3:29

Турмуш қуриш ҳақида

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Бугун сизлар билан турмуш қуриш ҳақида ибодат қиламиз. Бу суҳбатимиз ва ибодатларимиз айнан ҳали турмуш қурмаган ёшларга тегишли. Шошманг, йўқ фақат ёшларга эмас, ота-оналарга ҳам тегишли. Шунинг учун бугунги мавзуни диққат билан тинглайсиз ва биз билан биргаликда бажонудил ибодат қиласиз деган умиддамиз. ХУдонинг йўлида турмуш қуриш бу – ҳаётимиздаги энг муҳим босқич ҳисобланади. Худо бизнинг ўзи танлаган инсон билан турмуш қуришимизни истайди. Агар биз Худо хоҳлаган инсон билан тумуш қурмасак, нима бўлади? бу ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Ҳозир ёшлар бу ҳақида деярли ўйламай қўйишган. Айниқса қизлар. Ишқилиб нима бўлса ҳам, тезроқ эрга тегиб кетса, қариқиз бўлиб қолмаса. Аммо бир умр бахтсиз яшагандан кўра, бир оз вақт қариқиз бўлиб, сўнг бахтли яшаган афзалроқ эмасми? Дунёда ажралишлар ва эр хотинларнинг бир-биридан айри яшаши каби ҳолларнинг сони кундан кунга ортиб бориши ҳаммага маълум. Аммо бу сонларнинг ҳатто Масиҳийлар орасида ҳам ортиб бораётгани жуда ташвишли ҳол. Шунинг учун ҳам ёшлар турмуш қуришга дастлабки қадамни қўйишларидан олдин никоҳ ҳақида обдон ўйлаб олишлари ва ҳар томонлама чамалаб кўришлари жуда муҳим. Фақат “севиб қолган”ликлари учун турмуш қурган ёшлар тез орада ўзларининг муносабатларини мўрт пойдевор асосига қураётганликларини англаб қоладилар. Бугунги кунда ёшлар турмушларининг мустаҳкам бўлишлари хоҳласалар, унда турмуш қуришдан олдин бир-бирларига ҳамма нарса ҳақида очиқ айтиб беришлари керак. Чунки софдиллик асосига қурилмаган турмуш, тез орада муаммоларга учрайди.

Энди ота-оналарга бир икки оғиз гап айтмоқчимиз. Ота-оналар фарзандларини камолга етказар эканлар, доимо улар ҳақида ибодат қиладилар. Уларнинг соғлиги, имони ҳақида ва яна Муқаддас Руҳнинг меваларига бой бўлган киши бўлиб улғайишини Худодан сўрайдилар. Яна бир нарса ҳақида сўраш керак. Келажакда энг муносин инсон билан турмуш қуриши ҳақида. ХУдованддан фарзандингиз учун яратилган инсонни келажакда унга кўрсатишини сўраб ибодат қилинг. Энг муносиб, уни севиб, ҳурмат қиладиган, ажойиб Масиҳий оила бўладиган кишини топиши учун ибодат қилинг. Ёки қиз-йигитлар ҳам Худо билан мустақил муносабатда бўлишни бошлаган заҳоти келажакда энг муносиб киши билан турмуш қуриш ҳақида ибодат қилишни бошлаш керак. Бунинг ҳеч ҳам уятли жойи йўқ. Келинг ҳозир шу ҳақида биргаликда ибодат қиламиз. “Осмондаги Отажоним, сен мени яратгансан. Менинг қандайлигимни ҳам мендан ҳам кўпроқ СЕн яхши биласан. Шунинг учун менга мос келадиган турмуш ўртоқни ҳам биласан. Илтимос сен мен учун яратган инсон билан мени учраштиргин. Уни учратганимда у ўша эканини билиб олай. У билан бахтли, масиҳий оила бўлиб яшашни истайман. Раббим Исо номи билан сўрайман, омин.” Ёки ота-оналар шундай ибодат қилишлари мумкин: “Худовандим, фарзандимга келажакда сен хоҳлаган кишини бергин. Улар биргаликда бахтли ҳаёт кечирсинлар.” Булар жуда ажойиб ибодат. Сиз ҳам доимо шундай ибодат қилишни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top