MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугунги сухбатимиз мавзуси кўпчиликни хайрон қолдирган бўлиши табиий. Ахир спиртли ичимликлар соғликка зиёнлигини хамма билади. Бу ичимликлардан бири хақида гапириш ахлоқсизликдай туюлиши мумкин. Бироқ инсон саломатлиги учун бу ичимликларнинг хаммаси хақида эмас айнан вино хақида гапиришни маъқул топдик. Бу сухбатимиз давомида винонинг тайёрларниши, турлари ва инсон саломатлиги учун фойдали томонлари хақида кўпгина маълумотларга эга бўласиз. Вино узум шарбатини спиртли бижғитиш натижасида олинадиган ичимлик. Таркибида органик кислоталар, минерал тузлар, витаминлар бўлади. Соф винолардан ташқари барча винолар таркибида қанд моддаси хам бўлади. Узумдан мусаллас, кучайтирилган, газланган ва хушбўй винолар тайёрланади. Мусалласлар хам соф, ярим соф ва ярим ширин турларга бўлинади. Узумдаги қанд моддаси бижғитиш пайтида тўлиқ парчаланиб кетса – соф мусаллас дейилади. Қанд моддаси 0,5-3% гача сақланиб қолса – ярим соф мусаллас дейилади.

Қанд моддаси 3-8%гача қисмисақланса ярим ширин мусаллас дейилади. Соф мусаллас винолар таркибида 9-14%гача спирт бўлади. Улар бир-биридан таркибидаги кислота ва спирт миқдорига қараб фарқланади. Шуни хам айтиш керакки, жанубий районларда тайёрланадиган виноларнинг кучи шимолий районларда тайёрланадиган виноларникига қараганда анча юқори бўлади. Хозирги кунда оқ соф мусаллас виноларнинг энг яхши навларини топиш муаммо эмас. Ярим ширин мусаллас винолар Ўзбекистонда, Грузияда, Арманистонда ва бошқа давлатларда хам ишлаб чиқарилади. Одатда ярим ширин мусаллас винолар узоқ сақланмайди. Ларни 0-2 градусдан юқори бўлмаган хароратда сақлаш керак. Мусаллас ва газланган винолардан ташқари хамма виноларга тайёрлаш жараёнида спирт қўшилади шунинг учун хам улар кучли винолар дейилади. Виноларни тайёрлаш жуда қадимдан бошланган. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсангиз, Навоий, Жомий каби шоирлар даврида хам винолар бўлган.

Асримизнинг бошида Исо Масих даврида хам Рим аскарлари доимо ёнларида шароб олиб юришган. Бу шароб одатдаги маст қиладиган шаробдан анча фарқ қилган. Тахминимизча бу шароб спритли ичимликдан кўра, чанқоқ босди ичимлик сифатида истеъмол қилинган. Бу шаробда спирт миқдори жуда кам бўлган. Агар шароб тўғри истеъмол қилинса, соғлик учун фойдали бўлиши мумкин. Аммо шароб фойдали экан дея хар қандай одам хам уни истеъмол қилиб кетавериши мумкин эмас. Хар бир киши ўз организми ва соғлиги хақида яхши билиши керак. Шундагина организми учун қандай махсулотлар фойдали ва қандайлари зарарли эканини билиб олади. Сиз ўз организмингиз хақида яхшироқ билиб олганингиздан кейин қандай турли вино сизга тўғри келиши ёки тўғри келмаслигини билиб оласиз. Шуни унутмангки хар қандай яхши нарса хам меъёрдан ошганда киши организми учун захарга айланади. Демак бу ичимликни сизга тўғри келган тақдирда хам оз миқдорда ичишни маслахат берамиз. Айниқса ёз ойларида спиртли ичимлик ичишдан сақланинг.

Энди яна винонинг тайёрланишига қайсак. Винонинг сифати ток ўстирилаётган тупроқ, иқлим шароитлари, шунингдек узумнинг нави ва ишлаш технологиясига боғлиқ. Шунинг учун хам тайёр вино этикеткасига, қаерда ишланганлиги, нави, қанча вақт сақланиши ёзилган бўлади. Вино қанчалик кўп сақланса шунчалик яхши бўлади деган фикр доимо хам тўғри эмас. Вино тайёрланиб идишларга қуйилгандан кейин хам унда биокимёвий жараёнлар давом этади ва нихоят эскиради. Лекин хамма виноларнинг хам эскириш муддати бир хил эмас. Баъзи винолар 3-4 йил сақлангандан кейин етилади. Винолар табиий холда ичилади. Улардан турли хил ичимликлар тайёрланади, шунингдек гўшт, балиқ, уй паррандасидан пишириладиган таомлар учун хам фойдаланилади. Сиз вино ичиш қоидасини хам билишингиз керак. Винони хар қандай таом билан бирга ичиш ярамайди. Ундан ташқари вино ичишдан завқ олишни истасангиз, энг яхши винони ўзингизга ёққан рюмкага қуйиб энг биринчи унинг хидидан бахрамад бўлинг. Сўнгра бир оз хўплаб уни оғзингизда бир муддат тутиб туриб, ютинг. Шундагина унинг хақиқий мазасини туясиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top