3:46

Раббимиз учун қийналганлар 3

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун 1970 йилларда Совет Иттифоқида бўлган бир воқеа хақида айтиб бермоқчимиз. У одамнинг исми Николай Камара эди. У қамоқхонада маъносиз кўзларини ғалати одамларга тикиб ўтирар экан, улар хақида: “булар қандай одамлар экан-а? Қийналганларида хам хурсанд бўладилар. Хатто шундай жойда хам ашула айтишади. Ўзлари оч бўлса хам бир бурда нонларини бошқага берадилар. Улар гапирганларида юзларидан нур ёғилади.” Бир ойлар чамаси Камара камерадаги одамларни кузатди. Улар Масихийлар экан. Хар куни улар ўзларининг Масихлари хақида бошқа махбусларга айтишарди. Камара ўғрилик қилгани ва бошқа жиноятлари учун ўн йилга хукм қилинган эди. У ўзини «виждонсиз одам”, — деб хисобларди. Бир куни унинг олдига иккита Масихий келиб ўтирди.

Камара уларга ўзининг бошидан кечирганлари хақида гапириб бергач, «Мен йўлдан адашган одамман”, — деди. Бир Масихий Камарадан сўради: «Агар кимдир тилла узугини йўқотиб қўйса нима бўлади”. Камара кулиб: «Нима бўларди, бошқаси топиб оладида”, — деди. Ўша одам: “Энди ўзинг ўйлаб кўр, агар кимдир тилла узугини йўқотса, қимматлиги учун узукка куйинади. Аммо инсон йўқолса-чи? Инсон хар қандай буюмдан хам қимматлироқ бўлгани учун Исо Масих адашган инсонлар учун Ўз жонини қурбон қилиб, уларнинг жонини сақлаб қолди. Худо сени севади. Сен У учун қадрлисан. Исо Масих майхўрлар, ўғрилар, фохишалар ва бошқа катта гунох қилганларни учратганида, улардан қандай гунох қилганлари хақида сўрамади. У бориб: «Тинчлан, гунохларинг кечирилди”, — деди. Шунинг учун мен хам сенга айтаман, сенинг хам гунохларинг кечирилган. Сен фақат Унга ишонишинг керак холос. ” Камара Масихий бўлди. У қамоқ муддатини ўтаб бўлгач, яқин атрофдаги жамоатга қатнай бошлади. У ўша жамоатнинг садоқатли аъзоси бўлиб қолди.

Бир оз вақтдан сўнг Николай Камара борадиган жамоатнинг чўпонини хибсга олишди. Улар чўпонни қийнаб, жамоат аъзолари хақида сўрашди. Улар чўпондан жамоат аъзоларининг номларини айтиб беришни сўрашди. Уни қийнаб, турли хил азобларга солган бўлса хам, чўпон ўз жамоатининг аъзолари хақида бир оғиз гапирмади. Уни қийнаганлар: «Яхши гапирмасанг хам майли, бизда сени гапиртириш учун бошқа метод бор”, -деб, Камарани тутиб келтиришди. Улар Николай Камарани хибсга олишди. Уни чўпоннинг олдига олиб келишиб, сўрашди: “АГар хозир жамоатингдаги одамлар рўйхатини бермасанг, Камарани сенинг кўз олдингда қийноққа соламиз.” Чўпон унинг кўз олдида биродарини қийнашларига чидаб туролмасди. Шунинг учун Камарага: «Мен нима қилай?”, — деди. Камара эса: “Исо Масихга садоқатли бўлинг. Уни сотманг. Мен Исо Масих учун азоб чекаётганимдан хурсандман.” – деб жавоб берди.

Капитан: «АГар бизларга айтмасанг, биз Камаранинг кўзларини ўйиб оламиз. ” Қийнаётганлар қўлларига пичоқ олиб КАмаранинг кўзларига яқинлаштиришди. Энди бунга тоқат қилиб бўлмасди. ШУнигн учун чўпон яна Камарага деди: “Нима қилай? Сенинг кўзларингни ўйиб олишларига қандай қараб тура оламан? Сен кўр бўлиб қоласан-ку?” Камара унга: “Агар улар менинг кўзларимни ўйиб олсалар. Мен хозиргидан хам кўпроқ гўзалликни кўра оламан. Мен кўнгил кўзларим билан Раббимни кўраман. Шунинг учун охиригача Масихга содиқ қолинг”, — деб жавоб берди. Улар Николайнинг кўзларини ўйиб олишганидан кейин хам, чўпон хеч нарса айтмади. Кейин эса улар: «Агар хозир хам айтмасанг, Николайнинг тилини кесамиз”, — дейишди. Чўпон қаттиқ азобда қолди: «Мен нима қилай Николай?” Камара ўзининг охирги сўзларини айтди: “Исо Масихни улуғланг. Мен айтишим мумкин бўлган энг улуғ сўзларни айтдиб бўлдим. Энди нима қилсангиз ихтиёрингиз. Хохласангиз тилимни кесишингиз мумкин”. Камара шахид бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top