4:45

Китобни ўрганишда керак бўладиган воситалар

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Муқаддас Каломни ўрганиш, Худо хақида яхшироқ билиб, Унга яқин бўлиш хар бир имонлининг истаги. Ўтган сухбатимизда биз Муқаддас Каломни қандай ўқиш, маънолари хақида сухбатлашдик. Бугун эса Муқаддас Каломни ўрганишимизга керак бўладиган воситалар хақида гаплашамиз. Сиз Муқаддас Каломда ўқиётганларингизни яхшироқ тушуниш учун, ўз онгингизни ишга солишингиз, аввал ўрганганларингиздан фойдаланишингиз ва қўшимча материаллардан ёрдам олишингиз мумкин. Сухбатимиз бошида сизларга бизнинг www.najot.com сайтимиз хақида маълум қилмоқчимиз. Агар сиз Эски Ахднинг таржима қилинган китобларини хали ўқимаган бўлсангиз, сайтимизнинг кутубхона бўлимига кириб уларни бемалол ўқишингиз мумкин. Каломни ўрганишингиз учун керак бўладиган воситалар: яхши Муқаддас Калом луғати, Муқаддас Каломни ўрганишда керак бўладиган китоб, Муқаддас Каломнинг энг яхши таржимаси ва изохли луғати. Каломни ўрганишда бошқа воситалар хам бор аммо юқоридагилари энг асосийлари хисобланади. Юқорида айтганларимиз Каломдаги китобларни бирин-кетин ўқишимизда бизга яхши ёрдамчи бўла олади.

Муқаддас Каломнинг энг яхши изохли луғатини топишни билиш хам мухим. Муқаддас Каломнинг энг яхши таржимаси каломдаги оятларни тушунишимизда яхши ёрдам беради. Баъзи таржималар адабий бўлса, баъзилари автор аймоқчи бўлган гапнинг лўндасини бизга хавола қилади. Бизга эса кейингиси маъқулроқ. Муқаддас Каломда биз тушунишимиз қийин бўлан сўзлар ва хозирги кунда ишлатилмайдиган атамалар ўқишни қийинлаштиради. Бироқ айнан шу пайтда Муқаддас Каломнинг изохли луғати бизга ёрдамга келади. Муқаддас Калом ёзилган пайтдаги оғирлик ўлчовлари, кийимларнинг номлари ва уларнинг қандай эканлиги, пул бирлиги буларнинг хаммаси хақида ўша изохли луғатдан маълумот олиш мумкин. Шундай экан Муқаддас Каломни ўқийдиган хар бир шахс Каломни тушунишимизга ёрдам берадиган воситаларга хам эга бўлиши керак. Муқаддас Калом ичига жамланган китоблар жуда кўп. Уларнинг хар бири турли даврларда ёзилган. Бу даврлардаги холат, одамларнинг хаёт тарзи, удумлари ва бошқа нарсалар хақида билишни истаган одам Муқаддас Каломни ўрганишимизда керак бўладиган китоблардан қўшимча тарзда фойдаланади. Янги Ахднинг асосий қисмини мактублар эгаллайди.

Бир томондан қараганда мактубларни ўқиш ва тушуниш осондай туюлади. Бошқа томондан эса мактубларда хам биз тушунишимиз қийин бўлган оятлар талайгина. Муқаддас Калом бир тўпламга жамланадиган пайтда қадимдан қолган минглаб мактублар бор эди. бироқ баъзи бир шартларга кўра хозир Янги Ахдга киритилганларигина хақиқий мактублар деб тан олинган. Хақиқий мактуб деб тан олиниши учун қуйидаги шартлар инобатга олинган: 1) Мактубни ёзган шахснинг исми. 2) Мактуб жўнатилган шахснинг исми. 3) Саломлар. 4) Ибодат тилаги ёки шукрона. 5) тана. 6) Нихоят хайрлашиш тилаклари.Тўртинчи шартда айтиб ўтганимиздек қадимги мактублар яъни муқаддас каломга киритилиши лозим бўлган мактубларда ибодат тилаги мухим ўринни тутган. Масалан қуйидагича: «Махбубим, сенинг жонинг хузур топгандек, яна хар жихатдан хузур топиб, соғ-саломат бўлишингни тилайман.” Бундай намуналарни Титуснинг мактубидан, Галатияликларга ёзилган мактубдан хам келтириш мумкин.

Масалан Каломни ўрганишни 1 Коринфликлардан бошласак, аввал ўша Коринф шахри хақида билишимиз керак. Ундан ташқари ўқиётган парчамизга савол беришимиз лозим. Масалан Коринф шахридаги жамоат қандай қилиб шу холатга тушиб қолишди? Авторнинг улар билан алоқаси қандай эди. Улар нима қилишди-ю, автор уларнинг ишига нисбатан нималар деяпти? Мана шу саволлар мактубни яхшироқ ўрганишингизга ёрдам беради. Ундан ташқари каломни ўқиётган пайтингизда автор бу гапларни кимга ёзяпти деган саволга жавоб беришингиз керак бўлади. Аввалги сухбатимизда айтганимиздек, бир дафтар тутиб ўша ерга саволларингизни ва жавобларингизни ёзиб қўйинг. Масалан бундай; Автор бу гапларни кимга ёзяпти? 1) Яхудийларгами, юнонларгами, бойгами, қулгами, уларнинг муаммоси қандай, хатти-харакатлари-чи ва хокозо.2) Павлус уларга қандай муносабат билдиряпти? 3) Мактубда айтилаётган махсус вазиятга махсус жавоб айтиляптими? Мактуб қандай услубда, танқидий услубдами, насихат услубидами ёки таълимотми? Қуйидаги саволларни бериб жавоб олсангиз аминмизки жуда кўп нарсаларни ўрганиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top