3:22

Қарз бериш ҳақида

MP3

Бугун ҳаётимизнинг энг муҳим қисмини ташкил этадиган пул муаммоси ҳақида суҳбатлашсак. умрида бировга қарз бермаган одам топилмаса керак. Албатта қарз берган бўлса, уни вақтида ололган ёки йўқ. Биз кимгадир қарз берганимизда ўша пулни қарз олувчи киши ўз вақтида қайтариб бера оладими йўқми, шу ҳақида бош қотирамиз. Баъзи ҳолларда қарзларимизни вақтида ололмаганмиз ёки бўлмаса бутунлай олмаганмиз. Ҳа бу жуда ачинарли ҳолат. Шунинг учун ҳам бугун айнан қарз бериш керакми ёки йўқми шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Тасаввур қилинг, укангиз ёки бирор қариндошингиз сиздан катта миқдорда қарз сўраб келди. Сиз уйланган бола-чақангиз бор бўлса ҳам, уларга йўқ дейишингиз қийин. Шунинг учун ҳам жуда кўпчилигимиз қариндошлик меҳримиз ёки бўлмаса уларга ачиниш ҳолати устун келиб улар сўраган суммани ўйламай, нетмай бериб юборамиз.

Ҳа, бу сизнинг меҳрибонлигингиздан далолатдир. Аммо айни пайтда бағритошлик қилаяпсиз. Нега дейсизми? Эшитинг. Сизлар уйлангансиз деб айтик. Бу гапни бекорга айтмадик, чунки хотинингиз оилага нима кераклигини, фарзандларингиз нимага мухтожлигини сиздан кўра яхшироқ бўлади. ҳа, аёллар шундай яратилган. Улар бизнинг сифатларимизнинг акси сифатида оиладаги майда деталларгача эътибор беради. Биз эркаклар эса фақат оиладаги катта кўзга кўринадиган нарсаларни кўра оламиз ҳолос. Шунинг учун ҳам кимгадир қарз беришдан олдин, хотинингиз билан маслаҳатлашганингиз маъқул. “Ҳе, фақат қўрқоқ эркакларгина хотини билан маслаҳатлашади”, деб ўйласангиз адашасиз. Хотиндан қўрққани учун эмас, энг аввало оиланинг каттаси, оила боши ва шу оилага жавобгар шахс сифатида хотинингиз билан маслаҳатлашишингиз лозим.

Тасаввур қилайлик, сиз хотинингиз билан маслаҳатлашмай қарз бериб юбордингиз. Кейин хотинингиз бундан бехабар: “Дадаси, эртага ўғлингизга спорт кийими керак экан. Ўтган йилгисини укаси кийаётган эди. бугун Якшанба келин бозорга чиқиб катта ўғлингизга спорт кийими олайлик.”, — деб қолди. Хўш, нима қиласиз? Пул йўқ бошқа сафар оламиз, дейсизми. Унда ўғлингизнинг ҳолатини бир тасаввур қилиб кўринг. Унинг ўртоқларининг ҳаммасида бир биридан чиройли спорт кийимлари бор, унда эса эски трико билан ранги ўчиб кетган футболка. Ўғлингизни шу аҳволда кўришни хоҳлайсизми? Ёки бўлмаса хотинингиз бошқа бир муаммони айтиб қолди: “Дадаси, ҳамма болаларни стоматолога олиб бориш керак. Бугун эрта ишга бормайман. Уларни ҳаммасини стоматологга олиб борсам, дегандим”, — деб қолди. Нима дейсиз? Яна бошқа сафар олиб борарсан, деб чиқиб кетасизми?

Шундай қилдингиз ҳам дейлик, лекин ўша бошқа сафаргача болаларингиздан бирининг тиши оғриб қолди. Аксига олиб кечқурун. Чунки эътибор берган бўлсангиз жуда кўп оғриқлар кечаси бошланади. Хўш бундай ҳолатда нима қиласиз? Унинг оғриқларига қандай чидаб тура оласиз? Сиз ука, ака ёки қариндош бўлиш билан бирга энг муҳими Отасиз! Бу суҳбатни яна давом эттирамиз!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top