4:15

Сиз уйландингиз

MP3

Бир куни мен футбол ўйинини томоша қилдим. Мезбон команда ютаётган эди. Ўйин тугашига 15 секунд қолган мехмон команда ютиши учун эса мўъжиза бўлиши керак эди. Аммо томошабинлар хам мехмон командага қарши эди. ЎЙин тугаётган, томошабинлар хам стадионни тарк этаётган вақт бирданига мехмон команда ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйиннинг охирги секундларида улар ютишди. БУндай ўйинга спорт шархловчилари хам хайрон қолишди. Сизнинг турмушингиз хам худди шундай футбол ўйинига ўхшайди. Сиз хотинингиз билан бир командасиз, у эса душманингиз ғалабани нишонлаётган пайтида хам холатни ўзгартиришга қодир бўлган имонга эга бўлишингизни хохлайди. У сизда хисобни тенглаштирадиган ва ғалабани душманнинг қўлидан олиб қўядиган қўшимча усулларингиз борлигига ишонч хосил қилиши керак. У сизнинг Худога ишонишингизни ва Унга умид қилишингизни хохлайди. Агар хотинингиз ибодат қилаётганингизни билса, ибодатларингиз ижобат бўлишига ишонади. Сўровномаларга кўра 85 фоиз аёллар уларнинг ибодат қиладиган эрлари оиланинг хақиқий боши бўлишини Худо хохлаган одам бўлишини исташган.

Эркаклар эса айнан мана шу хақида ибодат қилишни бошлашлари керак. Ибодатларингизда тўсиқлар бўлмасин. Ибодатда энг ажойиб нарса бу юрагингизни Худовандга очишдир. Юрагингиздагини Худованддан бекита олмайсиз. Сиз Худовандга юрагингизни очар экансиз, нотўғри харакатларингиз, худбинларча қилинган ибодатлар, гунохли фикр-хаёлларнинг хаммаси Худонинг олдида тан олиниши керак. Биз Худога чин дилдан ибодат қилар эканмиз, бу ибодат бизнинг юрагимизнинг тубидагиларни хам юзага чиқаради. БУ хар доим хам ёқимли бўлмайди. Баъзида бизни камситади. Агар биз кимгадир кечирим беришни истамасак, худбинларча иш қилган бўлсак, мағрурлик қилган бўлсак, кимгадир нисбатан жахл ва нафрат бўлса, ўз хотинимиздан узоқлашсак, унда бизнинг ибодатларимиз жавобсиз қолади. Биз ибодат қилганимизда юракларимиз тоза бўлиши керак. Шох Довуд Забур китобида шундай ёзган эди: «Дилимда терслик бўлсайди гар, Раббим мени тингламас эди”. Агар биз нопок юрак билан ибодат қилсак, ибодатимизнинг кучини ўзимиз камайтирган бўламиз. Бизнинг ибодатларимизга жавоб олишимиз юрагимизнинг холатига боғлиқ.

Шунинг учун хам ибодат қилаётганимизда биринчи ўринда Худованд биздан чин дилдан юрагимиздагиларга иқрор бўлишимизни хохлайди. Биз ўзимизнинг мукаммал эмаслигимизни тан олишимиз ва бизни хар қандай нопокликлардан халос қилишини сўрашимиз лозим. Худованд биз билан Унинг орасида хеч қандай тўсиқ қолмаслигини хохлайди. Муқаддас Каломда: «Шунга ўхшаб, сиз эрлар хам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини хисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар хам абадий хаёт иноятидан бахраманд бўлгани учун, уларни хурматга сазовор хисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар.” Хотинингизга оқилона муносабатда бўлиш бу унинг мухаббатга ва химояга мухтож эканини тушунишингиздир. Сизлар Худо иноятининг ворислари эканлигингизни хисобга олган холда, унинг фикрларини хурмат қилишингиз ва хатти харакатларингизда унга олийжаноблик кўрсатишингиз лозим.

Хотинингизга хурмат кўрсатишнинг энг яхши йўли – унинг учун чин дилдан ибодат қилишдир. Худодан юрагингизнинг тубини кўрсатишини сўранг. Балки сизнинг турмушингиз ажойиб ва хатто бахтлидирсиз, аммо барибир сиз хотинингизга Худо хохлаганидай муносабатда эмассиз. У сизга очиб берган хар қандай гунохларни Худованднинг олдида тан олинг. Биздаги гунохларни ва нопокликларни Худованднинг олдида тан олсак, уларга қарши курашиш учун Худодан куч ва ёрдам оламиз. Ибодат қиладиган эр учун энг қийини бу хотини учун ибодатга вақт сарфлаш эмас, Худонинг олдида юрагини очишдир. Шунинг учун хам Хотин учун ибодат қилишдан олдин киши ўзи учун ибодат қилиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top