4:06

Худонинг сўзи сизга нима деяпти?

MP3

Ассалому алайкум қадрдон биродалар. Худонинг Каломини ўрганиш осон эмаслигини бир неча сухбатларимиз давомидан билиб олгандирсиз. Худо Каломини ўрганиш қийин бўлса хам бунга астойдил киришсангиз, уни қандай ўқишни ва ўрганишни билиб оласиз. Биз аввал хам айтганимиздек Худонинг Каломи бир неча жанрга бўлинади. Дидактик, хикоя, шеърий, маталлар ва башорат жанрлари. Дидактик жанр бу хақиқатни баён этувчи жанр. Хикоя жанри эса тарихий воқеаларни, бирор кишининг биографиясини ва турли замонларда бўлаётган хикояларни ўз ичига олади. Шеърий жанрдан эса Худони севган одамнинг жуда қийин шароитда ўзини қандай сезганлигини билиб олиш мумкин. Бу жанрда авторнинг хатто тасаввур қилиб бўлмас шароитларда хам Худога умид боғлаганини ва Худонинг тинчлигини, айтиб бўлмас чуқур шодликка эга бўлганини кўрасиз. Авторнинг хаётини ўзингизники билан таққослаш имконига эга бўласиз.

Бу таққослаш ва ўрганганларингиз сизга далда беради. Шундай холатда Худога бўлган умидингиз кўпаяди. Маталлар жанри эса бизга дунёнинг қанақа эканлиги хақида тушунча олишимизга хамда доноликни ўрганишимизга ёрдам беради. Башорат жанри орқали Худо улуғворлигининг бир шуъласини кўриш, унинг ғазаби хақида билиш, дунёнинг қандай тугаши – хукмнинг келиши хақида билиб оламиз. Бу жанрни ўқигач дунёвий эхтиросларга энди бошқача нуқтаи-назар билан қарашни ўрганамиз. Тасвирланган нарсалардан ўзимиз учун огохлантиришлар оламиз. Худонинг Сўзи сизга нима деяётганини билгач, ўзингиздан сўранг: «Шу пайтгача мен бу хақиқатга зид яшаганманми?” “Бу хақиқатга асосланган холда мен энди қандай яшашим керак?” “Буни ёзишдан муаллифнинг асосий мақсади нима эди?” “Нима учун бу воқеа ёки таълимот хақида шунча кўп ёзилган?”. Хар бир гапни синчиклаб текширинг. Улар хақида фикр юритинг ва ибодат қилинг. Тўла китобга нисбатан ва шу гап жойлашган парчага нисбатан бу гаплар қандай ўрин тутиши хақида ўйланг.

Парчанинг асосий мавзусини аниқлаб дафтарингизга ёзиб олинг. Такроран таъкидланган гапларга қараб парчадаги асосий мавзуни аниқланг. Дафтарингизга ёзиб олинг. Китобнинг асосий мавзуси нима эканлиги хақида хулосангизни қайтадан кўриб чиқинг. Парчанинг асосий темаси хақида қайтадан хулоса чиқаринг. Шундай сўнг китобда такрор-такрор таъкидланган нарсаларга асосланиб китобнинг асосий мавзуси хақида қайтадан хулоса чиқаринг. Чиқарадиган хулосангизда текстда бор мухим сўзларни иложи борича кўпроқ ишлатинг. Шу билан бирга гапларингиз қисқа, лўнда чиқсин. Бошида китоб хақида чиқарган хулосангиз тўғри эканми? Солиштириб кўринг. Баъзан тўғри талқин қилиш принципларини қўллаганда хам тушуниш қийин бўлган парчаларни учратамиз. Бизларнинг мухим таълимотларимиз эса Муқаддас Ёзувларнинг тушунарли ва такрорланган сабоқларига асосланган бўлиши керак. Тушунарсиз ёки тушуниш мураккаб бўлган оятлар орқали ўзингизча янги таълимот яратманг. Муқаддас китобдаги бирорта оят бошқа бирорта оятга зид келмайди. Тушуниш мураккаб бўлган оятларни тушунишга осон оятлар ёрдами билан талқин қилиш керак.

Ўрганаётган китоб ёки боб ёки парчанинг контекстига зид келадиган талқин яратманг. Чиқарган хулосаларингиз айни китоб муаллифининг бошқа китобларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини текширинг. Чиқарган хулосаларингиз Муқаддас Китобнинг бошқа хақиқатларига зид келмаётганига ишонч хосил қилинг. Ўрганганларингизни хаётингизга қўлланг. Қўллашдан олдин ўзингизга қуйидаги саволларни Беринг. Бу ерда берилган маъно менинг хаётимга қандай тааллуқли? Хаётимда нималарни ўзгартиришим керак? Китобдаги хақиқатни билганингиздан кейин, ўз хаётингизда нималар қилишингиз кераклиги хақида ибодат қилинг. Сиз ўзингизга: “Бу парчадаги қайси хақиқатларга ишонишим, қабул қилишим ва хаётимда бўйсунишим керак?”, деган саволни беринг. Энг асосийси Каломни ўрганаётганингизда Худонинг хузурида бўлинг. Юрагингиз Муқаддас Рухга очиқ бўлсин. Шундагина Худованд сизга айтмоқчи бўлган гапларни эшита оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top