Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугун хам сизлар билан бош кийимларидан бири дўппи хақида сухбатлашамиз. Ўрта Осиё халқари бош кийимга жуда катта эътибор беришади. Бироқ бу эътибор кейинги пайтларда камайиб кетгандек назаримизда. Шу туфайли бош кийимлардан бири дўппига чуқурроқ эътибор қаратишга қарор қилдик. Дўппидаги оқ бодомсифат безак қаердан келиб чиққан. Бу хақиқатдан хам бодом тасвирими? Шарққа хос ранг-баранг безакли тасвирлар орасида фақатгина оқ-қора рангдан иборат бўлган Фарғона водийси дўппилари эътиборни тортади. Нега дўппиларга қалампир ёки бодом тасвири туширилган? Қадимги Шарқда эркакларнигн оддийгина ашёлар тасвирланган бош кийимини кийиб юриши ғалати. Қадимгилар дўппиларга жуда кўп маъно сингдиришган. Бугунги кунда дўппи кишилар кийимининг алохида бир қисмидир. Аммо унинг безакларига сингдирилган ғоя узоқ тарихга бориб тақалади.
Тахминан 15 млрд йил илгари оловли шардан Олам вужуга келди. Гап шундаки олам қора туйнук даражасида тасвирланади. Қора туйнук-материя шунчалик зич тўпланган жойки, ундаги мавжуд гравитацион юза ташқарига ёруғлик ўтказмайди. Ташқи объектлар эса унинг ичига кириб қолиши мумкин. Агар дўппидаги қора мато олам жамланган нуқта ва у вужудга келган қора туйнук деб тасаввур қилинса бош чексиз ахборот тўпланган манба хисобланади. Дўппидаги Бирон-бир қисм, бирон-бир нуқта унга шунчаки киритилган эмас. Дўппи тўрт қисмдан иборат. Улардаги тасвир авлодлар давомийлигини таъминловчи хомилани кўрсатаётгандек тасаввур уйғотади. Марғилон дўпписининг юқори қисмидаги тўртта асосий белгини синчиклаб ўрганиб, уларни она қорнидаги бир ойлик хомиланинг вужудга келиши билан боғлиқ қувватни тарқатиш тармоғи эканлиги англашилади. Наманган дўпписи безагида уч ойлик хомила шакли акс этган. Бу дўппи безаги оламнинг вужудга келиши билан боғлиқ кашталарнинг яратилиши хақида асотирлар тўқишга асос беради.
Қўқон дўпписи пастки қисмининг тўрт томонида тўрттадан 16 та рамз бор. Бир қарашда улар бир хил бўлгани учун маъноси мавхумга ўхшайди. Лекин бу безаклар тепаликларни англатади. Аммо давомийлик ва ибтидони кўрмай, солиштирмай туриб хеч нарсани англаб бўлмайди. Чуст дўпписини ана шу ибтидо дейиш мумкин. Негаки абадий такрорланиш ва бутун борлиқнинг қайтиши хақидаги безакни тушуниб олишга туртки беради. Азалий такрорланиш шундаки хар бир томондаги тўрт безакнинг иккитаси кичик, иккитаси эса каттадир. Кичик шакл-гўдак ётадиган бешик. Устидаги нуқтда гўдак ётган бешикка нур сочаётган манбадир. Катта шакл хам бешик. Лекин у бу дунёни тарк этаётган кишининг белгисидир. Ичкаридаги нуқта вафот этган кишининг сўнаётган нурини англатади. Олам кенгаяди ва тораяди, туғилиш бор экан, ўлим хам бордир. Олам ўзининг дастлабки нуқтасига қайтади. Шундан сўнг янги цикл бошланиб, навбатдаги катта портлаш рўй беради.
Инглиз астрономии Девиснинг хисоб китоблари “Харакатдаги олам” хисоб китобига тўғри келади. Қизиқарли жихати шундаки, Девиснинг олами вақтнинг чекланган чизиқларини ўз ичига олади. Бошқача айтганда вақт унда доира бўйлаб харакатланади. Демак оламдаги туғилиш ва ўлиш сонлари чексиздир. Шунинг учун инсон хаёти давомида бошидан кечирадиган чексиз туғилиш ва ўлимлар чамбараги унинг бошидаги дўппи тасвирлари сингари айланаверади. Қадимда ота-боболаримиз биз ўйлагандан хам ақллироқ ва ижодкорроқ бўлишган экан. Уларнинг хаётидаги хар бир нарса, безак чуқур маънога эга бўлган. Шунинг учун хам сухбатимиз бошида уларнинг шунчаки бодом тасвири туширилган бош кийимни кийиб юришгани ғалати деган эдик. Улар хар бир нарсага чуқур маъно сингдириб, хаётларини маънолироқ қилишган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дўппидаги тасвирлар шунчаки бодом ёки қалампир тасвири эмас, аслида туғилган гўдак, унинг бешиги, ўлган киши ва унинг тобутини англатадиган тасвирлар бўлган экан. Бу тасвирлар эса бизгача бодом ва қалампир тасвирида етиб келган. Бугунги кунда дўппи киядиганлар унинг устидаги безаклар хақида ўйлаб хам кўрмайдилар.