4:12

Аёлингизнинг хис-туйғулари

MP3

Қадрли биродарлар хаётда турмуш ўртоғингизнинг хис-туйғулари сизга қандай таъсир этишини жуда яхши биласангиз керак. Аёл кишининг хис туйғуларини душман бошқарса, атрофингиздаги хамма нарса барбод бўлади, аммо унигн хис туйғуларини Худованд бошқарса оилангизда тинчлик ва хотиржамлик хукмрон бўлади. Агарда аёлингизни бир нарса хавотирга солса, ёки нафрат ва алам унга тинчлик бермаса, қайсидир жихатдан у шу хис-туйғуларнинг таъсирига тушиб қолади. Эркаклар бундай холатларга хар хил муносабатда бўладилар. Баъзилари умуман нима бўлаётганини тушунмай, иложи борича шундай холатларда четроқда туришни маъқул кўрадилар. Бошқалари эса хотинларида кечаётган бундай холатга эътибор бермасликни маъқул кўрадилар. Амо бундай хатти харакатлар фақатгина хотинга бўлган лоқайдликдан келиб чиқади. Агар аёлингизда шуднай хис-туйғуларга тегишли муаммолар пайдо бўлганида энг яхши йўл Худовандга мурожаат қилишдир. Ундай пайтда хотинингиз нималарни хис қилаётганини тушунишингиз учун ва шунга кра ибодат қилишингиз учун ХУдодан сўранг.

Аёлингизнинг қалбида кечаётган нарсалар аввало унинг онгида бошланган. ДУшман кишига айниқса аёлларга уларни тушкунликка соладиган, хавотирлантирадиган, шубхага соладиган фикрлар беради. У бу фикрлар Худодан эканлигига ишонтиради. Шайтон шундай ишлар билан шуғулланаётганда Худованд сизнинг ибодатингизни аёлингизнинг юрагига тинчликва хотиржамлик бериш учун ишлатади. Турмуш қурмасимиздан олдин рухан етук инсонлар бўлганимида эди, турмушимиз аъло даражада бўларди, аммо рухан етукликка етиш учун баъзан бутун бир умр керак бўлади. Агар турмуш қурганингиздан сўнг унинг салбий хис-туйғулари кўплигини пайқасангиз, қийин дамларда унга далда бўлиш учун брга эканингизни ва бу қийинчиликни биргаликда енгишингизни айтиб, уни хотиржам қилинг. Баъзида ёшликдаги қалб жарохатлари турмуш қургандан сўнг жуда тез битиб кетади. Чунки оиладаги хеч қандай шартсиз мухаббат аёл қалбидаги оғриқни ювиб юборади.

Унинг ўтмиши қандай бўлганидан қатъий назар сиз хотинингиз учун ажойиб эр бўла оласиз. Фақатгина бунинг учун, сиз унга хатти харакатларингиз ва сўзларингиз билан чексиз мухаббат кўрсатсангиз бас. Унга тез-тез у учун ибодат қилаётганингизни айтиб туринг, у билан бирга ибодат қилинг. Худодан сизга унинг хис-туйғуларини тушунишга ва шунга кўра харакат қилишга ўргатишини сўранг. Хар доим оғир дамларда аёлингиз сизнинг қўллаб қувватлашингизга мухтож бўлади. У учун ибодат қилар экансиз, онги тиниқ ва кучли бўлишини, ўзи хақидаги ёлғонларга ишонмаслигини, сизнинг мухаббатингиз билан ўзини хавфсиз хис қилишини, Худо билан муносабатдан завқ олишини, унинг хис туйғуларини тушунаётганингиз учун хурсанд бўлишини ва қалбида хотиржамлик бўлишини сўранг. Агар сиз Худованд хохлаганидай эр бўлишни истасангиз ва шунга кўра харакат қилсангиз хаётингиз давомида Худованд сизга хотинингизни Масих жамоатини севгандай севишга ўргатади. Унигн хис-туйғуларига эътибор беришни ва тушунишни ўргатади. Аёлингиз учун ибодат қилар экансиз юрагингиз Худованд олдида хам, аёлингиз олдида хам тоза бўлиши керак.

Аёлингиз учун ибодат қилишингизга халақит берадиган нарсалардан мумкин қадар тезроқ халос бўлинг. Агарда аёлингиз сизни тушунишга ва қўллаб қувватлашга харакат қилаётган экан, сиз хам унга нисбатан шундай бўлишингиз керак. Аёлингизни тушуниш ва унинг хис-туйғуларини англашингиз учун бироз вақт керак бўлади. Аммо сиз шуни чин дилдан хохласангиз ва доимо у учун ибодат қилсангиз, Худованд сизни шундай сифат билан тақдирлайди. Бу сифат сизга, аёлингизга ва энг асосийси турмушингизнинг мустахкам бўлишини катта таъсир кўрсатади. ХАр сафар ибодатларингизда у учун Худовандга шукр қилинг. Аёлингиз доимо сиз учун ягона ва энг мос келадиган турмуш ўртоқ эканини хис қилинг ва буни ўзига хам айтинг. Турмушингиз доимгидан хам мазмунли ва тотли бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top