3:51

Раббимиз учун қийналганлар 4

MP3

«Мен йўл, хақиқат ва хаётдирман”

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун хам сизларга қизиқ ва таъсирли бир воқеани сўзлаб бермоқчимиз. Бу хикоя Покистонлик Зохид исмли йигит хақида. Бу воқеа 1986 йиллар атрофида содир бўлган. Зохид уни ўраб турган оломонга: “Агар ғайридинни кўрсангиз, уни калтакланланг. ХУдованд сиздан рози бўлади”, — дерди. У ёш мусулмон сифатида яхши иш қилаяпман деб ўйларди. Унинг ғайридинларга бўлган нафрати чексиз эди. Зохид Покистондаги анча обрўли оиланинг фарзанди эди. Унинг отаси ва катта акаси хам мулла эди. Улар Зохид хам мулла бўлади, деб ўйлашарди. Зохид Масихийларни ёмон кўрарди. Улар шариат қонуни бўйича иш кўришарди. Хукумат хам уларнинг ишига аралашмас эди. Мусулмонларнинг фикрича Мухаммаднинг таълимотини рад этиб, Масихий бўлиш энг катта куфр эди.

Зохид ўзи каби мусулмонларни тўплаб, Масихийларга қарши юриш эълон қилди. Унинг гурухидагилар, Масихийларнинг уйларига бориб, Китобларини тортиб олиш ва хаммасини ёқишдан иборат эди. Улар фақат бу билан чекланмай, қўлларига илинган нарса билан Масихийларни калтаклашарди. Шундай кунларнинг бирида улардан қочаётган Масихийнинг китобини тортиб олди ва кейинроқ ёндириш мақсадида, қўйнига солиб қўйди. Кейинчалик Зохид Инжилни олгандан кейин нима воқеа содир бўлганини айтиб берди: «Мен Масихийларга уларнинг таълимоти нотўғри эканини исботламоқ учун китобни варақлашни бошладим. Шу пайт хонамда катта бир нур пайдо бўлди. Мени чақираётган овозни эшитдим. Нур шунчалик ёрқин Эдики, бутун хонани тўлдирган эди. Кейин ўша овоз менга”Зохид нега мени таъқиб қиляпсан?”, — деди. Мен қўрқим кетдим. Нима қилишни хам билмасдим. Мен туш кўряпманмикан деб хам ўйладим. Сен кимсан, деб сўрадим. Мен ўша овознинг, Мен йўл, хақиқат ва хаётдирман, деганини эшитдим.

Кейинги уч кун давомида ўша нур ва ўша овоз мени тарк этмади. Охири тўртинчи куни мен тиз чўкиб, Исо Масихни Нажоткорим деб қабул қилдим.” Ўша ондан бошлаб Зохиддаги нафрат йўқолди. У ўзи билганларга фақат Исо Масих хақида гапиришни истарди. У оиласидагиларга ва масжиддагиларга уч кун хонасидан нималар содир бўлганини айтиб берди. Улар Зохидга ишонмадилар. Унинг оиласи ва дўстлари ундан юз ўгиришди. Мусулмонча таълимот бўйича энди у хоин саналарди. Шунинг учун хам бошқа мусулмонлар полиция чақириб уни хибсга олдиришди. Зохид икки йил қамоқхонада бўлди. Шу икки йил давомида уни тинимсиз азоблашди. Бир сафар унинг тирноқларини кўчириб, имонидан қайтишга ундадилар. Бошқа сафар эса уни шифтга сочларидан осиб қўйишди. “Мени шунчалик қийнаётган бўлсалар хам улардан хафа бўлмасдим. Чунки бир неча йил олдим мен хам улардай эдим.

Шариат қонунларига кўра мени осиб ўлдиришлари керак эди. Улар менга агар Исо Масихдан воз кечсам, мени бошқа қийнамасликларини айтишди. Бироқ мен Исо Масихдан воз кечолмасдим. Мухаммад хеч қачон менинг олдимга келмаган. Аммо Исо Масих келди.” Бир куни Зохид ўлимга хукм қилишди. У ўлишдан қўрқмасди. Чунки ўлса Нажоткори билан юзма-юз учрашарди. Уни ўлимга тайёрлашди. Уни қатл қилиш вақти келди. Шу пайт ташқаридан қаттиқ шовқин эшитилди. Уни қатл қилмоқчи бўлганлар ўша томонга югуришди. Кутилмаганда судя қарорини ўзгартирибди. Зохидни қўйиб юбориш хақида буйруқ келганди. Шу бугунгача нима учун судя қарорини ўзгартирганини хеч ким билмайди. Кейинчалик Зохид ўз исмини Лазар деб ўзгартирди. Кўпгина масихийлар бошида унга ишонишмади. Аммо кўп ўтмай унинг самимийлигини кўришди. Уни ўз оилаларига қабул қилишди. У хозир хам қишлоқма-қишлоқ юриб МАсих хақида одамларга айтиб юрибди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top