4:09

Парчаларни алохида ўрганиш

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сизлар билан Муқаддас Каломни ўрганиш хақида сухбатлар олиб боряпмиз. Агар сухбатларимизни астойдил тингласангиз улар сизга Муқаддас Каломни ўрганишингизда восита бўла олади. Сиз Каломдаги алохида бир бобни ўқигач, бу боб хақида қисқача маъно чиқаринг. Каломдаги оятлар ва уларнинг маъноси хақида шошилмасдан ўйланг ва ибодат қилинг. Шундай қилсангиз сизда умумий тушунча пайдо бўла бошлайди. Сўнг эса буни хаётингизга тадбиқ қилиш хақида ўйланг. Ўзингизга қуйидагича саволлар Беринг. Бу ерда берилган маъно менга қандай таълуқли? Бу оятларда берилган маънога биноан мен қандай яшашим керак? Ёдингизда бўлсин: Муқаддас Китоб бизларнинг хаётимизни янгилаш учун нозил қилинган. Бизлар муқаддас бўлишга чақирилганмиз, билимдон бўлиш учун эмас. Эсингиздами бир сухбатимизда битта парчада фақат битта талқин бўлса-да, ундан хар хил фойдаланиш мумкин, деган эдик. Хозир ўқиган нарсангизнинг маъносини тушундингиз, энди бу маъно ўз хаётингизнинг қайси сохаларига тааллуқли деб ўйлайсиз?

Сиз ўзингизга таалуқли бўлган оятлар хақида ибодат қилинг. Булар хақида фикр юритинг. Худодан ўқиганларингизни сизга яхшироқ очиб беришини сўранг. Бу мавзудаги хақиқатга хаётингизнинг қайси сохаларида амал қилишингиз зарур. Қўллашингиз керак бўлган нарсаларни дафтарингизга ёзиб қўйинг. Ўрганганларингизни хаётингизда амалга ошира олишингиз учун Худодан куч қувват сўранг. Биз ХУдованднинг ёрдамига мухтожмиз. Яхшилик қилиш учун ўзимизда куч-қувват йўқ. Бир бутун бобни ўрганиш хақида сухбатлашдик. Энди эса парчаларни ўрганишда нималарга ахамият бериш кераклиги хақида гаплашамиз. Бир бобдаги парчаларни битта-битта ўрганинг. Ўқишдан олдин ибодат қилинг. Парчада нима ёзилганини кузатинг. Текстда ғояларнинг мантиқий ривожланганини тушунишга харакат қилинг. У ўз фикрини қандай ривожлантиряпти? Ўқиш пайтида ўзингиздан сўранг: “Бу ердаги битта сўз ва жумла бошқа сўз ва жумлаларга қандай боғлиқ?” “Сўз ёки жумла қандай маънода келган? Бу сўз ёки жумла қайси саволларга жавоб беради. Бу парчада Ким, нима, қачон, нима учун, қаерда, қандай саволларига жавоб берилганми?”

Масалан бир парчани ўқиганингизда шундай савол Беринг: Ким? – жавоб. Бу фалончи томонидан ёзилган. Бу гапни эса мана бу кимса айтяпти. Асосий қахрамонлар мана булар. Мана бу одамлар хам эслатиб ўтилган. Муаллиф мана бу одамларга гапирмоқда.

Нима? – жавоб. Мана бу асосий воқеалар. Текстда ёзилган одамларнинг таърифи. Мана бундай воқеа содир бўлмоқда. Муаллиф ўзи турган шароит хақида шундай деяпти. У кўпроқ мана бу нарса хақида гапирмоқда. Одамлар бундай ёки ундан қилишлари керак.

Қачон? – Жавоб. Бу мана шу вақтда ёзилган. Мана бу воқеа бу пайтда содир бўлган. Мана бу воқеа эса фалон вақтда бўлади. У буни мана шу пайтда айтган эди. У буни мана бу пайтда қилган.

Қаерда? – жавоб. Бу нарса мана бу ерда содир бўлди. Бу нарса мана шу ерда айтилган эди. Бу нарса мана бу ерда содир бўлади.

Нима учун? – жавоб. Улар мана шунинг учун бу ёки у нарсани қилишлари керак.

Қандай қилиб? – жавоб. Бу нарса мана шундай қилинади. Ана у эса мана бундай содир бўлди. Хақиқат мана шундай таърифланган. Улар бу нарсани мана шундай таърифлашган. Бу саволларга тахминан жавоб бериш кетмайди. ТЕкстда топилган жавобларгина тўғри жавоблар бўлади. ПАрчани ўқиб саволларга жавоб бераётганингизда фақат кузатаётган бўласиз. Бу пайтда талқин қилишга уринманг. Сўз ёки жумлаларнинг нимани англатишини, бир-бирига қандай боғлиқлигини синчиклаб кузатинг. Кейинроқ талқин қилган пайтингизда текстнинг маъносини яхшироқ тушунасиз. Сиз парчани ўқиб юқоридаги саволларга жавоб берганингизда савол ва жавобларни дафтарингизга ёзиб қўйинг. Ундан ташқари парчадаги мухим воқеаларни, асосий қахрамонларни, кишиларнинг таърифини хам дафтарингизга ёзиб қўйишингиз мумкин. Шундай қилсангиз, ўрганишингиз чуқурроқ бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top