2:46

Маккажўхори ҳақида афсоналар

MP3

Ассалому алайкум. Бугун ҳам «дала маликаси» бўлган маккажўхори ҳақида сўз юритамиз. Унинг биз инсонлар ҳаётидаги ўрни ҳақида гапиришдан олдин, у ҳақида қандай афсоналар мавжуд бўлгани ҳақида суҳбатлашсак. Ривоятлардан бирида айтилишича бир аёл оиласи учун кечки овқат тайёрлаётиб ичи ковак бир тош топиб олади ва унга сув қуйиб, маккажўхори, ловия уни солиб ҳаммасини аралаштириб, ўтга қўйиб пиширади. Овқат жуда мазали бўлади. Лекин одамлар ундай ғовак тошни бошқа топа олмайдилар. Шунда улар сув билан тупроқни қориштириб лойдан кўза ясай бошлашган. Маккажўхорини эса ана шу кўзада пишириб ея бошлашган.

Бу фақат эртак ҳолос. Гарчи кулолчилик санъати бу тариқа яратилмаган бўлса-да, эртакда келтирилган маккажўхорининг пишириб ейиш фактининг ўзиёқ бу ўсимлик қадимдан аждодларимиз дастурхонидан жой олиб келганидан далолат бериб турибди. Шунинг учун ҳам юз йиллардан сўнг топилган лойдан ясалган кўзачаларга маккажўхори сўтасининг тасвири туширилганлиги бежиз эмас. Шимолий Америкадаги аджибуз қабиласига мансуб Гайяватанинг тўй тантанасидаги серҳашам зиёфатда «буқа ўркачи, буғунинг сони, гуруч ва маккажўхори унидан тайёрланган сап-сариқ нонлар» ҳам қўйилган экан. Турли халқларда масалан, ҳинду қабилалари, боливия халқларида маккажўхоридан турли-туман ичимликлар тайёрлаш одат бўлган.

Қадимда маккажўхорининг аҳамияти жуда катта бўлган, уни ҳатто илоҳий қудратга эга деб ҳам ҳисоблашган. Масалан, Юнатаидаги баъзи мексикалик қабилалар янги туғилган чақалоқнинг киндигини кесишганда, бу ишни шундай бажаришганки, натижада гўдакнинг бир томчи қони маккажўхори бошоғига тушган. Маккажўхорининг қон теккан донлари боланинг ҳаётида ва келгуси йил ҳосилида муҳим роль ўйнайди, деб ишонишган. Археологик маълумотларга қараганда, ўша даврларда одамлар маккажўхорини илоҳий деб ҳисоблашган ва ҳатто унга ҳосил сўраб сиғинишган. Бу ўсимлик камтарона, лекин жуда фахрли дипломатик роль ҳам ўйнаган. Кунларнинг бирида шимолий америкалик ҳиндулар Америка Қўшма Штатлари президентига безатилган маккажўхори сўтаси — «трубкаси»ни юборишди. Сўтанинг ичини тозаланиб, унга тамаки солинган эди.

Бу «тинчлик трубкаси» — ҳиндуларнинг ушалмаган орзулари тимсоли сифатида юборилган. Чунки бу қабилалар мексикаликлар ва америкаликлар томонидан тобе қилиниб, камситилиб келинмоқда эди. Эҳтимол, улар шу маккажўхори трубкаси орқали улар авваллари гуллаб-яшнаган кўпгина қабилалар йўқ бўлиб кетди, лекин маккажўхори дастлаб шу қабилаларда маданий ўсимликка айлантирилган эди, демоқчи бўлишгандир. Маккажўхорини жануб ўсимлиги дейиш мумкин. Аммо бугунги кунда шимолда ҳам инсон маккажўхори етиштирмоқда. Бу ерда бошқа тупроқ, бошқа шароит ва бошқа иқлим бўлса ҳам маккажўхори гуллаб яшнамоқда. Азизлар кейинги суҳбатимизда маккажўхорининг инсон саломатлиги учун фойдаси ҳақида маълумотга эга бўласиз. Бугун бу ўсимликни европада ва бошқа мамлакатларда озуқа сифатида жуда қадрлашади. Сиз ҳам улар қаторидан жой олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top