсон ейиш учун эмас, яшаш учун ейиш керак. Ўзингиз хоҳлаган натижага эришганингиздан сўнг, худди шу ҳолатни сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, юқоридаги маслаҳатларимизга амал қилиб боришни унутманг. Ортиқча семизлик бир қатор касалликларга сабаб бўлиши ҳаммамизга жуда яхши маълум. Ортиқча вазндаги кишилар, юрак, ошқозон, ичак ва қон босими каби касалликларга мойил бўладилар. Шунинг учун соғлом ҳаёт тарзини ўзингизга одат қилиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top