2:56

Массажнинг турлари

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчи дўстлар. Бугун массажнинг турлари ҳақида гаплашамиз. Массаж турлари ва усуллари жуда кўп. Бугун Массажнинг уч тури: даволовчи, реаблитацион ва спорт массажи ҳақида маълумот берамиз. Даволовчи массаж ўз номи билан турли хил лат ва касалликларни даволашда қўлланилади. Бу массажнинг услублари, таъқиқлари кўп бўлгани учун шифокор тавсиясига кўра бажарилади. У неврастения, қаттиқ бош оғриғи, уйқусизлик, подагра, полиомиелит, семизлик, артрит, қон босимининг бузилиши, астма, руҳий зўриқишларга даво бўлади. Бу массажнинг турида тўрт асосий усул, яъни силаш, ишқалаш, уқалаш, тебратиш қўлланилиб, тез ҳамда аста ҳаракатлар билан бажарилади.

Реаблитацион массаждан одатда спортчилар фойдаланиладилар, яъни узоқ вақтли машғулотлардан сўнг тана меҳнатга яроқлилигини тиклаш учун қўлланилади. Бундан ташқари, баъзи жарроҳликликлардан сўнг ҳам бундай массажлар тайинланади. Баъзан даволовчи бадантарбия билан бирга олиб борилади. Лат еганда ва касалланганда лимфалар оқими тезроқ тикланиши, оғриқни қолдириш, шишларни бартараф этиш учун қўлланилади. Спорт массажи қоматни яхшилаш, чарчоқни тарқатиш, жисмоний тетикликни ошириш ва таянч-ҳаракат аппарати касалланганда ҳамда лат олганда қўлланилади. Бундан ташқари, косметик массаж мавжуд бўлиб, асосан тери парвариши, ташқи кўринишни гўзаллаштиришга қаратилган.

Бундай массаж тери қаришининг олдини оз бўлсада олиш, ажинларни йўқотиш, шунингдек, турли косметик касалликлар ҳамда нуқсонларни даволаш учун қўлланилади. Умуман массаж турлари хилма хил. Уларни тўғри танлаш ўта муҳим. Албатта шифокор билан маслаҳатлашиш, сизга бу муолажа мумкинми, йўқми билиш зарур. Муолажани профессионал массажчи ўтказиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Аммо умумий ўз-ўзини массаж қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келади. Мутахассис хизматидан фойдаланишнинг иложи бўлмаса, киши ўзини массаж қилиши мумкин. Бу муолажа танани парвариш қилиш, касалланганда ёки лат еганда оғриқни қолдириш ва даволаш учун қўл келади.

Узоқ вақтдан бери жисмоний меҳнат қилмаган, доимий асаббузарликлар ва сиқилишлар киши организмини ҳолдан тойдиради. Организм фаолияти бузилади. Натижада эса турли хил ҳасталиклар келиб чиқади. Шундай пайтларда ўзингизга дам бериш баробарида танангиз фаолиятини ҳам яхшиланг. Бунда массаж жуда яхши даво бўлиши мумкин. Массаж асаб тизимига яхши фойда беради. Депрессия, чарчоқни йўқотади. Организм иммун тизимини яхшилайди. Танада қон айланишини яхшилайди. Айнан шу ҳаракат организм фаоллигини таъминлайди. Доимо ўтириб ишлайдиганларга бир неча курс массаж олишни тавсия этамиз. Кейинги суҳбатларимизда массаж қилиш қоидалари ҳақида маълумот берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top