2:14

Кимга массаж мумкин эмас?

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугун ҳам массаж ҳақида суҳбатлашамиз. Аввалги сафар айтиб ўтганимиздек, массажнинг фойдали томонлари жуда кўп, аммо у ҳамма учун ҳам буюрилмайди. Баъзи одамларга массаж хавфли бўлиши мумкин. Ҳар бир нарсанинг «аммо”си бўлганидек, массажнинг ҳам таъқиқланган томонлари бор. Ўз ишининг устаси бўлган массажчи олиб борадиган муолажа тури, усуллари ҳамда вақтларига кўра тўғри тайинланган бўлса, у фойдали ва хавфсиздир. Аммо баъзи ҳолларда массаж олиш ҳамда ўз-ўзини массаж қилиш ман этилиши мумкин.

оғир иситмали алаҳлаш ҳолатида, массаж қилиш таъқиқланади.

Ўткир яллиғланиш жараёни ҳамда сурункали касалликларнинг авж олишида (шу жумладан, сил, сифилиснинг ўткир кўринишида);

Ҳар қандай йирингли жараёнларда:

Қон кетиши ва шунга яқин ҳолатларда; қон касалликларида;

Зарарли ва зарарсиз ўсимталарда;

Тери, соч ва тирноқ касалликларида, терининг зарарланишида;

Ҳар қандай қон ва лимфа томирларининг ўткир яллиғланиши, тиқилмалар, томирларнинг варикоз кенгайишида;

Атеросклерозда;

Терига таъсир этадиган аллергик ҳолатларда (тошмалар тошганда);

Чидаб бўлмас оғриқлар бўлганда;

Қон айланиши етишмовчилигида;

Кўнгил айниганда ва қайт қилганда;

Бронхоэкстазларда;

Ўпка, юрак, буйрак, жигар етишмовчилигида;

Гипер ва гипотоник кризисларда;

Сийдик-тош касалликларида. Шунингдек, ҳомиладорлик даврида жуда

эҳтиёткорлик билан чекланган массаж олиш мумкин.

Массажнинг турлари ва усуллари жуда кўп. Ҳар бир тури бирон бир мақсадга йўналтирилган бўлади. масалан, гигиеник массаж тана соғломлигини мустаҳкамлаб, парвариш қилиш ҳамда касалликларнинг олдини олишга қаратилган. Бу массаж умумий ва маҳаллий бўлиб, алоҳида ёки эрталабки бадантарбия билан бирга ўтказилиши, душ, ванналарда бажарилиши мумкин. Одатда бу массажни кишининг ўзи бажаради. Массаж турларидан бири бўлган даволовчи массаж ўз номи билан турли хил лат ва касалликларни даволашда қўлланилади. Бу массажнинг услублари, таъқиқлари кўп бўлгани учун шифокор тавсиясига кўра бажарилади. Массажнинг усуллари ҳақида билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатимизни кутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top