Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Инсон организми доимий тарзда озуқа моддаларига мухтож бўлади. Инсон энг аввало ўз организмини озуқа моддалари билан тўйинтириб туриши керак. Киши қабул қилаётган озуқа моддалари унинг учун фақат озуқа бўлиб қолмасдан, соғлигини химоялайдиган ва тиклайдиган омил бўлиши хам керак. Сиз ўз соғлигингизни назорат қилиш ва кун давомида нималар истеъмол қилиш хақида билмоқчи бўлсангиз бугунги сухбатимиз айнан шу хақида. Бизнинг давримиз соғлом хаёт кечиришга ундай даври бўлаяпти. Хозир бутун дунё соғлом турмуш тарзи ва уни қандай олиб бориш хақида гапирмоқда. Телевизор, радио, газета ва журналлар хам соғлом турмуш тарзини қуриш хақида бонг урмоқда. Киши соғлом турмуш тарзини олиб бориши учун энг аввало маълумотга эга бўлиши керак. Сиз ўз соғлиги хақида қайғурадиган кишилар сирасига кирсангиз хозирги маълумотларимиз айнан сиз учун фойдали бўлади. Овқатланиш жараётни организм хаёт фаолияти учун мухим озиқ моддалар олиб туради. БУлар оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, минерал тузлардир.
Оқсиллар овқатнинг энг мухим таркибий қисми хисобланади. Улар таркибида азот бор. Азотсиз хаёт бўлмайди. Оқсиллар организмнинг издан чиққан хужайралари ва тўқималарини тиклаш ва хар хил ширалар хосил қилишда асосий материал бўлби хизмат қилади. У қисман энергия хосил қилиш учун сарфланади. Овқатда оқсилларнинг етишмаслиги организмнинг касалликларга кўпроқ мойил бўлиб қолишига сабаб бўлади. Оқсиллар етишмаса қон хосил бўлиши сусаяди. Ўсиб келаётган организмнинг ривожланиши секинлашади, нерв системаси, жигар ва бошқа органларнинг фаолияти бузилади. Шунингдек оқсилларни ортиқча истеъмол қилиш хам организмга зиён. Айрим озиқ—овқат махсулотларидаги оқсилларда бўладиган аминокислоталарнинг нисбати хам мухим. Сут оқсилларида эса хамма аминокислоталар бор. Гречкадан пиширилган бўтқага сут аралаштирилса аминокислоталар нисбати яхшиланади. Сояда аминокислоталар ва оқсиллар инсон организми учун етарли даражада. Болалар, ўсмирлар ва жисмоний мехнат қиладиган кишилар оқсилга кўпроқ мухтож бўладилар.
Ғалла, дуккаклилар, картошка ва бошқалар организмни оқсил билан таъминлаб турадиган манбадир. Гўшт ва балиқда бўладиган азотли экстрактив моддалар овқатланишда жуда мухим ахамиятга эга. Моддалар алмашинуви жараёнида оқсиллардан ёғлар ва углеводлар хосил бўлиши мумкину, лекин ёғлар билан углеводлардан оқсиллар синтезланмайди. Инсон нормал хаёт фаолияти учун зарур бўлган энергиянинг ярмидан кўпроғини углеводлардан олади. Углеводлар моддалар алмашинуви жараёнларида мухим рол ўйнайди ва организмда ёғларнинг нормал ўзлаштирилиши учун зарурдир. Агар еяётган овқатингизда углеводлар бўлмаса, овқатдаги ёғлар тўла ўзлаштирилмай қолади. Ёғларнинг чала ўзлаштирилишидан хосил бўладиган махсулотлар эса соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Нормал овқатланиш рационида углеводлар оқсилларда 4-5 баробат кўпроқ бўлиши керак. Жисмоний мехнат қанча кўп ва мушак ишининг хажми қанчалик катта бўлса углеводларга бўлган эхтиёж хам шунча ортади.
Ёрмалар, макарон ёки дуккаклилардан тайёрланган, картошка ёки сабзавотлардан пиширилган таом ва гарнирдан кунига икки махал еб туриш, 400-500 гр нон ва 90-100гр атрофида ширинлик истеъмол қилиш катта ёшли одамнинг углеводларга бўлган суткалик эхтиёжини қондиради. Организм клетчаткали махсулотларга хам мухожлик сезади. Киши клетчаткалик озуқа истеъмол қилганида ичакнинг нормал ишлашига ёрдам берган бўлади. Чунки клетчаткалик махсулотлар ичак пересталтикасини яхшилайди. Клетчаткаси йўқ овқат ейилганда эса ичак пересталтикаси сусайиб, ич қотиши кузатилади. Натижада ичакда туриб қоладиган овқат массаси чирийди ва моддалар алмашинуви махсулотлари билан бирга организмни захарлаб боради. Ёғлар эса организмни энергия билан таъминлаб турадиган тайёр «энергия” манбаидир. Овқат билан бирга қабул қилинадиган ёғлар организмда қисман ёғ запаслари хосил қилишга сарфланади. Ортиқа семириш эса ёғдан кўра кўпроқ углеводларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилишдан келиб чиқади. ШУнинг учун семизликка мойил кишилар оқсиллар ва ёғларни нормада бироқ углеводларни эса камроқ истеъмол қилишлари керак.