3:39

Донишмандлар ҳақида

MP3

Донишмандлар ҳақида суҳбатимизни бошлар эканмиз, ўзимизнинг бобокалонларимиздан бўлган шоир ва мутаффаккир Алишер Навоий ҳақида гапирмасак бўлмас, деб ўйладик. Келинг Навоий донишмандлар ҳақида нима дегани ҳақида суҳбатни бошлаймиз. Навоий асарларида кўпгина юнон донишмандлари зикр этилган. Хусусан улуғ мутафаккирнинг «Тарих ва анбиё” асарида мазкур мавзу асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Гапни Зулқарнайндан бошласак, бадиий асарларда Зулқарнайн ва Искандар образлари муайян чалкашликларга сабаб бўлиб келади. Шундай экан масалага ойдинлик киритайлик. Зулқарнайн – Қуръони Каримда зикр этилган зот (Эй Муҳаммад ) яна сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг мен сизларга у ҳақидаги ҳабарни тиловат қилурман. Лекин Зулқарнайн пайғамбар мақомига эга бўлганми ё бўлмаганми аниқ эмас. Зулқарнайн араб тилида икки шохли дегани. Бу сифат одатда бош кийим тож ёки дубулғанинг шакли билан боғланади. Македониялик Искандар эса машҳур шоҳ ва саркарда у милоддан олдинги 356-323 йилларда яшаган. Фотиҳ Искандар – македониялик Искандар вафотидан сўнг Ўрта Ер денгизи атрофидаги халқлар ривоятларида шаклланган бадиий образ – “Александр ҳақида роман” бош қаҳрамони. Искандар Зулқарнайн – Фотиҳ Искандар образи асосида мусулмон Шарқи халқларининг оғзаки ва ёзма адабиётида вужудга келган образ. У македониялик Искандардан яна ҳам узоқлашган ва анча мунча шарқона фазилатлар эртакнамо сифатлар касб этган. Искандар исмига «Зулқарнайн” лақабини қўшилиши икки йўсинда изоҳланади.

Биринчисига кўра, қадимги тангаларда Искандар икки шоҳли дубулға билан тасвирланган. Иккинчи талқин бўйича, араб халқ оғзаки ижодида фотиҳ Искандар образи Қуръони каримда зикр этилган Зулқарнайн билан қоришиб кетган. Ҳар икки версия ҳам Бертельс томонидан муфассал тадқиқ этилган. Хамсанависликдаги Искандар образи кўпроқ сўнгги версиядаги Искандар Зулқарнайнга яқин туради. Бошқа томондан Навоийнинг «Садди Искандарий” достонида бош қаҳрамон Искандар бирор марта бўлсин, “зулқарнайн” дейилмаган. Албатта бу тарихий образ юқорида баён қилинганидек, македониялик Искандарга бориб тақалади. Қолаверса унинг Руму Рус вилоятининг ҳукмдори бўлмиш Файлақуснинг ўғли Арастунинг шогирди эканлиги,Эрон шоҳи Дорога қарши қўшин тортгани, РАвшанакка уйлангани каби тафсилотлар македониялик Искандар таржимаи ҳолига оид воқеалар билан устма-уст тушади. Лекин бундан «Садди Искандарий” нинг бош қаҳрамони тарихий шахс – Македониялик Искандар деган хулоса чиқариш асло тўғри келмайди.Алишер Навоийнинг асарларида Луқмон – тарихда яшаган файласуф ва ҳаким Алкмеон, Фишоғирус – Пифагор 570 -500 йилларда яшаган, Суқрот ҳаким – юнон файласуфи Сократ, Буқрот ҳаким – қадимги юнон табиби Гиппократ, Арстотолис ҳаким – шарқда устоди аввал дея эъзозланган файласуф Аристотель каби олиму файласуфлар ҳақида маълумотлар берилган. Демак бизнинг бобакалонимиз А. Навоий улардан жуда яхши хабардор бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top