4:33

Худо назаридаги эр бўлишнинг бешта услуби 2

MP3

Қадрли биродарлар ўтган сафар биз сизлар билан Худо назаридаги эр бўлишнинг бешта услубидан фақат иккитасинигина кўриб чиқа олган Эдик. Бугун эса сизлар билан қолган учтасини кўриб чиқамиз. Хўш сизга бу маълумотлар фойдали бўлаяптими? Ундай бўлса давомини тингланг. 3. Биродарларча севинглар. Агар эр хотинини Исо Масих бизни севганидай севмаса, оиланинг боши сифатида ўзини ва хотинини камситган бўлади. Сиз турмуш ўртоғингиз билан ягона бирликни ташкил этар экансиз, унга ўз танангизни муносабатда бўлгандай бўласиз. Ахир билиб туриб ўз танангизга зиён етказмайсиз-ку, тўғрими! Сиз танангизни яхши кўрасиз ва ғамхўрлик қиласиз. Эфесликларга 5 боб 33 оятда шундай ёзилган: «Хулласи калом, хар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин”. Хотинингизга сизнинг мухаббатингиз қанчалик мухим эканини хатто тасаввур хам қилолмайсиз. Унга бўлган хисларингизни яширманг. Худодан хотинингизга бўлган мухаббатингизни мустахкамлашини ва юрагингиздагиларни очиқ изхор эта олишни сўранг.

4. Мехр-шафқатли бўлинглар. Хотинингиздаги қайси сифатлар ёки одатлар сизга ёқмайди? Балки унинг қайсидир сўзлари ёки харакатлари сизнинг асабингизга тегар? Хотинингиздаги баъзи бир нарсаларни ўзгартиришни хохлармидингиз? Агар хотинингиздаги ўзингизга ёқмаган нарсаларни ўз кучингиз билан ўзгартиришга харакат қилсангиз, нима бўлади? Сиздаги асабланишларга у қандай муносабат билдиради? Баъзан, хаммасига қўл силтаб «Уринишларимдан хеч қандай иш чиқмайди”, деган пайтларингиз бўлганми? Ўзгаришнинг қанчалик қийинлигини биламиз. Қанчалик харакат қилмайлик ўзимиз бунинг уддасидан чиқолмаймиз. ФАқат Худонинг қудратигина бунга қодир. ШУнинг учун хам хотинингизни ўзгартиришнинг энг юмшоқ ва ишончли йўли бу ибодат қилишдир. Балки хотинингизнинг доимо кечга қоладиган одати бордир, сиз эса ундай эмассиз? Унинг хатти харакатларида хеч қандай ёмон ният йўқ. Фақат у вақтини тўғри режалаштиришни билмас ёки кучидан ортиқ мажбуриятларни бажаришга харакат қилар? Шунинг учун Худодан хотинингиз кун тартибини тўғри режалаштиришга ўрганишини сўранг. Нима бўлганда хам, шундай пайтларда хотинингизга қўполлик қилманг, жахл қилманг.

Сизнинг танқидларингиз ижобий натижа бермайди. Бу йўл билан уни ўзгартира олмайсиз. Ягона йўл бу – ибодат. Хотинингизнинг камчиликларига асабийлашмасдан, ундаги камчиликлар учун ибодат қила олишингиз учун Худо сизнинг юрагингизни юмшатишини сўранг. Ундаги камчиликлар ўрнини сиздаги қайси яхши сифатлар тўлдира олиши мумкинлигини Худодан сўранг. ЭСингизда бўлсин, хар иккалангиздаги ўхшашликлар сизларни бирлаштиради, хар-хилликлар эса муносабатингизни гўзал қилади. 5. Камтар бўлинглар. Сиз хотинингизга қандай охангда гапирасиз? Балки сиз кўчада танишингиз ёки дўстингизга хушмуомала бўлиб, уйда эса унга бор ғазабингизни сочарсиз? Хотинингиз бошқаларнинг олдида сизни танқид қиладими? Агар шундай бўлса, Масихдаги биродар сифатида сизга дархол бундай хаёт тарзини ўзгартиришингизни маслахат бераман. Турмушдаги эр-хотин муносабатлари эр ёки хотиннинг қўполликларисиз хам жуда мушкул.

Агар эр-хотин муносабатларида эр ёки Хотин бошқасига қўпол муносабатда бўлса бундай оила дўзахга айланади. Бир нарсани жуда яхши биламан. Доимо хотинига нисбатан қўпол муносабатда бўлган эрларнинг аёллари аста секин, ичимдагини топ, ёвуз ва бахтсиз аёлга айланади. Биз турмуш ўртоқларимизга хеч қачон дилини оғритмайдиган охангда гапиришимиз керак. Эркакнинг овози аёл учун кучли ва ёқимли эшитилади, аммо Айни пайтда бу овоз уларни ва болаларни дахшатга соладиган бўлиши хам мумкин. Жуда кўпчилик эрлар ўз овозларидаги хақиқий куч борлигини хаёлларига хам келтирмайдилар. Эрнинг овозидаги куч бунёд этиш ва барбод қилишга қодир. Унинг сўзлари ўткир пичоқдай яралаши ва хатто ўлдириши хам мумкин. Аммо бу сўзлар хаёт берувчи малхамдай бўлиши хам мумкин Мана шу бешта оддий услубга амал қилсангиз никохингиз яхши томонга ўзгарганига гувох бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top