Азизлар биз баъзида ўз зиммамиздаги мажбурият ва маъсулиятдан нолиб қоламиз. ЭРталабдан кечгача ишлайсан, бутун оиланинг камчилиги фақат сенинг бўйнингда, рўзғорни бут қилиш, болаларни ва хотинни таъминлаш ва оилага бош бўлиш хам сенинг зиммангда, -дея ишимизнинг оғирликларини санаб қоламиз. АМмо бу ишга бошқа бир томондан ёндашиб кўринг. Оиланинг боши бўлиш бу Худованд томонидан берилган маъсулият ва бахтдир. Сиз оиланинг бошисиз, бутун оила сизнинг измингизга бўйсунади. Сиз шу оиланинг қиролисиз. Яна эрталабдан кечгача ишлашингиз бу иш соатингизнинг аниқлигидан нишона. Сизнинг иш соатларингиз аниқ. Эрталаб 8 дан ке соат 5 ёки 6 гача. Аммо аёлингизнинг маъсулиятлари ва унинг иш соатлари хақида ўйлаб кўрганмисиз? Қанақа иш соати, ахир у хеч қаерда ишламайди-ку, дейсизми? Ха, балли, шунинг учун хам иш соатлари деяпмизда! Аёлингизнинг энг катта иши ва маъсулияти бу унинг оналигидир. У эрталабдан кечгача уй ичида куймаланади. Унинг иш соатлари белгиланмаган. У оиладаги хар бир кишининг кийимларини ювади, дазмоллайди, тайёрлайди, уйнигн покизалигини ва болалар ва эрнинг қорнини тўқ тутишни харакатида бўлади.
У хаёти давомида камчиликларидан ўрганишига тўғри келади. Унинг иш хақи эса жуда арзимас. Болалар дунёга келганидан бошлаб унга тиним ва тинчлик йўқ. У кечаси-ю кундузи фақат бола билан овора бўлади. Аммо шу орада сизни хам унутмайди, сизга нима кераклигини билади. Нонуштангизни беради, сизни ишга кузатади, кутиб олади, оғзингизга сизга ёқадиган таом тутади, хотиржам дам олишингизни таъминлайди. Аммо ўзи-чи?! У дам олиш нималигини билмайди, хар холда боласи хали ёш экан дам олмайди. Кундузи билан бола ва эр ташвишида бўлган аёл кечаси хам бемалол ухлаёлмайди, дам боласи йиғлайди, дам касал бўлади, дам мижжа қоқмай бешик терватади. Яна тонг отганда хеч нима бўлмагандай, доимий ишларига шўнғиб кетади. БУнинг бунчалик куйиб-пишиб қилган мехнатини сиз билан биз баъзан сезамиз баъзан сезмаймиз. Сезган тақдиримизда хам уни бир оғиз илиқ сўз билан тақдирлаб қўйишни ўзимизга эп кўрмаймиз.
Аёлингиз оналик бахтига муяссар бўлгач унинг она сифатидаги энг катта хохиши болаларини Худованд йўлида муносиб тарбиялаш ва вақти келганда уларни Худога мукаммал ва имонли фарзандлар қилиб топшириш. Бу йўлда у тинмай ўрганади, изланади, тушкунликка тушади, хато қилади, йиғлайди, таскин топади. Болалар хар дақиқада онасига мухтож бўлади. У ўз маъсулиятини бошқаларнинг елкасига юклай олмайди. Болаларини оёққа турғазгунича, бор маъсулият ва оғирликлар фақат унинг елкасида бўлади. Унинг иши бизникидан хам қийинлигини англаган холда болалар тарбиясида, уларни ўстиришда аёлимизга ёрдам берсак, унинг оғирини енгил қилган бўламиз. Ишдан сўнг кела солиб, телевизорга ёпишмасдан, бир оз болалар билан вақт ўтказсак, бу орада аёлимиз озгина дам олиши ёки болаларнинг бақир-чақиридан узоқда бўлиши мумкин. Бу хам унга енгиллик ва қайта кучга тўлишига ёрдам беради.
Яна у ўз оналик маъсулиятини яхши бажара олиши учун ибодат қилинг. Сизнинг ибодатларингиз унинг елкасидаги оғирликни енгиллаштиради. Ибодатингиз орқали болаларни тарбиялашдай катта маъсулият унинг учун завқли бўлади. Энг асосийси сизнинг ибодатларингиз орқали Худованд унинг юрагида ишлайди. Болалари билан овора бўлганида илохий тинчликка эга бўлади. Сиз шундай ибодат қилинг-ки аёлингизнинг оналик вазифаси у учун оғир ва машаққатли эмас уни завқлантирадиган ва доимо бажонидил бажарадиган иш бўлсин. Аёлингиз доимо болалар тарбиясида Худованднинг донолигига, кучига ва сабр-тоқатига мухтож бўлади. Сиз шу нарсалар учун ибодат қилинг. У болаларингизни Худованднинг йўлида тарбиялар экан, Худованд уни доимо керакли куч-қувват, сабр-тоқат, мехр-мухаббат ва донолик билан таъминласин. Бу эса сизнинг ибодатларингиз орқали амалга ошади.