4:44

Контекстда ўқишнинг ахамияти

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Муқаддас Каломни чин дилдан яхшироқ ўрганишни истар эканмиз, энг аввало унинг қандай тузилганини билишмиз лозим. Бу хақида ўтган сухбатимизда айтиб ўтдик. Бугун эса ўқиётган парчанинг маъносини тушуниш хақида сухбатлашамиз. Бирорта сўз иккита ёки учта хар хил маънони англатиши мумкинми? Албатта! Ахир шу сабабли сўз ўйинлари тўқилади. Аскияни биласизми? Унда «биз хар хафта гап еймиз”, ёки “Унинг эри юради” каби сўзлар тўқилади. Агар хар хил жумлаларда берсангиз, битта сўз хар хил маъно касб этиши мумкин. Бироқ хар доим бир жумлада бир сўз фақат бир маънода келиши кўзда тутилади. Бирорта сўз бирикмаси иккита ёки учта хар хил маъноларни англатиши мумкинми? Албатта. Масалан? АГар сиз бирорта сўз бирикмасини хар хил гапларда ишлатсангиз, у хар хил маънони бериши мумкин. Бироқ бир гапда бир сўз бирикмаси фақат бир маънода келиши кўзда тутилади. Бирорта гап иккита ёки учта хар хил маънони англатиши мумкинми?

Бунга хам ха, деймиз. Агар бирорта гапни абзацда хар хил бошқача гаплар билан бирга қўйсангиз ўша гапингиз хар хил маъноларни англатиши мумкин. Бироқ битта абзацда бир гап фақат бир маънони бериши кўзда тутилади. Сўзнинг ёки сўз бирикмасининг, гапнинг ёки хатто абзацнинг маъноси уларнинг атрофида келган бошқа сўзлар ёки сўз бирикмалари, гаплар ёки абзацларга қараб аниқланади. Мана шу нарсани биз “КОНТЕКСТ” деймиз. Бирорта сўзни контекстга қарамасдан олсак, у хар қанақа маънони англатиши мумкин. Натижада, сиз бу сўзнинг қайси маънода берилганини билолмайсиз. Муқаддас Китобни ўрганишдан мақсад – Ундаги оятларнинг АСЛИДА ҚАЙСИ МАЪНОДА БЕРИЛГАНЛИГИНИ ўрганишдир. Муқаддас Китобни ўрганишдаги энг биринчи қоида – бу ундаги хар бир оятни ўз контекстида ўрганишдир. Контекст ўрганиладиган сўз, сўз бирикмаси, га пёки абзацларни ўраб турган бошқа сўзлар, бошқа сўз бирикмалари, бошқа гаплар ва абзацлардан ташкил топади.

Контекстни аниқлашда текстда такрорланган нарсаларга хамда сўзларнинг бир-бирларига қандай ёндошганлигига ахамият бериш лозим. Масалан: «Доноликни барбод қиламан.” Бу оят 1 Коринфликлар 1:19 да ёзилган. АГар бу оятни контекстга қарамасдан ўқисангиз, нотўғри тушунишингиз мумкин, масалан кимдир шундай деб айтиши мумкин: “ Худо мактабга ёки институтга борма демоқда, чунки У хар қандай доноликни йўқ қилмоқчи.” Муқаддас Китобда икки марта «Хеч қанақа Худо йўқ”, деб айтилган. Бунигн қандай иложи бор? Контекстга қаранг ва у ерда нима хақида ёзилганини тушуниб олинг. Ўрганаётган мавзуингизни тўла тушуна олишингиз учун сиз Муқаддас Китобдаги бу хақда гапирилган хамма оятларни ўқиб чиқишингиз керак. Худо каломидаги шу хақда гапирилган хамма оятларни ўрганинг. Хар бир ўрганаётган нарса учун, шу хақда ёзилган бошқа оятларни хам ўрганинг. Масалан: Юханно 15:7 да ибодат хақида ёзилган оятни яхшилаб ўрганинг. Кейин эса ибодат хақида ёзилган бошқа оятларни хам, масалан: 1 Юх 5:14 ва Ёқуб 4:3 оятларни ўқинг.

Муқаддас Китобни тўғри талқин қилишда тўртта босқич бор. 1) Ибодат билан бошланг. Дарс мобайнида хам ибодат қилишда давом этинг. 2) Кузатиш – Синчиклаб ўқиш. “Бу ерда нима дейилган?”, деб савол бериш.3) Талқин қилиш “Бунигн маъноси нима?” 4) Қўллаш “Бу оятларда берилган маънога биноан мен қандай яшашим керак?” Биринчи босқич ибодат қилиш. Ибодат қилаётганингизда Худо Каломидан ишлатиб ибодат қилишингиз мумкин. Юханно 16:13-15 «У сизларни бутун хақиқат йўлига бошлайди.” “У мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади”. Лука 24:45 “Кейин оятларни англаши учун шогирдларининг зехнларини очиб юборди.” Кузатиш ёки синчиклаб ўқишда эса ўқиган оятингиз ёки парчангизга «Бу ерда нима дейилган?” “Бу ерда қайси сўз ва жумлалар ёзилган? Улар гапда қандай келган”, каби саволларни беринг. Талқин қилиш нима дегани? Маънони аниқлашда хар бир сўзни муаллиф нима учун ишлатганига диққатимизни қаратишимиз керак. Бу сўз бирикмаларинигн қандай тузилганлигини ўрганишимиз керак. Агар синчиклаб ўқимасдан талқин қилишга киришсангиз, сизнинг талқинингиз ўз фикрларингизга асосланиб қолади, натижада янглишишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top