3:23

Менинг озодлигим қаердан бошланади?

MP3

Биз имонга келдик. Исонинг қони бизни гуноҳ занжиридан озод қилди. Биз янги ижод бўлдик. Шу ондан бошлаб биз бутунлай янги инсон бўлиш ҳақида ўйлашимиз ва шунга ҳаракат қилишимиз керак. Биз онгимиз билан Худонинг севгисини билганимиз каби, агар эски фикрлашларимизни тубдан ўзгартирмасак, Худонинг севгисига ишонолмай қолишимиз мумкин. Маталлар китобида: «Ўйлаётганинда эҳтиёт бўл, чунки ҳаётинг ўйлаган ўйларингга қараб шаклланади.”, деб ёзилган. Бизда бўлаётган ҳис туйғулар бирданига осмондан тушиб қолмайди. Улар бизнинг ўйлаётган ўйларимиздан пайдо бўлади. тасаввур қилинг бир қийин муаммога дуч келдингиз, бу муаммога қандай муносабатда бўлишингиз, сизнинг бу муаммо ҳақида қандай ўйлаётганингизга боғлиқ. Агар сиз у муаммони жуда қийин ҳал қилиш қийин деб ўйласангиз, тушкунликка тушасиз ёки ваҳима босади. Агар сиз муаммони ҳал қилиш мумкин, ҳамма муаммолар ҳам ўйлаб кўрилса ҳал бўлади ёки бу кунлар ҳам ўтиб кетади, бунинг учун тушкунликка тушишнинг ёки ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ деб ўйласангиз ўзингизни шунга кўра тутасиз. Ана кўрдингизми сиз қандай ўйласангиз, ўзингизни шундай тутасиз. Шунинг учун ҳақиқатда озод бўлиш учун фикрлашни ҳам ўзгартиришга тўғри келади. Муқаддас Каломда: «Исо Масиҳ қандай фикрда бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар.” Ёки “…Худонинг яхши, манзур, комил иродаси нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.”, деб ёзилган. Шунинг учун ҳаётимизнинг ҳар бир сониясида қандай фикрлаётганимизга эътибор беришимиз керак. Энг муҳими фикримизни ўзгартиришда Худодан ёрдам сўрашимиз лозим. Унинг ёрдамисиз ҳеч нарса қилолмаймиз. Шунинг учун ҳам фикрларимиз Раббимиз Исо Масиҳнинг фикрлари каби бўлиши учун ва бизнинг эски ҳаётимизнинг фикрлаш тарзидан бутунлай озод бўлишимиз учун тинмай ибодатда бўлишимиз керак. Келинг ҳозир шу ҳақида ибодат қиламиз.

“Осмондаги Отажон. Сен мени танлаганинг учун Сенга рахмат. Сен менинг қандайлигимни ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Сенга менинг ўй-фикрларим пинҳон эмас ёки юрагимда нималар кечаётганини доимо кўриб билиб турасан. Мен эски ҳаётимда фикрлагандай фикрлашда давом этишни истамайман. Мени янгича фикрлашга ўргатгин. Раббим Исо қандай фикрга эга бўлса, мен ҳам шундай фикрга эга бўлишни хоҳлайман. Мени Унга ўхшаш қилиб ўзгартир. Мен ҳар бир нарсага, инсонга ёки воқеаларга Сенинг фикринг билан қарашни истайман. Менга ёрдам бергин,. Менинг фикрлашларимни ўзгартир. Ҳар доим тўғри фикр қилишга ўргат. Мендаги Сенга ёқмайдиган ҳар қандай фикрни таг-туби билан қўпориб ташла. Менинг миямга янги фикрларни қўйгин. Мен диққат эътиборимни дунёга қаратиб, доимо улар ҳақида ўйламасдан, Сен ҳақингда ва Сени қандай мамнун қилиш ҳақида ўйлашга ўргат. Раббим Исо номи билан сўрайман. Омин!”

Мана биродарлар, фикрлаш ҳақида ҳам анча мунча билиб олдик. Ҳар доим бирор нарса ҳақида ўйлаганингизда фикрларингизни текшириб кўринг. Қандай фикрлаётганингизга эътибор беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top